Биз ва ўзгартириш

3810
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ЙЎЛ

2 фасл

Биз ва ўзгартириш

Бу юртларнинг аҳолиси, хусусан, мусулмонлари ўзгартиришга энг муҳтож инсонлардир. Бошқа халқлардаги ўзгартиришга интилиш янада яхшироқ ҳаёт тарзига эришиш учун ҳаракат қилишдан иборат бўлса, биз-мусулмонларники эса, йўқ бўлиб кетишидан қутилишга ҳаракат қилишдир. Шунинг учун ўзгартиришга интилиш уммат ҳаётига боғлиқ, тақдирни ҳал қиладиган жиддий интилиш бўлиши зарур. Шу туфайли тақдирни ҳал қилувчи бу ишни кейинга қолдириб, чўзиб бўлмайди, сустлик қилиш ярамайди, бу хусусда савдолашиб ҳам бўлмайди. Чунки бу минтақа фарзандлари бўлмиш биз, қарийб бир асрдан бери ёмондан ҳам ёмонроқ ҳолатда, тубанликни ўзи ҳам хижолат бўладиган тубанликда, хорликни ўзи ҳам унамайдигаи хорликда, шармандаликни ўзи ҳам рози бўлмайдиган шармандаликда яшаяпмиз. Бу гапларнинг воқелигини ҳар бир инсон билса ёки ҳис қилса керак. Чунки қайси халқ ота-боболарини қирган ўз душманларига таъзим қилади, ҳурмат кўрсатади?! Қайси халқ душманларига бойликларини топшириб қўйиб, ўзлари мардикор бозорларида бир бурда нон учун дунё кезади?! Қайси халқ ўз динини ташлаб қўйиб, ўз юртида, ўз ватанида динини ўрганишга, амал қилиб, динининг талабларига риоя қилишга қийналади, юртдошларига динларини ўргатиш борасида қаршиликларга, ҳатто ўз диндошларидан таъқибларга, қўвғинларга учрайдилар, душманидан яшаш тарзини ўрганишиб, уларга ўхшашга ҳаракат қилади?!

 Буни фақат икки кимса билмаслиги мумкин. Бири  жоҳиллигига ғарқ бўлган, кўзи ҳам, ақли ҳам кўр кимса. Иккинчиси эса шу умматдан деб даъво қиладиган, аслида бу умматга мансуб бўлмаган кимса. Юсуф а.с. нинг қонига бўрини ҳеч қандай алоқаси бўлмагани каби бунақа кимсанинг даъвосини ушбу умматга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз яшаб ўтган ва ҳозир ҳам яшаётган аччиқ ҳақиқатлар ва шармандали вазиятлар бизни бу гапни айтишга мажбур қилди. Бу шароитлар, вазиятлар шу даражада оғир, сиқиқ, зуғумли эканини ҳар қандай эси паст, тентак ҳам сезмай қолмайди.

Шу туфайли жоҳил ва кўр бўлган биринчи кимсани — гарчи қийин бўлса ҳам — тузатиш, муолажа қилиш мумкин. Аммо иккинчи кимсани тузатиш, муолажа қилиш мумкин эмас. Чунки бундай кимса худди жонсизланиб, тириклайин чириб қолган тана аъзосига ўхшайди. Ҳозиргача медицина уни кесиб ташлашдан ўзга чорасини топгани йўқ. Демак, бизда ҳам бундай кимсани кесиб, улоқтириб ташлашдан бошқа чора йўқ.

Уммат ёппасига шарҳлашга ўрин қолдирмайдиган даражада тушунадиган, ҳис қиладиган бўлиб қолганига кўнглимиз тўқ бўлсада, ғофилларга танбеҳ бериш, унутганларга эслатиш, ақлли, тушунган юртдошларни фикрлатиш ҳамда баҳсни осонлаштириш учун биз яшаётган бузуқ воқеликни энг кўзга ташаланадиган аломатларини баён қиламан.

Бу аломатларни ҳаммага маълум ҳамда муҳим жиҳатларга бўламан:

а) Сиёсий жиҳат.

Ҳаммага маълумки, бу уммат узоқ асрлар мобайнида оламдаги энг олий Уммат, буюк давлат соҳиби, жаҳондаги юксак маданият ва ривожланган илм-фан, маърифатнинг эгаси бўлди. Бутун дунё у билан ҳисоблашар, савлатидан, куч-қувватидан ҳайиқар, унинг сўзига мажбуран ёки ихтиёран қулоқ соларди. Шундай уммат, шундай давлат, ўша ҳазорат (дунёқараш), маданият ва маърифат эгалари эндиликда охирги ўринга тушиб қолди. Босқинчиларнинг отларини туёқлари уни топтайдиган, жирканч ва пасткаш нотавонларнинг пошналари эзғилайдиган бўлиб қолди.

