Рамазон ибодат, нусрат, жиҳод… фатҳлар ойидир

1802
0

Рамазон ибодат, нусрат, жиҳод… фатҳлар ойидир

(У шундай ойдир-ки, унда нафл амалларга фарзнинг савоби берилади, фарз амалларга эса, етмиш баробар савоб берилади)

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб, Қуръон нозил қилинди»

Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Сарвари олам Муҳаммад Мустафога, ул зотнинг аҳли оилалари ва асҳобларига ҳамда қиёмат кунига қадар гўзал суратда У зот ﷺга эргашган зотларга салоту саломлар ёғилсин, аммо баъд.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қадрли биродарлар!

Мана, орадан бир йил ўтиб ойларнинг саййиди ва энг файзлиси бўлган Рамазон ойи яна меҳмон бўлиб келмоқда. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими ушбу кириб келаётган Рамазон ойини мусулмонлар учун яхшилик ва ғолиблик ойи қилишини Аллоҳ Таолодан сўраган ҳолда, бутун Ислом Умматини, айниқса, Аллоҳни калимасини олий қилиш йўлида ҳаракат олиб бораётган биродарларни ушбу муборак ойнинг бошланиши билан табриклайди. Аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш ойи бўлган бу ой барча мусулмонлар учун хайрли ва муборак бўлсин. Аллоҳ Таоло Рамазон ойининг ҳайит намозини рошид халифа имомлигида адо этишни барчамизга насиб этсин.

Барчага маълумки, бу ой ойларнинг султонидир. Бу ойда Қуръони Карим нозил бўлди. Бу ой – ибодат, сабр, жиҳод, нусрат, ғалаба ва фатҳлар ойи бўлгани каби, амал, саъй-ҳаракат ва жидди-жаҳд кўрсатиш ойидир. Бу ойда қилинадиган нафл амалларга фарзнинг савоби берилади, фарз амалларга эса, етмиш баробар савоб берилади. Шундай экан, бу ойда барча амаллар қатори фарзларнинг гултожиси бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш учун астойдил енг шимариб ҳаракат қилиш айни муддаодир. Чунки бугунги кунда мусулмонларни тақдирларини ҳал этувчи энг долзарб масала, ҳаётдан узоқлаштирилган Аллоҳнинг аҳкомларини қайта ҳаётга қайтаришдир. Бу эса пайғамбарлик минҳожи асосидаги тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо қилиш билан амалга ошади. Зеро, Халифалик динни барпо этади, мусулмонлар дахлсизлигини ҳимоя қилади, қонлари, номуслари ва бойликларини сақлайди ва юртларини бирлаштиради. Халифалик Исломни дунёга яхшилик ва ҳидоят рисолати сифатида олиб чиқади, натижада Рамазон ойи ҳақ калимасини олий қилиш, фатҳ ва очиқ нусрат ойига айланади. Тарихда буни исботловчи воқеа-ҳодисалар жуда кўп. Қуйида рамазон ойларида содир бўлган ғалаба-нусрат ҳодисаларидан намуналар келтирамиз.

