Ўзига ўт қўйди!

5739
0

Матбуот баёноти

Ўзига ўт қўйди!

Вьетнам уруши пайтида буддист роҳибларнинг ўзларини ёқиб юборишининг даҳшатли мисоли сифатида, 2024 йил 26 феврал куни АҚШ ҳаво кучларида хизмат қилаётган бир аскар пойтахт Вашингтондаги «Исроил» элчихонаси олдига келиб, ўзини ёқиб юборди… У ўзининг «энди қайтиб геноцидга қўл урмаслиги»ни билдирди. Оловда ёнар экан, «Озод Фаластин!», дея фарёд қилди… Бу адолат учун қайғули ва умидсиз фарёддир. Шунингдек, Ғазода давом этаётган геноцидда Қўшма Штатларнинг иштироки туфайли чуқур маънавий изтиробнинг акс-садосидир. Ушбу ўзига ўт қўйиш ҳаракати бизга 1963 йилдаги роҳибларнинг уруш азоб-уқубатларига қарши норозилик сифатида ўзларини ўзлари ёқишларини эслатмоқда. Бугун АҚШ аскарининг бу иши урушга қарши норозиликкина эмас, балки унинг Ғазода давом этаётган ваҳший қатли омга бошқа тоқат қилолмай қолганлиги учун юборилган кучли нома ҳамдир.

Яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашга Қўшма Штатлар ҳаво кучларининг ҳам аралашаётгани аниқ бўлиб, бу ҳеч қандай исбот талаб қилмайди. «The Intercept» ахборот сайти нашр қилган мақолага кўра, Қўшма Штатлар Ғазодаги қатор ҳаво бомбардимонларни аниқ нишонга олишда салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ушбу ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони даҳшатли рақамга, 30 мингдан зиёдга етди… Ҳа, ўзини ёққан учувчи Қўшма Штатларнинг тинимсиз давом этаётган бу геноцидда бевосита қўли борлигини аниқ билган. Унинг яҳудийлар элчихонаси олдига келиб, ўзини ўзи ёққанлиги шундай бир номаки, у Америка содир этаётган бу ваҳшийликларни, энг муҳими, бу геноцидда АҚШ ҳукуматининг маблағ ва қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаш ролини бутун дунёга очиб бермоқда.

Қўшма Штатларнинг ушбу курашдаги роли шунчаки ҳарбий қўллаб-қувватлашга чекланмайди. Балки у қаттол яҳудийларга бомбалар ва ўқ-дорилар етказиб бермоқда… Ваҳоланки, Америка бу қуролларнинг тинч аҳолини нишонга олишда қўлланишини ҳам, бу яҳудийлар олиб бораётган «қатли ом стратегияси»нинг бир қисми эканлигини ҳам жуда яхши билади. Тинч аҳолини нишонга олишга қаратилган бу ҳамкорлик Ғарб қарашларини очиб бермоқда… Зеро, Ғарб мусулмонларга «арзон вужуд» сифатида қарайди. Бу каби ҳодисаларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ёки ёритилмаслиги худди шундай ташвиш-хавотирларни келтириб чиқаради. Масалан, асосий оммавий ахборот воситаларининг ўз жонига қасд қилган учувчи воқесига ҳамда Қўшма Штатларнинг геноцидда қўли борлигига сукут қилиши бу жиноятда Оқ уй сиёсатига мос келади. Воқеа ҳақида хабар бермаслик аксарияти геноцидга қарши бўлган Америка жамоатчилигидан вазиятнинг асл моҳиятини яшириш учундир. Жамоатчиликнинг қаршилигига қарамай, Байден маъмурияти қонхўр яҳудийларни қурол-аслаҳа билан таъминлашда ва унинг жиноятларини халқаро майдонда ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Мусулмон юртларидаги қўшинлар сукут қилиб, қулоқларини беркитиб олишди! Мусулмон бўлмаса ҳам, геноцид борасидаги тил бириктирувга қарши позицияни эгаллаган бу аскарнинг мардлиги эса мусулмон армиялар қўмондонларининг ҳаракатсизлиги билан бутунлай тескари келмоқда. Бу аскар гарчи Ислом динига амал қилмаган эса-да, шунингдек, унда мусулмон қўшинларга илҳом баҳш этувчи жиҳодий ақида йўқ бўлса-да, бироқ у намойиш этган мардлик ва юксак ахлоқ исломий юртлардаги армия қўмондонларини шарманда қилмоқда. Чунки унинг тутган позицияси мазлумларни мадофааси учун биринчи линияда туриши керак бўлганларда жасорат йўқлигини кўрсатди. Фақат Халифаликнинг сиёсий раҳбариятигина армияларимиздан мусулмонларни бостиришда эмас, уларнинг номусини мудофаа қилишда фойдаланади.

Ажнабий мамлакатнинг аскари Фаластин халқига нисбатан бевосита диний боғлиқлиги бўлмай туриб, қандай қилиб мусулмон қўшинлари қўмондонлари кўрсатмаган жасорат ва ахлоқни намоён қилиши мумкин? – деган табиий савол туғилади. Бундай тескариликдан нафақат ҳарбий ҳамкорликдаги омадсизлик, балки мусулмон қўшинлар қўмондонларидаги омадсизлик ҳам фош бўлмоқда. Чунки давом этаётган геноцид қаршисида қўмондонларнинг сукут ва ҳаракатсизликлари нафақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули Aга хиёнатдир, балки шу билан бирга, мусулмон ҳарбийда яққол намоён бўлиши шарт бўлган эркаклик жасоратини ҳам йўққа чиқармоқда. Бу америкалик аскар кўрсатган мардликка бутун олам айбларимизни акс этувчи ойна сифатида қараши керак. Мусулмон армиялари қўмондонлари учун Аллоҳ Таоло йўлида ҳақиқий жиҳодни бошлаш, мазлумларни мудофаа қилиш ва зулм қаршисида туриш руҳини ўзларида гавдалантириш вақти аллақачон келди.

﴿وَمَا لَكُمْ لاَ تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاء وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّاً وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيراً﴾

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!»                                                                                    [Нисо 75]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Америкадаги матбуот бўлими

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here