Америка манфаатлари айрилган малайларни яқинлаштиради

1067
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка манфаатлари айрилган малайларни яқинлаштиради

Устоз Маҳмуд Лайсий – Миср вилояти

Биз ўтмишда Эрдоганнинг Миср режимига қарши ҳужумкор баёнотларини кўп эшитганмиз. Буни ўша вақт ва Америка манфаатлари тақозо қилган. Масалан, у 2013 йил ноябрида Туркия элчиси Мисрдан чиқариб юборилганидан кейин: «Биз тўнтариш орқали ҳокимиятни эгаллаб олганларни ҳеч қачон ҳурмат қилмаймиз», деб баёнот берган эди. Шунингдек, Эрдоган Туркия шимолидаги Гиресун вилоятида қилган чиқишида «Кеча Мисрда тўнтариш раҳбари Сисий таклиф қилган Европа Иттифоқи билан Араб Давлатлари Лигаси аъзолари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди», деган. У «Ҳокимиятни қўлга олганидан бери 42 кишини қатл қилган Сисийнинг таклифига жавоб берганингиздан кейин Европа Иттифоқидаги демократия ҳақида гапира оласизми», деб қўшимча қилган. Эрдоган телевидениега берган интервюсида илк бор Сисийга ҳужум қилган. У Миср президенти билан учрашувлар ўтказиш ҳақида берилган саволга жавобан шундай деган эди: «Нега Сисий билан учрашмайсиз, деб савол берганларга жавобим… Мен бундай одам билан умуман учрашмайман». (Русиял Явм, 2019 йил 26 феврал). Эрдоган Сисий ва унинг режимини шундай сифат берган эди. Ўзаро даҳанаки жанг шундай бўлган. Айниқса, 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишни қўллаб-қувватлагандек бўлиб кўринган Миср томонидан бу жанг шиддатли кечган. Аммо бу хусумат ва даҳанаки жанг ҳақиқий эмас эди. Аксинча, Американинг рақиблари режим мухолифларини, айниқса, исломчиларни ўзларига оғдириб, улар орқали Американи Мисрдан сиқиб чиқаришга имкон берадиган заминни яратишга ҳаракат қилмасликлари учун мухолифлар ва исломчиларни тўхтатиб қолишга қаратилган эди. Америка ўзи истаган нарсага эришди. Чунки у кўплаб Ихвон етакчиларини ва мухолафатчи кадрларни тўхтатиб қолди ва уларни босиб ўтиш мумкин бўлмаган қизил чизиқлар билан жиловлади. Шунингдек, уларга демократия орқали режимга мухолафатчи бўлиш ҳамда демократияни сақлаб қолиш мажбуриятини юклади. Шундай қилиб, Эрдоган Миср режими ва Сисийнинг ҳақиқий қўллаб-қувватловчиси бўлди ҳамда ўртада ҳақиқий хусумат бўлмади. Икки давлат ўртасида савдо айирбошлаш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўхтамади. Қолаверса, Мисрдан Туркияга бошпана сўраб қочиб борганларнинг баъзилари Миср режимига топширилди ва у ерда улар ўлим жазосига тортилдилар. Бу – Мисрда яшаётган мухолафатчиларнинг катталарига таҳдид ўрнида бўлди. Яъни агар улар режимга ва Американинг Мисрдаги манфаатларига зиён етказсалар уларни ҳам шу қисмат кутиши уларга эслатиб қўйилди.

Юзаки қарашга эга бўлган мухолафатчиларнинг кўпчилиги Туркиядан паноҳ топишди. Улар Эрдоган билан Сисий ўртасида ҳақиқий хусумат бор ва у бизга ёрдам беради деб ўйлашди. Эрдоган уларни қабул қилди ва бир оз тинчланишлари учун ҳимоясига олди. Чунки шунда улар Миср режимига оғир юк бўлмайдилар ва бошқа ўринда унга хавф туғдирмайдилар. Қолаверса, уларнинг аксарияти уларга қарши чиқарилган амалдаги ҳукмлар туфайли Мисрга депортация қилиниш хавфи остида эди. Шунга кўра, улар атрофи ўралган доира ичида бўлиб, унинг ичида юришлари ва уни кесиб ўтмасликлари керак эди. Аслини олганда, ҳеч ким уларни мажбуран ҳибсга олмагани ҳолда уларнинг эркинлиги тортиб олинганди. Туркия уларнинг бўйсунмаганларидан юз ўгирди ва улар бошқа бошпана излаб Туркияни тарк этишди. Уларнинг орасида истиқомат қилиши узайтирилмаганлар ва Туркия фуқаролиги берилиши рад этилганлар бор эди. Айниқса, аслини олганда Ихвондан юз ўгириш ҳисобланган ўша ташрифдан кейин, баъзиларининг фуқаролиги бекор қилинди.

Биз бу ташрифнинг бўлишини муқаррар деб билдик ҳамда улар ўртасидаги хусумат ва даҳанаки жанг Америка манфаатлари тақозосига кўра бўлганини бир неча бор такрорладик. Чунки Америка манфаатлари уларнинг ҳар бирини алоҳида масалаларда ўз ролини ўйнашга мажбур қилди. Агар Американинг манфаати уларнинг муросага келишини тақозо этса, бу албатта бўларди ва улар учрашиб қучоқлашарди.

