Ўғрининг қўлини кесиш ҳақида

272
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Ўғрининг қўлини кесиш ҳақида

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида “Ўғри ва бошқа жиноятчиларни жазолашда ўртага тушишнинг ҳаромлиги” бобида шундай дейди:

حدثني إسماعيل بن سالم أخبرنا هشيم أخبرنا خالد عن أبي قلابة عن أبي الأشعث الصنعاني عن عبادة بن الصامت قال: أخذ علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم كما أخذ على النساء، أن لا نشرك بالله شيئا ولا نسرق ولا نزني ولا نقتل أولادنا ولا يَعْضَهُ بعضُنا بعضاً، فمن وفّى منكم فأجره على الله ومن أتى منكم حدا فأقيم عليه، فهو كفارته ومن ستره الله عليه فأمره إلى الله، إن شاء عذبه وإن شاء غفر له.

Менга Исмоил ибн Солим Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллардан байъат олганлари каби биздан ҳам байъат олдилар. Аллоҳга ширк келтирмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, фарзандларимизни ўлдирмасликка, бир-биримизга туҳмат қилмасликка байъат бердик. У зот шундай дедилар: “Сизлардан ким ўз байъатига вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким бу амаллардан бирини қилса ва бунинг учун дунёда жазоланса, бу унинг учун кафорат бўлади. Аллоҳ кимнинг (гуноҳ)ини яширса, унинг амали Аллоҳга ҳаволадир. Хоҳласа уни азоблайди, Хоҳласа кечиради”.

Азиз биродарлар!

Булар бир қанча шариат қонунларининг бузилишига оид ҳукмлар бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатга тушиб қолиш оқибатларидан огоҳлантирганлар. Бироқ, бугунги кунда мусулмонлар шариат қонунларини осонликча бузадиган бўлиб қолишди. Ҳатто, уларни текшириб турадиган назоратнинг йўқлиги сабабли, бу қонунбузарликлар улар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурди. Бундай одамларни қонун бузарликдан ким қайтаради? Уларни жазолайдиган қонунларни ким татбиқ қилади? Исломни ўзига ниқоб қилиб олган Саудия Арабистони татбиқ қилади дея оласизми? Ёки таърифларга тил ожиз қирғинларни амалга оширган Башарнинг ёнида турган Эрон татбиқ қилади дея оласизми? Ёки яҳудийларга ҳужум қиламан, йўқ қиламан, деб оғзини тўлдириб бонг уриб келаётган Туркия Эрдўғони татбиқ қиладими? Эрдоған жиноятчи яҳудий вужуди билан шартнома тузиб, у билан келишган ҳолда иш олиб бораётганига нима дейсиз? Ёки Судан жанубини ажратиб олган Баширий бу жазо қонунларини татбиқ қиладими? Ушбу қонунбузарларга ким Аллоҳнинг ҳадларини татбиқ қилади? Саудия Арабистони, Туркия, Судан, Эрон ёки бошқа мусулмон ўлкаларда Ислом татбиқ қилинмоқдами? Демакки ҳозирда мусулмонларнинг аҳволи жуда ачинарли. Чунки улар бузуқ ва жирканч ишларни қилмоқдалар. Уларни бу ёмон ишлардан тийиб қўядиган ҳеч қандай куч топилмаяпти. Баъзи давлатлар уларни турли жазолар қўллаш орқали тўхтатишни даъво қилишади. Аллоҳ Таоло уларнинг ҳукмларидан покдир. Бизга Аллоҳнинг ўзи етарли ва У зот энг яхши ишончли вакилдир.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

30 Робиус Сани, 1446ҳ йил.

02 Ноябрь,          2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here