Ягона, кучли, азиз бўлган Давлатларини хийла-найранглар билан, тўҳмат қилиб, ёлғондан «давлатлар» деб аталадиган, 50 дан ортиқ қоғоз вужудларга, давлатчаларга бўлиб юборишди.

Бу Исломий Давлатнинг фуқаролари шу буюк Давлатнинг тобеси бўлгани учун, шундай юксак дунёқараш фарзанди сифатида, ўшандек юксак маданият, тарихида бўлганидек тараққий этган илм-маърифат соҳиби бўлгани учун дунёни ҳар ерида бошини тик тутиб, мағрур юрарди. Бугунга келиб ушбу фуқаро шу умматга мансуб эканлигидан уялиб, хижолат бўлиб, бошини эгиб юрадиган бўлиб қолди.

Илгари муслим ўзининг кенг, кучли Исломий Давлатидан динни ғолиб қилиш учун мужоҳид, ғозий сифатида четга чиқарди. Ёки Ислом қўшинлари томонидан фатҳ қилинган вилоятларни бирига амир сифатида ёки инсонларни зулматлардан нурга, динларни, инсоний тузумларнинг жабру зулмидан ўзи: энг тўғри, ягона дин ҳамда юксак ҳаёт тарзи – деб эътиқод қиладиган Ислом адолатига олиб чиқиш учун бошқа халқлар ўртасида Исломни ёйиб даъватчи, ҳидоятчи, тўғри йўлни кўрсатувчи сифатида чиқарди. Бугунга келиб ушбу муслим қоғоз, қўғирчоқ давлатчаларини биридан сиёсий зулмдан, иқтисодий қашшоқликдан қочиб, қочоқ сифатида Нью-Йорк, Вашингтон ахлатхоналарида ахлат ташувчи сифатида Америкага, Париждаги ошхонада идиш-товоқ ювувчи сифатида Францияга, Стокгольм ва бошқаларда кўча супурувчи сифатида чиқадиган бўлиб қолди.

Илгари Исломий Давлат Раиси ёки бирор ҳокими ўз давлатидан иззат ва шараф сари, ҳақ сўзни ғолиб қилиш учун, ҳидоят нурини ёйиш учун армиясини бошлаб чиқарди. Бугунга келиб, мусулмонлар еридан бу ҳокимлар Оқ уйни ёки Даунинг-стритни ёки Кремлни зиёрат қилгани чиқадиган бўлиб қолди. У ердаги хўжайинларидан буйруқларни оладилар. Юртларига қайтишдан олдин қиморхона, казиноларда санқиб турли-туман спиртли ичимликларга ва наркотикларга ғарқ бўладилар. Сўнг хўжайинларини қўланса буйруқларини оқизмай-томизмай мусулмонларга тадбиқ этиш учун юртларига қайтадилар.

Илгари Ислом Давлати фуқаролари мамлакатнинг у чеккасидан бу чеккасига кечаю-кундуз тинч-омон, хотиржам ҳолда бориб келаверардилар. Мусулмонлар ерининг ҳар бурчагида ўзининг яқинлари ва биродарлари турганини ҳис қилиб юрарди. Энди бўлса бу фуқаро мусулмонларнинг ҳамма ерида бегоналик, ўлим, изтироб ва саросималикни сезиб туради. Ўз уйидан, минтақасидан зарурат туғилсагина чиқишадиган бўлиб қолди. Сафарга чиқиш бўлса — Исломдан илгариги, жоҳилият даврида бўлгани каби — оқибатига ишониб бўлмайдиган, охири нима бўлишини ёлғиз Аллоҳ биладиган, ҳаётни хатарга қўйиш бўлиб қолди. Бунинг натижасида фуқаролар сафарга чиқишга журъат қилолмайдиган бўлиб қолди. Мабодо журъат қилсалар, бу таваккалнинг ниҳоятда хатарлилигидан васиятини ёзиб қолдириши шарт бўлиб қолди.

