“Умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади”

1908
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

“Умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади”

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَG  قَالَ:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ e: افْتَرَقَتْ الْيَهُودُ عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَتَفَرَّقَتْ النَّصَارَى عَلَى إِحْدَى أَوْ ثِنْتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً

Абу Ҳурайра G ривоят қилган. Расулуллоҳ e бундай дедилар: “Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинди, насронийлар ҳам етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлинди, Менинг Умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади”.

Сунан Абу Довуднинг шарҳи «Авн ул-маъбуд» китобида шундай дейилади: “Яҳудийлар бўлинди” дейиш Расулуллоҳ eнинг мўъжизаларидан биридир. Чунки У зот e содир бўлган ғайбни айтиб бердилар. Алқамий айтадики, шайхимиз Имом Абу Мансур Абдулқоҳир бин Тоҳир ат-Тамимий бу ҳадисни изоҳлаб китоб ёзган. У китобда шундай дейилади: “Илм соҳибларига кўра, Пайғамбар e бу ҳадиси шарифларида фиқҳ соҳаси бўйича ҳалол ва ҳаромда бир-биридан фарқ қиладиган мазҳабларни қораламаганлар. Балки, ҳақиқатга ва тавҳид соҳибларига қарши чиқиб, тафриқага бўлинганларни танқид қилганлар. Шунингдек, бу ҳадисда тақдирда бўладиган яхшилик ва ёмонликни баҳолашда тафриқага бўлинганларни ҳамда пайғамбарлик, рисолат шартларига ва саҳобаларни ҳақорат қилмаслик шартларига қарши чиқиб, тафриқага бўлинганларни қоралаш назарда тутилган. Зеро, бу борада ихтилоф қиладиганлар бир-бирларини кофирга чиқарадилар. Аммо фиқҳ масалаларида ихтилоф қиладиганлар бир-бирини кофирга ёки фосиққа чиқармасдан баҳслашадилар. Бинобарин, ҳадисда умматнинг етмиш уч фирқага бўлинишининг тўғри талқини шундай бўлади. Яъни, бу ҳадиси шариф фиқҳий масалаларда ўзаро ихтилофлар туфайли пайдо бўлган мазҳаб ва жамоаларга қаратилган эмас. Балки, Ақида масалаларидаги ихтилофлар туфайли пайдо бўлган фирқаларга тааллуқлидир.

Саҳобаларнинг сўнгги кунларида Маъбад ал-Жуҳаний ва унинг тарафдорлари ўртасида Қадария устида ихтилоф бўлган. Шундан кейин ихтилоф аста-секин кучайиб, адашган фирқалар етмиш иккитага етди. Етмиш учинчиси “Аҳли сунна вал жамоа” бўлиб, нажот топган фирқадир.

Азиз биродарлар, баъзилар бу ҳадисни Исломий ҳизб ва жамоаларнинг пайдо бўлишини қораловчи ҳадис сифатида тушинишлари мумкин. Бундай кишилар Ислом Умматининг бирлигини бўляпти, дея ҳизб ва жамоаларга қарши кураша бошлайди. Ёки шу ҳизб ва жамоалар орасидан нажот топган етмиш учинчи фирқани излай бошлайди.

Аммо аниқ ва тиниқ тушуниб олиш керак бўлган нарса шуки, бу ҳадис бундай тушунчадан узоқдир. Юқорида ҳадиснинг шарҳида таъкидланганидек, бу ҳадиси шарифда Ақида ва усулдаги тафовут туфайли бўлиниш ҳақида сўз боряпти.

Яҳудий ва насронийларнинг пайғамбарлар ва китобларга эътиқод қилиш каби диннинг асосий масаласида бўлиниб кетганликлари бунга далилдир. Кўпгина Оятларда бунга яққол мисоллар мавжуд. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ إِلاَّ مِن بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْعِلْمُ بَغْياً بَيْنَهُمْ

Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар.”.

Яна айтади:

وَقَالَتِ الْيَهُودُ لَيْسَتِ النَّصَارَى عَلَىَ شَيْءٍ وَقَالَتِ النَّصَارَى لَيْسَتِ الْيَهُودُ عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْ فَاللّهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

Яҳудийлар: «Насронийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ эмаслар», дейишди. Ҳолбуки улар китоб (яъни Таврот, Инжил) тиловат қиладилар, шунингдек, билмайдиган кимсалар уларнинг гапига ўхшаш гап айтдилар. Бас, уларнинг ўзаро ихтилоф қилиб ўтган нарсалари ҳақида Аллоҳ қиёмат кунида ҳукм қилади”.

Яна айтади:

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ وَقَفَّيْنَا مِن بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ وَآتَيْنَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ الْبَيِّنَاتِ وَأَيَّدْنَاهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ أَفَكُلَّمَا جَاءكُمْ رَسُولٌ بِمَا لاَ تَهْوَى أَنفُسُكُمُ اسْتَكْبَرْتُمْ فَفَرِيقاً كَذَّبْتُمْ وَفَرِيقاً تَقْتُلُونَ

Албатта Биз Мусога китоб ато этдик. Ундан кейин ҳам пайғамбарлар юбордик. Ийсо бинни Марямга ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул-қудс (Жаброил) ила қувватлантирдик. Ҳар қачон бир Пайғамбар сизларга ёқмайдиган нарса (оятлар) билан келса, бировини ёлғончи деб, бировини ўлдираверасизларми?”.

Фиқҳ соҳасидаги фарқларга келсак, унинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Чунки фиқҳ соҳасидаги зиддият саҳобалар даврида ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам бўлган. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Шунинг учун айтиш мумкинки, “Ҳизбут-Таҳрир”, “Ихвонул Муслимин”, “Таблиғ” ва бошқа Исломий ҳизб ва жамоалар адашган фирқалардан ҳисобланмайди…

Аксинча, ҳаммаси “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ” деган мусулмон бўлгани сабабли Аллоҳ рози бўладиган фирқадандир, ИншаАллоҳ…

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

8 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

16 Май,        2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here