Ҳижрий 1445 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

988
0

Матбуот баёноти

Ҳижрий 1445 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

Эълон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Оламлар парвардигори Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ ва у кишининг аҳли оиласи ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбоннинг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун 2024 йил 10 март, якшанбадан душанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилганидан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, эртага душанба куни бу йилги муборак рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага етказар эканман, Аллоҳдан амиримизга ёрдам беришини, у кишининг қўллари билан барчамизга нусрат ва ғолибликни ато этишини сўраб қоламиз.

Бу йилги рамазон кириб келаётган экан, бутун олам Ислом Уммати иродаси билан мустамлакачи кофир Ғарб иродаси ўртасидаги тўқнашувга гувоҳ бўлмоқда. Ислом Уммати бу муборак заминни маҳкам ушлаб қолишни ирода қилаётган бўлса, мустамлакачи кофир Ғарб бу заминга босқинчи яҳудий вужудини тўғридан-тўғри ўрнатишни ирода қилмоқда. Бу тўқнашув бутун дунёни ўзига жалб қилган. Ҳар қандай платформада бирон бир сиёсий мулоқот ўтказиладиган бўлса, бу мулоқот мезбонидан унинг қайси томонда эканлиги сўралмоқда. Бу тўқнашув бир қанча ишларни очиб бердики, биз Ислом Умматининг ўрни қаерда эканлигини англаб етишимиз учун бу ишларга тўхталиб ўтмоғимиз даркор.

Ҳа, муносабатларни нормаллаштириш ҳаракати «туғилган» пайтдан бошлаб муваффақиятсизликка учраганлиги аниқ бўлиб қолди… Чунки ёлланма ахборот воситаларининг «мусулмон халқлар яҳудий вужуди тўғрисидаги ғояни қабул қила бошлади», дея тасвирлашга уринаётган гаплари ҳукмдорларнинг халқларга қарши тўқиётган ёлғонидан бошқа нарса эмас. Бу ҳукмдорлар бутун инсониятга бало бўлган бир тўда пасткаш кимсалар бўлиб, хиёнатни ўзига касб қилиб олган разил-пасткашларнигина ўзларига яқин тутадилар.

Бугунги кунда Ислом Уммати ўзининг муаммоларини ҳал этишда армияларнинг ҳал қилувчи ролни ўйнашига тўлиқ ишонч ҳосил қилди. У ҳукмдорларга қарши араб баҳорини армияларнинг ролига эътибор бермаган-билмаган ҳолда бошлаган экан, бугунга келиб, уларга қарата «эй мусулмон армиялар, қаердасиз? Нега Ғазога ёрдам бериш учун ҳаракатга келмаяпсиз? – дея ҳайқирмоқда. Бу Аллоҳнинг изни ила янги баҳордан даракдир. Лекин бу сафар инша Аллоҳ «Мусулмон армиялар баҳори»га айланади. Армиялар бу баҳорда Уммат ва унинг динига нусрат бериш учун казармалардан чиқиб, Ислом Уммати билан қўлни қўлга беражак.

Хоин ҳукмдорлар ҳолатига келсак, айни мавзуда уларга кўп тўхталмоқчи эмасмиз. Чунки улар бу урушда илгаригидан ҳам кўра жирканч аҳволга тушиб қолишдики, Уммат уларнинг бадбўйлигига чидолмай, имкон қадар тезроқ улардан қутулишни истамоқда.

Ислом Уммати, шунингдек, исломий юртларни бўлиб ташлаш учун қилинган тил бириктирувларнинг нақадар оғир эканини ҳис қилди. Шунинг учун Умматнинг ёшлари турли юртлардан Фаластинга ҳатто пиёда боришга ҳаракат қилишди… Аммо Сайкс-Пико шартномаси орқали ўрнатилган чегаралар уларнинг муборак заминга етиб боришларига тўсқинлик қилди… Оқибатда улардан кўпчилиги бу чегаралар Ислом Умматининг ўз биродарларига ёрдам беришига тўсқинлик қиладиган қамоқхона вазифасини ўташ учун ўрнатилганини англаб етдилар.

Ғазо аҳлига келсак, ҳимоясиз болалар, аёллар ва кексалар Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун синовлар олдида сабр ва матонат тимсоли, куфр калимасини тубан қилиш йўлида мардлик ва жасорат тимсоли бўлдилар… Ғазо аҳли Ислом чизиб берган тўғри линия устидаги чанг-ғуборни шу тариқа тозалади. Буни Аллоҳнинг даргоҳида тайёрлаб қўйилган нарсаларни бу дунё матоларидан устун қўядиган мўмин мусулмон халқ сифатида, шунингдек, душмандан ғолиб келиш йўлида кўзига ҳеч нарса кўринмайдиган мужоҳид йигитлар сифатида намоён этди… Уларнинг орасида «танк ёниб кул бўлди», дея шодланаётган йигитларга, қўлида набираларининг жонсиз танасини табассум ва розилик билан қарши олаётган боболарга гувоҳ бўлдик… Хуллас, Ғазо аҳли Исломнинг буюк эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди!

Эй мусулмонлар!

Сезгилар уйғоқ, тасаввур аниқ ва борар манзил маълум; бу армияларни ҳаракатга келтириш, ҳукмдорлардан халос бўлиш ва чегараларни бузишдан иборат. Бас, Ғазо аҳлининг қурбонликлари зое кетишига йўл қўйманг. Сайкс-Пико фитналарига якун ясамасдан ва рошид Халифаликни қайта барпо этмасдан ушбу муқаддас, фазилатли ойнинг чиқишига йўл қўйманг. Зеро, тарих давомида Халифалик мусулмонлар куч-қудратини бирлаштиришнинг амалий йўли бўлиб келган. Халифалик сиёсий тузум бўлиб, Ислом Уммати у орқали ўз манфаатларини рўёбга чиқаради ва душманлари устидан ғалаба қилади. Дарҳақиқат, ўтган кунлар Халифаликдан бошқа ҳар қандай сиёсий тузумнинг мусулмонларга шармандалик, мағлубият ва хорликдан бошқа нарса келтирмаслигини исботлади. Фаластинни озод қилиш учун исломий юртлар Сайкс-Пико чегараларидан қутулиши лозим. Буни фақат юртларимиздаги реал қудрат эгалари бўлган мусулмон армияларгина қила олади. Армия сафидагилар сизнинг фарзандларингиздир. Шунинг учун уларни рағбатлантириб, Халифаликни барпо этишга мажбурланг.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَحَرِّضِ الْمُؤْمِنِينَ عَسَى اللهُ أَن يَكُفَّ بَأْسَ الَّذِينَ كَفَرُواْ وَاللهُ أَشَدُّ بَأْساً وَأَشَدُّ تَنكِيلاً﴾

«Бас (эй Муҳаммад), мўминларни (жанг қилишга) тарғиб қилинг! Шояд Аллоҳ кофир бўлган кимсаларнинг шиддатини даф қилса. Аллоҳ қуввати ортиқ, азоби қаттиқ зотдир»                                                                                     [Нисо 84]

Душанбага ўтар кеча, ҳижрий 1445 йилги рамазон ойининг биринчи куни

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here