Илгари мусулмонлар йўлиқаётган ҳар қандай муаммони ечими мусулмонлар давлати қўлида эди. Салоҳиддин, Қутуз, Байбарс ўзлари хоҳлаган, ҳамда Ислом белгилаб берган ечимни ижро қилдилар ва мусулмон юртларидан салибчиларни ҳайдаб чиқардилар, мўғуллар босқинидан мусулмонларни ҳимоя қилдилар. Бугунга келиб эса давлатчаларимиз ҳокимлари: «Ечимларни 99% и Американи қўлида»  дейдиган бўлиб қолдилар. Қолган 1% и эса кимнинг қўлида?

Илгари ҳамма жойдаги мусулмонларнинг раҳбарлари муслима аёлнинг (вой Ислом, вой Муътасим деган) дод-фарёдига шошилиб, иккиланмай жавоб беришга киришардилар. Юртларни озод қилиб, душманларни янчиб ташлардилар. Бугунга келиб эса Қобия, Хулхул, Дер, Ясин, Сабра, Шатила, Филлилин, Афгонистон ва мусулмонлар қирғин қилинаётган, юзлаб кушхоналардаги ёрдам сўраган миллионлаб овозларни бизнинг раҳбарларимиз эшитиб туриб қалблари титрамайди, киприклари пирпираб ҳам қўймайди. Уларни сифатлаб айтилган қуйидаги гап жуда тўғридир:

Гўдак етимлар оғзидан отилиб чиққан қанча-қанча “вой Мўътасим” қулоқларига етдию, бироқ хозирги Мўътасим ғурурига етмади.

Илгари мусулмон ҳокимларнинг кофир ҳокимлар, айниқса тажовузкор босқинчиларига юборадиган хатлари шундай сўзлар билан бошланарди: «Аллоҳнинг бандаси, мўминлар амири Ҳорун Ар-рашиддан Рум кўппаги Никфурга». Бугунга келиб эса минглаб мусулмонларни ўлдирган, уйларини вайрон қилиб, юртларини хароб қилган кофирларга ҳокимларимизни ёзаётган хатлари қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Муҳаммад Анвар Садатдан Бегин жанобларига… ёки Киссинжер ҳазратларига…»

Илгари уч минг муслим юз мингдан ортиқ румликларни урушга чақириб, жангга киришган ва уларнинг қалбларини қўрқувга тўлдирган бўлсалар, бугунга келиб Аллоҳ хорлик ва ночорликка маҳкум қилган қаланғи-қасанғилардан иборат уч миллион йўл тўсар қаршисида миллиард мусулмон даҳшатдан қалтирайдиган бўлиб қолдилар.

Бу гаплар мисол ва далиллар учун келитирилган денгиздан томчилардир. Бундан ортиқ тубанлик буладими? Бундан ортиқ хорлик бўладими? Шу воқеликда яшаётган, қалбида заррача ғурур, ақлида мисколча фикр бўлган инсон бу бузуқ сиёсий воқеликни сезмаслиги мумкинми? Шу хорликларга ҳар куни ҳар тарафдан гувоҳи бўла туриб, қўзи кўрмайдиган кўрлардек ёки қулоқлари эшитишдан ожиз бўлган кар, оёқ-қўллари шол бўлган ногирондек соқов бўлиб, атрофида бўлаётган ишларга бефарқ кун ўтказиши мумкинми?! Бу жимлик, лоқайдлик Исломга мансуб мағрур мусулмоннинг холати эмас.

б) Иқтисодий жиҳат.

Илгари биз узоқ асрлар мобайнида бир давлатнинг бағрида яшадик. Бу давлат бизга шундай дерди ҳамда айтганини амалда бажарарди: «Эй мусулмонлар, Биз солиқ йиғувчи қилиб юборилмаганмиз, балки ҳидоятга бошловчи қилиб юборилганмиз». «Кимдан молу дунё қолса меросхўрларига қолади. Кимдан бола-чақа қолса уларни давлат ўз паноҳига олади».

Илгари тоби қочганини сезган бетоб ёнида пулсиз, дори-дармонсиз шу давлатнинг касалхонасига кирарди. Табиб бу шахсни бетоблигини билиб, унга табассум қилар ва муолажани бошларди. Уч кун тўлиқ парвариш қилгандан сўнг табиб касалга бир қоғоз тутқазарди. Бу қогоз ичида бир қанча пул ва зиёфат муддати тугагани билдирилган ёзув бўларди. Касал пулни олиб ишга киришгунча ундан фойдаланиб турарди. Касалхонадан меҳмонга ўхшаб иззати-киромда чиқарди.

