Қирғизистон Осиё тараққиёт банкидан бюджетни қўллаш мақсадида 50 млн доллар олди

46
0

Қирғизистон Осиё тараққиёт банкидан бюджетни қўллаш мақсадида 50 млн доллар олди

Хабар: Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга  республика бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратди. Бу ҳақда Жогорку Кенеш  депутати Дастан Бекешев билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу миқдорнинг 25 млн доллари – кредит. Насия 16 йил муддатга берилди. ОТБ ажратган маблағнинг қолган қисми – грант.

“Вазирлар маҳкамаси мазкур шартнома бўйича барча юкламаларни бажарди.  Бундан ташқари, мажбуриятлар фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлаш учун барибир ҳам амалга ошириш керак бўлган талаблар эди”, – деб ёзди Бекешев.

У шунингдек Қирғизистон Чуй вилояти билан  Бишкекдаги тиббиёт муассасалари учун Япониядан 7 млн олганини қўшимча қилди.

Бунгача Бекешев Қирғизистон Жаҳон банкдан 38 йиллик муддатга  50 млн доллар олишни режалаштираётганини  билдирган. Ушбу маблағ республика энергетика тармоғини модернизация қилиш учун сарфланишини таъкидланган.

Изоҳ: Президент бўлгунига қадар “бир йилда мамлакат иқтисодини оёққа турғизаман, беш йилда Қирғизистонни қарз олувчи давлатдан қарз берувчи давлатга айлантираман” деб катта ваъдалар берган Жапаров Қирғизистонни қарздан халос қилиш у ёқда турсин, аксинча тобора кўпроқ қарз ботқоғига ботириб бормоқда.

Жапаров ҳокимиятга келгунга қадар, яъни 2020-йили Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 81 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021-йилга келиб 5 миллиард 147 миллион долларни, 2022-йил июн ойига келиб эса 5 миллиард 224 миллион доллардан ошиб кетди. Бу қарзга қўшимча, ҳукумат сентябр ойида Жаҳон банкидан “Электр энергетика тармоғини модернизациялаш ва барқарор ривожлантириш” учун 50 миллион доллар ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан олинган қарз ҳам қўшиладиган бўлса Қирғизистон давлат қарзи устига яна 100 миллион доллар қўшилади. Бу хали жорий йил тугамай туриб чиқарилган оддий ҳисоб. Чунки, ҳукумат йил охирига қадар яна турли баҳоналар билан қарз олиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Жапаров эса ўқитувчи ва шифокорларнинг ойликлари оширилгани билан мақтанмоқда. Куни кеча Садир Жапаров ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, Вазирлар маҳкамаси жорий йилнинг 1-октябридан бошлаб пенсия миқдорини ортириш қарорини қабул қилган. Унинг айтишича, пенсияни кўпайтириш учун республика бюджетидан 90 миллион сом бўлинади. Унга кўра, пенсионерлар олаётган пулнинг устига 1700 сомдан 3400 сомгача қўшилади. Демак, Осиё тараққиёт банкидан бюджетни қўллаб-қувватлаш учун олинаётган 50 миллион долларнинг бир қисми пенсияларга сарфланади. Ҳолбуки, қарз олиб иш ҳақи ва нафақаларни ошириш учун жуда ақлли бўлиш шарт эмас.

Қирғизистоннинг қарз ботқоғига ботиб боришининг асосий сабаби мустамлакачи давлатлар томонидан тузилган халқаро оламий глобал бошқарув тузумидир. Рибога асосланган капиталистик тузум ва унинг мустамлакачилик қуроли бўлган халқаро молиявий ташкилотлар учинчи дунё давлатларини қарзга ботириб, қарздан қутулишларига ҳеч қачон имкон бермайди. Бу ўринда учунчи дунё давлатларининг, шу жумладан, Қирғизистон сиёсий доирасининг роли коррупцияга ботиб қолганидадир. Бу коррупциялашган схема ҳам ташқи мустамлака давлатлар томонидан рағбатлантириб борилади. Уларга Қирғизистон тобора кўпроқ қарзга ботиб қолиши учун мазкур қарзларнинг бир қисмини ўзлаштириб олиш ҳақида фикрлайдиган коррупция ботқоғига ботган амалдорлар керак. Халқаро сиёсат вакиллари айнан шу ҳаромтомоқ сиёсий гуруҳдан фойдаланади. Чунки бу гуруҳ мамлакат учун қарз олаётганида “оғир саноатни ривожлантириш учун, ҳатто шу кунга келиб сотиб йўқ қилиб юборишган йирик корхоналарни қайта ишлатиш учун” деб бирор марта қарз олган эмас. Қирғизистон муаммоси халқаро капиталистик системанинг устимизда тургани ва шу система тузган халқаро глобал оламий сиёсатнинг мавжуд эканига боғлиқдир. Моддий манфаатдан бошқасини ҳисобга олмайдиган капиталистик тузум устимизда татбиқ қилинар экан Қирғизистон ҳеч қачон қарз юкидан қутула олмайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here