Галлант: Рамазон Жиҳод ойи эканлигини биламиз

6302
0

Галлант: Рамазон Жиҳод ойи эканлигини биламиз

(Исроил) мудофаа вазири Йоав Галлант муқаддас Рамазон ойида мусулмонларга йўллаган мурожаатида, ушбу ой мусулмонлар наздида Жиҳод ойи эканлигини билишини таъкидлар экан, (Исроил) бундан қўрқмаслигига урғу берди. Шунингдек, Галланд (Исроил) ҳар қандай таҳдидга тайёрлигини айтиб, унга қарши Жиҳод бошлаган тараф катта ҳато қилишидан душманларини огоҳлантирди.

“Рамазон ойи Қуръон нозил бўлган муҳим ойдир… Биз Рамазон Жиҳод ойи эканлигини биламиз. Бизни синаб кўришни ўйлаётган барчага айтамизки, биз бунга тайёрмиз, лекин ким шундай ўйлаётган бўлса, катта хато қилади”, дея  таҳдид қилди Галлант.

Изоҳ: Ўз-ўзидан маълумки, Галлантнинг таҳдиди фақат Ғазодаги мужоҳидларга ёки фақат Фаластин халқига қаратилган эмас. Чунки, шундоқ ҳам, Ғазодаги мужоҳидларнинг яҳудий вужудига қарши Жиҳодлари давом этмоқда. Шубҳасиз Галлантнинг бу таҳдиди бутун мусулмонларга ва уларнинг устидаги қўрқоқ ҳукмдорларга қаратилган. Буни Галлантнингбарчага айтамизки” деган сўзи ҳам таъкидлаб турибди.

Аллоҳ пешонасига шармандалик тамғасини босиб қўйган бу пасткаш, қўрқоқ яҳудий вужуди Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари орасида ўзларига қарши Жиҳод эълон қиладиган етакчи йўқлигидан шунчалик ишончи комилки, ҳатто икки миллиарддан ортиқ мусулмонларга очиқчасига таҳдид қилишга журъат қилмоқда. Чунки Исломий ўлкаларнинг бугунги ҳукмдорлари ҳорлик ва қўрқоқлик борасида яҳудийлардан ҳам ўзиб кетди.

Бу ҳукмдорлар Уммат бошида турар экан, Рамазон ойи Жиҳод ойи бўла олмайди. Буни яҳудий вужуди жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам қирғинларини муборак Рамазон ойида ҳам бемалол давом эттирмоқда. Шундай экан Тарихда Рамазон ойининг деярли ҳар бир кунини нусрат ва ғалаба билан ўтказган бу жасур Умматга бундай раҳбарлар етакчилик қилишга нолойиқдир. Бундай пайтда Ислом Умматининг бирламчи вазифаси, бошқарувни куч билан эгаллаб олган, бироқ очлик ва сувсизликдан ўлаётган Ғазо аҳлига бир қултум сув ёки бир бурда нон етказиб беришдан ожиз бўлган “сони бор салмоғи йўқ” ҳукмдорларни қулатиб, Исломий ўлкаларни битта байроқ остида Аллоҳнинг ҳукмлари билан бошқарадиган ва Жиҳод орқали даъватни бутун оламга ёядиган Халифалик давлатини тиклаш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилишдир. Ҳа, мусулмонлар Рамазон ойида саховатга ва ибодатга қанчалик кўп эътибор қаратаётган бўлса, фарзларнинг тожи бўлган Халифаликни тиклашга янада кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Қачонки, Халифалик давлати тиклансагина Рамазон ойи такрор Жиҳод ойига айланиб, тарихда бўлгани каби улкан зафарлар амалга оширилади. Росулуллоҳ нинг Римнинг фатҳ қилиниши ҳақидаги башоратлари рўёбга чиқиб, инсонлар туп-тўп бўлиб Исломга киради.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here