Мана илгари қандай эдик!…

Энди қандай бўлиб қолдик?..

Илгари бир давлатимиз бор эдики, у ҳамма йўлларга йўловчи  ва мусофирларга  бепул, текин  меҳмонхона, ошхоналарни қуриб қўярди. Ҳамма текин фойдаланадиган турли мақсадлардаги вақфлар бино қиларди. Масалан, болалар ёки хизматкорлар синдириб қўйган идишни олиб келиб, чинни ва сопол идишлар вақфи(оммани мулкига айлантирилган жойлар)дан текинга алмаштириб кетардилар. Бундай вақф бола ёки хизматкор идишни синдириб қўйгани учун хўжайинидан жазо  олмаслиги учун қилинганди. Илгари давлатимиз ҳар бир фуқаронинг барча асосий  эҳтиёжларини тўлиқ таъминларди. Оила бошлиғи ота қайтиб келгунча Халифа оилани ўз паноҳига оларди. Илгари Халифа мусулмонлар  бойлигига, хазинасига жавобгар эди. Уларга хизмат қилиш учун бошқа ишлардан озод қилинган эди. Давлат хазинасидан ўзини ва бола-чақасини тирикчилигига етадиган маблағни олар эди холос. Халифа Умар ибн Абдулазиз қизига Байтулмолдан қарзга олинган маржон билан ясанишига унамайди. Унга маржонни қайтариб топширишга буюради. Байтулмол хазиначисини халифа қизига карзга маржонни бергани учун жазолайди. Умар ибн Абдулазиз шахсий мақсадлари учун атиги бир неча чақа турадиган зайтун мойли чироқни ҳам ишлатмайди. Чунки бу чироқ давлат мулки эди. Бу чироқни ишлатишни яқинда Аллоҳ ҳисобини оладиган иш деб билган эди. Илгари Умар ибн Хаттоб айтар эдики: «Аллоҳга қасамки, Фрот дарёси қирғоғида бирор қўй ё эчки қоқилиб кетса бу йўлни нега текислаб қўймаганимга Аллоҳ сўроқ-савол қилишидан қўрқаман»,

Мана шунақа сон-саноқсиз мисоллардан сўнг бугунга келиб, бизнинг қўғирчоқ давлатчаларимиз шундай дейдиган ва айтибгина қолмай, амалда ҳар соатда тадбиқ қиладиган бўлиб қолдилар: «Кимдан мол-дунё қолса у давлатники бўлади. Кимдан бола-чақа қолса, уларни қамалгани яхшироқ». Хўш келибсизлар, энди ўғрилик қилинглар, қаллоблик қилинглар, пора беринглар, порахўрлик қилинглар, аммо қўлимизга тушишдан эҳтиёт бўлинглар. Чунки қонунимиз устамон фирибгарларни, муттаҳамларни ҳимоя қилади. Содда, лақмаларни ҳимоя қилмайди*. «Кимки уйланишга қодир бўлса уйлансин. Кимки қодир бўлмаса, ишратхоналарда ҳожатини чиқарсин*. Касалхоналар эшиги бўлса, мамлакат фарзандлари бўлмиш камбағалларга берк, ким бўлишидан қатъий назар бойларга очиқ бўлиб қолди. Чунки бой қаерда хоҳласа ўша ерда, энг яхши шароитларда даволанади. Камбағалларга бўлса умумий касалхоналар, улардаги сарсонлик, жаҳаннам азоби, зулуми кифоя қилади. Йирик касалхоналарга камбағални кириши, иблисни жаннатга киришига ўхшаб қолди. Бирор камбағал адашиб унга кириб қолса ундан ё қамоққа ёки жиннихонага қараб кетади.

Йўллардаги мусофирхоналар, меҳмонхоналар, ошхоналар ўрнига эндиликда истеҳкомларимиз(сунъий чегара пунктлари, постлар) жойлашди. Улар мусофир йўловчига на овқат беради, на бирор хизмат кўрсатади. Буни ўрнига ушбу истеҳкомлардан (чегаралардан, постлардан) ўзларини давлат хизматчилари деб таништирадиган йўлтўсарлар отилиб чиқишади. «Кўрикдан ўтказиш» ниқоби остида мусофирни хорлайдилар, устидаги кийим-бошигача ечиб оладилар. «Текшириб қўйиш» ниқоби остида мусофирни сарсон қилиб, бошига шундай азобни солишадики, у бочора «бу кунимдан ўлганим яхшийди» деб юборади.

