Кириб келаётган Рамазон ойи табриги

1459
0

Кириб келаётган Рамазон ойи табриги

Бутун оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Муҳаммад ﷺга, унинг оиласига ва саҳобаларига саломлар бўлсин.

Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирган. Муҳаммад ибн Зиёд айтади: «Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганларини эшитдим: «Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўза тутинглар (рўзани бошланглар), ойни кўриб оғиз очинглар (рўзани тугатинглар), агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойини саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун, 2024 йил 10 март, якшанбадан душанбага ўтар кечаси Рамазон ойининг ҳилоли кузатилгандан сўнг, янги ойнинг шарий (кўрилгани-кўрилмагани) ўз тасдиғини топди (топмади). Шунга кўра, эртага душанба муборак Рамазон ойининг биринчи кунидир (Шаъбон ойининг ўттизинчи кунидир).

Шу муносабат билан Ҳизб-ут-Таҳрир Қирғизистон барча мусулмонларни кириб келган муборак Рамазон ойи билан табриклайди. Рамазон ойи иймон муҳити билан ўралган. Рамазон ойида тақво ва маънавий қадриятлар устун бўлиб, мусулмонлар Парвардигори билан муносабатларини мустаҳкамлайди. Бу муҳит мусулмонларни солиҳ амалларга ундайди ва муҳим амалларнинг биринчи даражасига эътибор қаратишга чорлайди. Бинобарин, Рамазон ойида Қуръони Каримни гўзал тиловат қилиш билан бирга, Қуръони Каримнинг ҳукмларини татбиқ этишга ҳам эътибор қаратиш лозим. Зеро, намоз ўқишнинг фарзлиги билан Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм юритишнинг фарзлиги, рўза тутишнинг фарзлиги билан Халифа сайлашнинг фарзлиги, ҳаж зиёратининг фарзлиги билан жиҳод қилишнинг фарзлигини бир-биридан ажратиб қўйиш мутлақо дуруст эмас. Чунки Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлиб, унда якка шахс, жамият ва давлат муаммолари учун ечимлар мавжуддир.

Шу ўринда биз Ислом Умматининг ҳақиқий етакчиларидан бири бўлмиш Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳақ сўзларини ёдга олсак. Умар розияллоҳу анҳу: “Биз хор қавм эдик, Аллоҳ Таоло бизни Ислом билан азиз қилди. Агар биз азизликни бошқа жойдан қидирсак, Аллоҳ бизни яна хор қилади”, деган эди. Демак, бу Рамазон ойи азизликка интилиш замонидир.

Бу йилги Рамазон ойи яҳудий вужуди мустамлакачи кофир Ғарб билан биргаликда Фаластин аҳолисини қирғин қилаётган пайтга тўғри келди. Ислом Уммати қанчалик очлик, азоб-уқубат ва зўравонликларга дуч келмасин, у такрор оёққа туриш ва азизликка эришишга қодир Умматдир. Масалан, салибчилар ва мўғуллар даврида Умматнинг бошига келмаган мусибат қолмади. Бироқ Ислом Уммати бу зулмлар қаршисида қўл қовуштириб ўтирмади. Аксинча, Салоҳиддин бошчилигидаги Ислом қўшини Ақсони салибчилардан озод қилди! Султон Байбарс қўмондонлиги остидаги Ислом қўшини ҳам Рамазон ойида мўғулларнинг тор-мор қилди. Ислом яна буюк давлатга айланди. Ҳозир ҳам Ислом Умматининг бошига қанча балолар келган бўлмасин, у ҳамон тирикдир. Туркия, Яман, Иордания ва Индонезияда юз минглаб мусулмонлар кўчаларга чиқиб, Фаластиннинг озод қилинишини талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, Фаластин ҳодисаси Ғарбнинг иккиюзламачилик сиёсатини ва унинг малайларининг хиёнатини фош қилди. Оқибатда мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун аҳолига қарши куч ишлатишдан бошқа чораси қолмаяпти. Ғарб ўз муаммолари билан овора. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий инқирозларни енгиб ўта олмаяпти. Украина уруши, Хитой блокадаси, глобал энергия инқирози ва молия бозорининг беқарорлиги туфайли у ўзи хоҳлаган лойиҳаларини амалга ошира олмай қолди. Айниқса, капитализмнинг бешиги бўлган Америка, Франция ва Англияда халқларнинг ўз ҳукуматларига қарши норозиликларнинг кучайиб бориши бутун дунёнинг бузуқ капиталистик тузумдан безиганига далолат қилади.

Шундай экан, бугун мусулмонлар учун, ўзгалар тарафидан тортиб олинган ҳукуматларини қайтариб олиш вақти келди. Аслини олганда, куч-қудрат эгалари бизнинг ўлкалардаги Ғарбнинг нуфузини синдириш ва улардан ҳокимиятни тортиб олиб, Ислом Умматига топшириш қудратига эгадир. Шунинг учун бу Рамазонда мусулмонлар азизликка эришиш учун, куч эгаларидан ўз вазифаларини бажаришларини талаб қилишлари керак. Зеро, Ислом ҳукмларини қўллаш Халифаликка боғлиқ бўлиб, у билан барча фарзларнинг ижроси ҳаётга қайтади. Мол-мулк, номус ва мамлакатнинг ҳимояси ҳам Халифалик давлати томонидан таъминланади. Кофирларнинг зулмидан ўша қалқон ортида туриб ҳимояланилади. Демак, эй мусулмонлар, шундай ҳаракат қилингки, бу йилги Рамазон ойи Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ ﷺнинг суннатларини татбиқ қиладиган, Аллоҳнинг ваъдаси ва Расулининг башоратини рўёбга чиқарадиган давлатсиз ўтаётган Рамазонларнинг охиргиси бўлсин! Илк тарихингизни жонлантириб, бутун дунёга нур ва эзгуликни ёйинг!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here