  • 2 рамазон ҳижрий 702 йил, 20 апрел милодий 1303 йил: мўғуллар билан мамлуклар ўртасида Дамашқ яқинидаги «Сифр» яйловида жанг юзага келди. Мўғулларга Қутлуғшоҳ, мамлукларга нусратдор Муҳаммад Қаловун қўмондонлик қилган ушбу жанг гўзал синовларни бошдан ўтказган мамлуклар нусрати билан тугади. Мўғуллар султони Маҳмуд Ғозон айни мағлубият хабарини эшитгач, қаттиқ ғам алам чекди ва кўп ўтмай қайғудан вафот қилди.
  • 2 рамазон ҳижрий 996 йил 26 июл, милодий 1588 йил: қудратли поляклар қўшинлари Усмонийларнинг яшиндек кучли ҳарбий қисмлари ёрдамида «Карфу» жангида немислар қўшинларини мағлуб этиб, немислар қўмондони Зигмундни асирга олдилар. Ушбу жанг сабаби Германиянинг милодий 1592 йилгача Усмонийлар давлатига тобе бўлган Польша тахтини эгалламоқчи бўлганига бориб тақалади.
  • 2 рамазон ҳижрий 1224 йил, 2 август милодий 1848 йил: Усмоний давлат қўшини Руминияга кирди. Россия Усмонийлар давлатининг айни қадамига Молдавияни босиб олиш билан жавоб қайтарди. Бу Европадаги Болқон минтақасида шу икки давлат ўртасидаги рақобат доирасида бўлди.
  • 4 рамазон ҳижрий 927 йил, 8 август милодий 1521 йил: Усмоний султон Белград шаҳрини фатҳ қилишга муваффақ бўлди. Бу шаҳар марказий Европанинг калити ҳамда Усмоний венгрия чегарасидаги энг кучли қалъа ҳисобланган.
  • 4 рамазон ҳижрий 173 йил, 12 апрел милодий 1663 йил: Усмоний давлат Германияга уруш эълон қилди. Бу икки давлат ўртасидаги собиқ урушни тўхтатган «Ситватурук» битимидан сўнг юз берди. Бу урушга бу сафар немисларнинг Усмонийлар давлати чегаралари яқинига мустаҳкам қалъа қуриб олишлари сабаб бўлди.
  • 5 рамазон ҳижрий 666 йил, милодий 19 май 1268 йил: мусулмонлар Байбарис қўмондонлигида салибчилар қўлидан Антакьяни тортиб олишга муваффақ бўлдилар. Бу шаҳар 170 йилдан буён салибчилар қўлида асирликда бўлиб, унинг ишғол этилиши қаттиқ акс-садо берди. Чунки у салибчилар милодий 1097 йили шарқда асос солишган иккинчи Эдесса (Раҳо) шаҳри амирлиги ҳисобланган.
  • 7 рамазон ҳижрий 960 йил, 17 август милодий 1553 йил: Усмонийлар денгизчи қўмондони Тарғад бек Корсика ороли билан Сицилиядаги Катания шаҳрини босиб олди, уларнинг соқчилар гарнизонини қириб ташлаб, етти минг нафар мусулмон асирларни озод қилди.
  • 10 рамазон ҳижрий 8 йил, 1 январ милодий 630 йил: Росулуллоҳ A ва асҳоблари ҳижратнинг саккизинчи йилида Маккани фатҳ қилгани ҳаракат бошладилар. Ўша йил фатҳ йили, деб аталди. Ушбу фатҳ Набий Aнинг даъватдаги ҳаракатларининг асосига, Исломнинг араб ярим оролида ҳукмронлик қилишининг муқаддимасига айланди.
  • 10 рамазон ҳижрий 961 йил, 9 август милодий 1554 йил: Усмоний ҳарбий флот билан португаллар ҳарбий флоти ўртасида Араб Кўрфазидаги Ормуз қўлтиғида кучли денгиз жанги бошланди. 18 соат тўхтовсиз давом этган ушбу жанг томонлар тўла ғалабага эришмай ниҳоясига етди.
  • 15 рамазон ҳижрий 1224 йил, 24 октябр милодий 1809 йил: Усмоний давлат «Татарига» жангида Россия устидан нусрат қозонди, руслардан 10 минг нафар аскарини ҳалок қилди.
  • 17 рамазон ҳижрий 2 йил, 13 март милодий 623 йил: Росулуллоҳ A қўмондонликлари остида мусулмонлар билан мушриклар ўртасида Бадр жанги бошланди. Унда мусулмонларга нусрат ёр бўлди.
  • 17 рамазон ҳижрий 223 йил, 12 август милодий 838 йил: мусулмонлар аббосийлар халифаси Мўътасим қўмондонлиги остида «Умурия» жангида Византия давлати устидан нусрат қучди. Унда Мўътасим ўзининг мусулмон биродарлари ёрдамга чақирганда отилиб бориб, Византия давлатига «сабоқ» бериб қўйиш учун қўшин тортиб борди.