Бу давлатчаларда аскар ўзининг ҳақиқий иши бўлган жанггоҳда, мардлар майдонида – жаҳолат билан урушиш ўрнига хўжайинлари, уларни думларининг хизматини қиладиган бўлиб қолди. Шу ишга мажбур қилиб давлатчалар аскарларни гарнизонида хорлайдиган бўлиб қолдилар. Ота-оналари қашшоқлиги учун очликдан қийналаётган бу йигитларни хорлайдиган бўлиб қолдилар.

Ҳокимларимиз ҳўлу-қуруқни баробар еб ташлайдиган чигирткаларга ўхшаб қолдилар. Хилма-хил «солиқлар» ниқоби остида бирор нарсани қолдирмай шилиб кетадиган бўлиб қолдилар. Катта ишбилармонлар соғлиқларни тўлаш учун товарларига қўшимча нархлар белгилаб, товарларини қимматроқ сотиш орқали соғлиқларни тўлашлари ҳаммага ойдек равшан бўлса-да, “биз фақат катта совдогарлардан солиқ оламиз, тирикчилик мақсадида савдо қилганларга хеч қандай солиқ йўқ” дейишларини қандай тушуниш мумкин. Товарлар қиммат бўлиб, хилма-хил солиқлар сабабли омма қашшақлашиб кетаяпти-ю?  Мусулмонлар мулкини худди оталаридан қолган меросни ишлатгандай кўнгиллари тусаганча ишлатадиган бўлиб қолдилар. Ҳокимлар қуруқлик, сув, ҳаво портларини эгаси бўлиб олдилар. Наркотик моддалар ва заҳарлар контрабандаси билан шуғулланувчи шайкаларни бошлиғи бўлиб қолдилар. Биринчи миллиардерлар бизнинг ҳокимларимиз бўлиб қолди.

Илгари қандай эдик? Энди қандай бўлиб қолдик? Аввалги азизлигимиздан ортиқ азизлик бормиди? Хозирги хорлигимиздан ортиқ хорлик борми?

в) Ижтимоий жиҳат.

Биз узоқ замонлар бир давлатнинг бағрида яшадик. Бу давлатда эркак билан аёл ўртасидаги муносабатнинг асоси шундай ади: «Аёл ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусдир». «Аёллар эркакларнинг туғишганларидир». «Аёлга тўртта нарсаси учун уйланилади: мол-дунёси, насаби, жамоли, дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топгур». «Бу дунё  фойдаланадиган матолардир. Бу матоларнинг энг яхшиси  солиҳа аёлдир». «Аллоҳ эркакларга аёллари устидан кўп ҳақ-ҳуқуқ бериб, оилани тартибга солиш учун: бир инсонни бошқа бир инсонга сажда қилишга буюришим мумкин бўлса эди, хотинларни эрларига сажда қилишга буюрган бўлардим». «Эрини рози қилиб ўлган хотин жаннатга киради». «Хотинларни яхшиликка буюринглар». «Мўмин мўминани ёмон кўрмайди. Уни бир хулқини ёқтирмаса бошқа бир хулқидан рози бўлади». «Кимнинг иккита хотини бўлиб, бирига мойил бўлса қиёмат куни ёноғи оқиб келади». «Исломда маҳрсиз уйланиш йўқ». «Хотинларни баракалиси — маҳри оз бўлганлари». «Кимнинг икки қизи бўлиб, уларни катта қилиб чиройли тарбияласа, улар дўзахдан унга парда бўладилар». «Ҳалоллар ичида Аллоҳ ёқтирмайдигани — талоқдир». «Қайси бир хотин эридан бекордан бекор талоқ сўраса унга жаннат ҳиди ҳаром бўлади».

Илгари эркакни аёлга бўлган муносабатини белгилаб берадиган шунақа таълим-тарбиямиз, қонунларимиз бор эди. Оилада аёлларнинг хурмати, эътибори ҳам олий даражада бўлган: онангга эътибор бер, чунки жаннат онангни оёқлари хузурида. Аёл эркакнинг туғишганидир. Аёл нозик хилқатки, унга ниҳоятда латофат, меҳр ва муҳаббат билан муомала қилиш лозим. Эркак уйланаётганда унинг жамолига, мол-дунёсига, насабига эмас, балки динига, хулқига эътибор бериши зарур. Аёл ҳам ўз навбатида эркакни ҳурмат қилиши, итоат қилиши иззат-икром кўрсатиши зарур.

