Миллатчиликка чақирган биздан эмас!

1769
0

Миллатчиликка чақирган биздан эмас!

Жорий йилнинг 18 майга ўтар кечаси Бишкекда маҳаллий фуқаролар билан хорижликлар ўртасида муштлашув келиб чиқди. Хабарларда айтилишича, муштлашувда 29 киши жабрланган бўлиб, улардан 14 нафари покистонлик муҳожирлар эканлиги тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевнинг маълум қилишича, тунда содир бўлган воқеа туфайли уч нафар хорижлик талаба касалхонага ётқизилган. Қолганлари илк тиббий ёрдам кўрсатилгач, касалхонага ётишдан бош тортган.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев жанжал туфайли марказда 700га яқин маҳаллий фуқаролар йиғилганини таъкидлади. Улар Қирғизистонда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг кўпайиб бораётганига ўз норозиликларини билдиришган.

Йиғилган инсонлар қаршисига чиққан Бишкек полицияси бошлиғи Азамат Тўқтоналиев муштлашувга алоқадор хорижликлар қўлга олингани ва талаблар қондирилганини билдирди. Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, уч нафар хорижлик фуқаро Бишкек полициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига сақланмоқда.

Изоҳ:

Мусулмон киши ҳар бир воқеага ўз эътиқодидан келиб чиқиб муносабат билдириши лозим. Яъни икки киши ўртасидаги келишмовчилик ёки жанжалга миллатчилик нуқтаи назаридан эмас, “мусулмон мусулмонга зарар бермайди” деган нуқтаи назардан ёндошиши керак.

Зеро, Ислом жаҳолатнинг бу тушунчасини рад этади. Пайғамбаримиз eдан: “Миллатчиликка чақирган биздан эмас”, “Миллатчилик учун жанг қилган биздан эмас”, “Миллатчилик туфайли ўлганлар биздан эмас”, “Ким миллатчиликка чақирган ҳолда ўлса, миллатчилик туфайли ғазабланса, жоҳиллик ўлимида ўлибди”, каби бир қанча ҳадислар ривоят қилинган.

Бироқ бу мусулмон киши ўз яқинларидан ва ўзи яшаётган жамиятдан нафратланиши керак, дегани эмас. Аксинча, Ислом оила ва жамият билан яхши муносабатда бўлишни буюради. Аллоҳ Таоло “Нисо” сурасида қариндошлар билан алоқаларни узиб қўйишдан огоҳлантиради.

Исломда ҳаром қилинган миллатчилик тушунчаси – бу мусулмонларнинг биродарлик муносабати ўрнига қурилган ва тўғри ёки нотўғри иш қилишидан қатъи назар, фақат ўз яқинларини ҳимоя қиладиган ҳамда фақат ўзларининг етакчи бўлишини истайдиган тушунчадир. Бундай тушунчага эга одамлар бир миллат қадриятларини ҳамма нарсадан устун қўяди. Уларнинг назарида, ўз миллатига мансуб кишилар жиноят қилса ҳам, бошқа мусулмонлардан афзалдир.

Миллатчилик фикри қандай пайдо бўлишига келсак, инсон табиатида бақо (яшаш учун кураш) ғаризаси мавжуд. Бу ғаризанинг воқесини инсон ўзи туғилиб ўсган оиласи ва яшаётган минтақасидаги одамлар билан бўлган муносабатларида ҳам кўришимиз мумкин. Бу алоқа, яъни оила ва биродарлик ришталари инсоннинг ҳаётини давом эттириши учун шароит яратади. Мана шу ғариза инсонни оиласини ва ватанини ҳимоя қилишга ундайди. Бу ғариза инсонда мавжуд бўлгани каби, ҳайвонларда ҳам мавжуддир. Масалан, агар сиз бўрининг уясига ёки болаларига ҳужум қилсангиз, у ҳам сизга ҳужум қилади.

Бинобарин, инсон қаердан келгани, қаерга бориши ва бу ҳаётдаги мақсадини белгилаб берувчи куллий фикрга эга бўлмаса, ҳайвоний ғаризалардан келиб чиққан тубан фикр билан яшайверади. Мана шундай тубан фикрли кишилар ўртасидаги алоқалардан келиб чиқадиган ва фақат ўз манфаатини олдинга қўядиган тор фикр миллатчиликка асос бўлади. Бундай тор фикрли одам шахсий манфаати учун раҳбарликка интилади. Аввало, ўз оиласини қишлоғида раҳбарлик қилишини, кейин қариндошларини туманда раҳбарлик қилишини, мамлакатда эса ўз уруғ-аймоғи раҳбарлик қилишини ва дунёда миллати етакчи бўлишини истайди. Бундай етакчиликка интилиш барча фикр эгаларида мавжуд бўлгани учун бошқа оилалар, уруғлар ва миллатлар ўртасида жанжал ва урушларга сабаб бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ e “Миллатчиликни тарк қилинг, чунки бу сассиқдир дедилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай жамият куллий фикрдан келиб чиққан мабдага боғланмаган бўлса, улар миллатчилик каби тор фикрлар атрофида ўралашиб қолади. Натижада бир-бири билан жанжаллашиб, бошқа халқларга қул бўлиб ўтиб кетади. Бугун Қирғизистон ана шу миллатчилик фикрининг мевасини териб олмоқда. 1990 ва 2010 йиллардаги “Ўш воқеалари” бунга яққол мисолдир. Сарибағиш ва Буғу уруғлари ўртасидаги тарихий воқеалар ҳам миллатчилик ва қабилачиликнинг ана шу тор кўринишидан келиб чиққан. Аслини олганда, бутун инсоният бир ота-онадан тарқамаганми?!

Миллатчилик миллатларни бир-бирига қарши қайрар экан, Ислом мусулмонларни бир уммат, бир миллат деб эълон қилди. Бироқ, бугунги кунда мусулмонларни бир уммат бўлишга чақириш жиноят саналадиган бўлиб қолди. Ислом уммати дунёнинг тўртдан бир қисмини ташкил қилиб, бутун дунёга тарқалган бўлса ҳам, ҳеч қандай сиёсий кучга эга эмас. Зеро, уларни бирлаштириш ўрнига, бир-бирига қарши урушга етаклаётган жиҳатлардан бири мана шу миллатчилик фикридир. Бу заҳарли фикрни умматдан узоқлаштирмасак, мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувлар ва мустамлакачиларнинг улар устидаги зулми тўхтамайди. Миллатчилик фикрини Уммат онгидан суғуриб олиб, унинг ўрнини мусулмонларни бир жисм сифатида бирлаштирган Ислом ғоялари билан тўлдиришимиз керак. Шундагина Пайғамбар e арабларни қабилачиликдан халос қилиб, буюк давлат барпо қилганлари каби биз ҳам Умматни бирлаштира оламиз.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here