  • 18 рамазон ҳижрий 1249 йил, 29 январ милодий 1834 йил: Россия қўшинлари Руминияни беш йил истило қилиб тургандан сўнг ундан чиқиб кетишди. Руслар Усмоний давлатга тобе бўлган Руминияни 1828 йилдаги Усмонийлар билан бўлган урушларида босиб олишганди.
  • 21 рамазон ҳижрий 941 йил, 7 июн милодий 1523 йил: халифа Хайриддин Байбарисни Усмонийлар ҳарбий денгиз флотига қўмондон қилиб тайинлади. Байбарис буюк давлат раҳбарларидан ҳамда дунё денгизчилари орасида улуғ қўмондон эди.
  • 21 рамазон ҳижрий 1271 йил, 7 июн милодий 1855 йил: руслар ҳозирда Украинада жойлашган Севастополь қалъасига Усмонийлар қўшини томонидан қилинган ҳужумда 20 минг аскарларини йўқотишди. Бу Усмонийлар билан руслар ўртасида бўлиб ўтган «Қрим жанги»да бўлиб ўтди.
  • 22 рамазон ҳижрий 1182 йил, 31 январ милодий 1769 йил: Усмоний давлатига тобе бўлган Қрим хони Украинага кутилмаганда қишки ҳужумни бошлади. Усмонийлар ва руслар ўртасидаги айни урушда минглаб украин қўшинлари асирга олинди.
  • 25 рамазон ҳижрий 658 йил, 3 сентябр милодий 1260 йил: Фаластиндаги Бисон ва Наблус шаҳарлари орасидаги «Айни Жолут» жанги бошланди. Мусулмонларга музаффар Сайфиддин Қутз қўмондонлик қилди, мўғулларга Китбук қўмондонлик қилди. Дарҳақиқат, мусулмонлар Аллоҳ уларнинг пешонасига нусрат ёзиши билан улкан ғалабани қўлга киритдилар ва ваҳший мўғуллар ҳужумини тўхтатиб, Ислом ҳазоратини вайрон бўлишдан қутқариб қолдилар.
  • 25 рамазон ҳижрий 1294 йил, 4 октябр милодий 1877 йил: Усмоний қўмондон Аҳмад Мухтор пошо рус қўшинлари устидан нусрат қучди. У ўзининг 34 минг аскари билан русларнинг 740 минг аскари устидан устун келиш билан ушбу нусратга эришишга муваффақ бўлди ҳамда русларнинг 10 минг аскарини ер тишлатди.
  • 27 рамазон ҳижрий 1093 йил, 29 сентябр милодий 1682 йил: Усмоний қўмондон Узун Иброҳим пошо Словакиядаги мустаҳкам «Волк» қалъасини ишғол қилди ва бунга қўшимча, минтақадаги бошқа 28 та қалъани ҳам қўлга киритди. Бу қўмондон Словакия устидан тўла ҳукмронлик ўрнатишга эришди.
  • 27 рамазон ҳижрий 1107 йил, 20 апрел милодий 1696 йил: Усмоний султон Европага қарши ўзининг иккинчи ҳамласини бошлади. Немислар қўшинига қарши олиб борилган ва ўша йилнинг 25 октябрига қадар олти ой давом этган ушбу жанг Усмонийлар ғалабаси билан тугади.
    • 28 рамазон ҳижрий 92 йил, 18 июл милодий 711 йил: Ториқ ибн Зиёд қўмондонлигида мусулмонлар билан Родерих қўмондонлигидаги готлар ўртасида «Шазуна» ёки «Лакка» водийси жанги бошланди. Бу жангда ҳам нусрат мусулмонларга ёр бўлиб, Исломнинг Испанияга кириб боришига ҳамда Испания саккиз аср мусулмон юрти бўлиб туришига замин тайёрлади.

Бу воқеалар Ислом аҳкомлари билан бошқарадиган Халифалик давлати мавжуд бўлган кунлардаги ғалаба-нусрат ҳодисаларидир. Зеро у даврдаги мусулмонлар рамазон ойини тақво ойи ва ибодат ойи деб билиш билан бир қаторда ғалаба ва нусрат ойи деб билишарди. Аммо афсуслар бўлсинки, 100 йилдан буён муборак рамазон ойи Халифаликсиз кириб келмоқда… Умид қиламизки, юқоридаги воқеаларни ёдга олиш иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида фаолият қилиш учун биз мусулмонларга туртки бўлар. Зеро, Аллоҳ Таоло фаолият қилаётган мўмин бандаларига уларни ерда халифа қилиш ва ўзи рози бўлган динларига имконият беришга ваъда берган. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]

Аллоҳдан Ислом Умматига – аввал уни мукаррам қилганидек – у билан ҳимояланиладиган ва ортида туриб жанг қилинадиган, Умматга Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг Суннати асосида етакчилик қиладиган тўғри йўлни тутувчи одил Халифани қайтариб беришини сўраймиз. Бу эса, Аллоҳга осондир.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

11.03.2024

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here