Илгари мана шундай гўзал муносабат бўлганди. Бугунга келиб эса, аёлга бўлган илгаригидек «асралиши вожиб бўлган номус», деган асосда эмас, балки лаззатланиш предмети деган асосга қурилиб қолди. Кийим-кечак кўргазмаларига, гўзаллик салонларига, модалар уйига, самолёт ва автобусларга ташлаб қўйилгани бунинг ёрқин далилидир. У муқаддас она эмас, худди мижозларнинг жалб қилиш учун ташланган хўракка ўхшаб қолди. Аёллар ёши ўтган сари худди сигаретнинг қолдиғи каби улоқтирилиб, пошналар билан эзғиланадиган, янгилигида ардоқланиб, эскиргач ташлаб юбориладиган нарсага ўхшаб қолди.

Давлатчалар тузиб берган бузуқликка, фоҳишаликка, хиёнатга ўргатувчи янги қонунлардан кейин, аёл — нафис муомала қилинадиган нозик хилқат бўлмай қолди. Балки улар — Аллоҳнинг раҳми келган баъзиларидан ташқарилари — оғир атлетикачилар каби кўчаларда, бозорларда юк кўтарувчилар бўлиб қолишди. Модомики давлат бунинг орқасидан кўплаб бойлик йиғар экан. у оддий суюкли ишга айланди.

*Жаннат — оналар оёғи остида* бўлмай қолди. Балки (айримларидан ташқари ) оналар, уларнинг қадамлари Шайтоннинг қадамлари остида, қариялар уйида бўлиб қолдилар. Талоқ — ёқтирилмайдиган иш бўлмай қолди. Оила алоқаларини бузилиб кетганлигини гапиришга эҳтиёж йўқ.

Шундай ижтимоий касалликдан ортиқ касаллик борми? Ҳозирги тубанликдан ортиқ тубанлик борми? Ҳозир биздаги бу бениҳоят мусибат, бузуқлик, жамиятимиз бошдан кечираётган хароблик ва парчаланишни сезмайдиган бирор ақл-ҳушли инсон бормикан? Жинни бўлмаса, эркакларда ғурур қолган бўлса, аёлларда иффат йўқолмаган бўлса бу холатга жимгина тамошабин бўлиб кун ўтказиши мумкинми?! Қалбида заррача инсонийлиги бор мағрур инсон келажак авлодларни шу холда қолишига сукут сақлаши маъқулми?!

г) Таълим низоми.

Илгари халқлар, миллатлар ичида илм-фанда, таълим-тарбияда, кашфиёту-ихтироларда, университетларда энг ривожланган уммат эдик. Бизнинг университетларимиз дунёнинг ҳамма бурчакларидаги илм истаганларнинг қибласи, олим-муфаккирларнинг кўз тиккан жойлари эди. Қуртоба, Ашибилия, Қоҳира, Бағдод, Зайтуна университетлари чиқарган олим-муфаккирлар ўз халқларига унутилмас яхшиликни қолдириб кетдилар.

Илгари шундай давлатнинг паноҳида, шундай воқеликда фарзандларимиз динлари ва ақидаларини тиниқ тушуниб, ўша даврдаги маълум илм-фанларни кўпини пухта эгаллаб таълим босқичини қисқа муддатда тугаллар эдилар. Илгари талабага таълим олиши мобайнидаги барча харажатларини Давлат таъминларди. Таълим олиш барчага мажбурий ҳамда бепул эди. Таълим программасининг асоси Ислом ақидаси, яъни Аллоҳдан тақво қиладиган, Инсониятни эзгуликка, тўғри йўлга етакловчи йигит-қизларни тарбиялаш эди. Ҳаёт майдонида керак бўладиган билимларни эгаллаш ҳар бир муслим ва муслимага вожиб бўлиб, буни ҳаммага таъминлаш давлатга фарз эди.

Илгари Ислом давлати ва мусулмонлар илмий тараққиёт чўққисига етдиларки, унинг қолдирган излари ҳамон жаҳоннинг илмий жиҳатдан ривожланган илм даргоҳларида (масалан ибн Хайсам, Ҳасан Басрийни математика фанларида, ибн Сино ва Розийни медицинада) кўзга яққол намоён бўлаяпти.

Шундай даражадан сўнг биз тубанликка тушиб кетдик. Эндиликда биз оламга илм-фан жиҳатидан боқимондамиз. Бошқа давлатлар дастурхонини сарқитлари билан кифояланамиз. Ўзларига керак бўлмай қолган ё ундан зерикишган ёки замон талабига жавоб бермай қўйган, улар бизга ташлаётган кераксиз чиқиндилар билан озиқланамиз, фахрланамиз.

Ўзимиз ёки Ислом хоҳлагандек эмас, балки мустамлакачи кофир ва унинг думлари хоҳлагандек дарс оладиган бўлиб қолдик. Таълим программасини бизга Ислом белгилаб бериши ўрнига кофирлар ва кофирларнинг буйруқлари, кўрсатмалари бўйича иш юритадиган таълим вазирлигидаги комитетлар белгилайдиган бўлиб қолди. Эндиликда ақидамиз, одат-анъаналаримизга зид нарсаларни ўрганадиган бўлиб қолдик. Энди ўқувчиларимиз, студентларимиз Холид, Салоҳиддин, Ториқ ибн Зиёддан кўра Наполеон, Гитлерни яхши биладилар. Мисъаб, Абу Зар, Билолдан кўра Тарафулта, Демис Руссосни яхши танишади.

Бундан ортиқ тубанлик борми?

Бундан баттар тойилиш бўладими?

Суд низоми

Биз узоқ давр инсоннинг обрў-эътибори, инсонийлигини муҳофаза қиладиган давлат паноҳида ҳаётдан рохатланиб яшадик. Бу давлатда фуқаролар ўртасида ажратиш бўлмагани учун қонун олдида барча баробар эди. «Фақат суд ҳукми билангина киши жазоланади». «Муслимдаги асл-асоси  унинг бегуноҳлигидир». «Бирор кишини азоблаш мутлақо мумкин эмас*. *Ҳар қандай фуқарони давлатнинг бирор ҳокими ёки хизматчиси устидан қилган шикоятини мазолим қозийси кўриб чиқади». «Қозининг шартлари — одиллик, поклик, фақиҳлик, теран тушунишлик». Кечиришда қозини минг марта адашгани жазолашда бир марта адашганидан яхшироқ». «Агар олдингга жанжаллашиб икки киши келса, улардан бирини кўзи уриб чиқарилган бўлса, то иккинчисини ҳам эшитмагунча ҳукм чиқарма». «Халифа ҳам қозини олдида судлашувчи билан баробар ўтиради». «Сизлардан олдинги қавмлар, халқлар халок бўлиб кетдилар. Чунки уларда заиф киши ўғрилик қилса қўлини кесардилар, обрўли одам ўғрилик қилса қўйиб юборардилар», «Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилганда эди, Муҳаммад албатта унинг қўлини кесарди».

Давлатимиз шунақа эди. Суд воқелиги шундай эди. Шу туфайли ҳаётда хотиржам, тинч-омон яшардик. Чунки бегуноҳ, бекордан-бекор, қуруқ туҳмат билан жазоланмаслигини ҳамма биларди. Халифа ҳам, ҳар бир фуқаро ҳам бир хил мавқеда, қонун олдида бирдек эдилар. Мисол учун, Умар ибн Хаттобнинг олдига жанжаллашиб имом Али ибн Абу Толиб бир яҳудий билан келади. Қози Умар яҳудийга исми билан Алига эса куняси билан (яъни Абу Ҳасан деб) мурожаат қилганда, Алини аччиғи чиқади, Яна бир мисол, Амр ибн Оснинг ўғли бир қибтий билан мусобақа ўйнаганда қибтий ўзиб кетади. Амрнинг ўғли бундан ғазабланиб қибтийни уради. У эса бориб Умар ибн Хаттобга (Халифага) шикоят қилади, Умар қибтийга Амрнинг ўғлини уришга, шу билан қасос олишга буюради. Бу каби юзлаб мисоллар бу Давлатдаги биз фойдаланган суднинг юксаклигига, адолатли эканига далил бўлади.

Илгари қандай эдик?

Энди қандай бўлиб қолдик?

Бугунга келиб “қўғирчоқ давлатчалар ҳукмронлиги жаҳаннами”га тушиб қолдик. «Ҳар бир киши айбдор». Бегуноҳ одам, то бегуноҳлиги исботлангунча жиноятчидир. Бегуноҳлиги исботлангунча қамчилар, дарралар, таёқлар, зиндонларнинг захи, қамоқнинг увада кийимлари бечоранинг гўштини ва қонини еб тугатадиган бўлади. Умрининг қанча йиллари зое кетган бўлади. Энди яшашга арзигулик умри ҳам қолмаган бўлади. Чунки вақт ўтиб кетиб бўлади. Бу давлатчаларнинг исталган қамоғига назар солиш юзлаб, минглаб жабру-ситам, зулм ва жиноятчиликни очиқ-ойдин кўрсатиб беради.

Агар инсонлар жиноят қилсалар ёки (бу давлатчаларнинг назаридаги) «тўғри йўлдан» озсалар улар устидан ҳукмни суд чиқармайдиган бўлиб қолди. Балки олдиндан тайёрлаб қўйилган ҳукмларни судялар оладилару, ўшани ижро қилишадиган бўлиб қолдилар.

Мана энди ишлар ойдинлашди, узр сўровчига бирор узр, бепарвога бирор ҳужжат қолмади. Чунки юз берган ҳолат карни эшитадиган, кўрни кўрадиган қилиб қўйишга етади. Шуларнинг ҳаммасидан кейин – агар эшшаклардек хорлик ҳаётига кўникиб қолмаган бўлсак – бу бузуқликни ўзгартириш учун ҳаракат қилишимиз муқаррар ишга айланмадими?

Эй уммат, хусусан ёшлар!

Қора воқелигимиз тобора ёмонлашиб бораяпти. Вақт ўтмасдан ўзимизга келиб олмасак тез орада пушаймон бўлиб, бармоғимизни тишлаб қоламиз. Унда кеч бўлади.

Бугунги кунда биз икки тоифани биримиз. Кўпчиликни ташкил этадиган биринчи тоифа қулоқларигача бахтсизлик ва кулфатга ботиб кетганлар. Озчиликни ташкил этган иккинчи тоифа эса ушбу бахтсизлик ва кулфат сари бормоқда. Биринчи тоифа ўз илдизлари қуриб кетишидан олдин бу хатарни йўқотишга, унинг таг-томиридан қуритишга ҳаракат қиладиларми? Ёки аҳмоқ туяқушнинг қилиғини қилиб бошларини қумга тиқиб шу ахмақона қилиғлари билан “уларни кутиб турган қоронғу қисматдан” қутилиб қолдик деб ўйлайдиларми? Олдингиларга етган бало уларнинг ҳам бошларига тушишидан олдин иккинчи тоифа ҳаракатга келадиларми? Ёки улар воқеликка назар солишда, уни тушунишда ривоятдаги танбал, нодонларга ўхшайдиларми? Айтишларича: «Зинанинг пастки қисмидагиларки, ёнғин ўз домига тортаётган пайтда юқори қисмда ўтирган танбаллар гўё ўзларига ёниш навбати келишини кутгандай тентакликка тўлган кўзлари билан пастдагиларга қараб ўтиришарди». Ёки улар «кеча оқ буқани емини, бугун эса қора буқани емини едим» дейдиган қизил буқадек бўлиб оладиларми?

Аллоҳга қасамки, иш ниҳоятда жиддий. Ё ҳаммамиз бор кучимиз билан бизни ўраб олган балога қарши курашамиз. Чунки “Икки қўл биргаликда бигизлар устидан ғалаба қозонади», ”Икки чавандоз биргаликда Малтада динни-азизликни ҳукмрон қилишга қодир». Ёки йўқ бўлиб кетишдаги навбатимизни кутамиз ва ўлимга маҳкум бўлишга рози бўламиз. Шу билан барча нарсадан маҳрум бўламиз.

Эй йигитлар! Ўлим албатта ҳақ. Кимки қилич билан ўлмаса, бошқа нарса билан ўлади. Ўлим ҳолатлари кўп, аммо ўлим битта. Арзимас иш йўлидаги ўлим асло буюк иш йўлидаги ўлимга тенг келолмайди.

Мана шу — бизнинг муаммо. Бизнинг муаммо — умматни тушиб қолган бу жирканч ботқоқликдан улуғлик, хотиржамлик, бахт-саодат чўққисига олиб чиқишдир. Умматни ўзига лойиқ, табиий ўрни бўлган дунё чўққисини қайтадан эгаллаштиришидир.

Энди шунга ҳаракат қиламизми?

Ғалаба қозонамизми?

Бунга қандай эришамиз?

Мақсадимиз—бузуқ воқеликни соғлом воқеликка ўзгартириш.. Умматни тубанликдан чўққига олиб чиқиб, юксак ўрнига қайтариш.

Буларнинг барчаси уйғониш учун ўзгартириш қилиш билан амалга ошади.

Буни йўли қандай? Бу кейинги фаслларда баён қилинади, иншоАллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here