Бу учрашув ўткинчи ва шунчаки муросага келиш бўлмади. Балки, ўйин карталарини ва ўйинчиларнинг ролларини тартибга солиш ҳамда Америка ҳал қилишга ҳаракат қилаётган ва Сисий ҳал қила олмаган баъзи масалаларни топширишга қаратилган учрашув бўлди. Ғазодаги вазият Рамазон кириб келишидан олдин сулҳга эришиш учун Ҳамас билан алоқа ўрнатиб, уларнинг талаблари шифтини пасайтиришга қодир Ислом қиёфасидаги юзни талаб қилади. Негаки Ғарб халқнинг ғазабидан қўрқиб, Рамазонда урушни давом эттиришдан қўрқмоқда. Чунки бу малай режимларни қулатиши мумкин бўлган портлашга ва бутун минтақанинг Ғарбга қарамликдан халос бўлишига олиб келиши мумкин. Бошқа томондан, Эрдоган Ғазони қайта қуришга баъзи турк компанияларини жалб қилиш орқали баъзи иқтисодий манфаатларни қўлга киритишни хоҳламоқда. Шунингдек, Мисрдаги оғир иқтисодий вазиятни ва Миср режимининг уни чўкишдан қутқарадиган ҳар қандай сомонга (чўпга) муҳтожлигини эътибордан қочирмаслигимиз керак. Эҳтимол, Миср ва Туркия ўртасидаги савдо айирбошлашнинг бир қисми, бу йўналишда бироз бўлсада Мисрга фойда олиб келиши мумкин. Бу ерда аллақачон муҳокама столига қўйилган Ливия масаласи ҳам бор. Бу, Сомалиленд масаласидан фарқли ўлароқ, Америка ўз нуфузини кенгайтиришда бу икки режимнинг ҳамкорлигига муҳтож бўлган масалалардан биридир… Яъни ҳамма учрашувлар Америка якунлашни истаган масалалар, биринчи навбатда Ғазо, Рамазонгача вақтинча бўлса ҳам сулҳга эришиш орқали минтақада барқарорликни ўрнатиш ҳамда Фаластин масаласини тугатиш учун Америка қарашини ифодалаган «икки халқ ва икки давлат» ечимини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш билан боғлиқ.

Эрдоган ўйнаган рол энг ифлос ва жирканч роллардан биридир. Биз Эрдоганнинг Сисийдан кўра ёмонроқ ва ёвузроқ эканлигини олдин ҳам айтган эдик. У Ислом қиёфасида бўлгани, юзаки фикрлайдиган исломчиларни алдаш учун Ислом байроғини кўтаргандек бўлиб кўрингани туфайли, Ислом ва Уммат учун Сисийдан кўра хавфлироқдир. Юзаки фикрловчилар унинг ширали овоз билан Қуръон тиловат қилишига ҳамда душман ва қотилни қўллаб-қувватлаб турган бир пайтида, мазлумларни қўллаб-қувватлаган шиорларни кўтаришига алданиб қоладилар. Мисрдаги давлат тўнтаришидан кейин у Ихвонга нисбатан шундай йўл тутди. У жарангдор шиорларни ва бир қанча ўринларда «Робиа Адавий қирғини» масаласини кўтарган бўлсада, майдондаги намойишчиларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг қотилини тийиб қўйиш учун ҳаракат қилмади. Қолаверса, бутун ўн йил давомида Миср ва Туркия ўртасидаги савдо алмашинуви тўхтамади. У Ғазога нисбатан ҳам худди шундай йўл тутиб, яҳудийларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва темир етказиб бермоқда. Ҳатто айтилишича, Ғазо бомбаланганидан кейин, у ердан устига «Туркияда ишлаб чиқилган» деб ёзилган бомба парчаси топилган. Эрдоган Ғарб кўрсатмаларини қабул қиладиган, унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ҳамда Ғарб кўтарган демократия доирасидан чиқмайдиган хонакилаштирилган мўътадил Исломни намоён этади. Яъни у кўтарган Ислом фикрати тариқатидан ажраган, Ғарб ундан рози бўладиган ва унинг манфаатларига хавф туғдирмайдиган Исломдир. Ҳақиқатдан ҳам у Халифалик давлатини қулатган Мустафо Камолнинг набираси бўлиб, унинг изидан кетмоқда.

Эрдоган Ғазо аҳлидан воз кечиб, уларга қарши яҳудийларга ёрдам берганларнинг энг каттаси ва ашаддийсидир. Чунки ундан яхшилик умид қилиб, ёрдам кўрсатишини кутганлар, унинг қуруқ шиорлар билан уларни қўллаб-қувватлашини, душманни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсалар билан таъминлашини эмас, балки ғалаба келтирувчи армияни ва ҳақиқий ёрдамни кутишган эди. Шом қўзғолонини заифлаштирган, Американинг гуруҳларни сотиб олиб, ўзига оғдиришига имкон берган ва Ҳалабни Россияга топширган ҳам айни шу Эрдогандир. Жиноятчи режим ҳаётни таъминловчи барча асосларни йўқотганидан кейин, Эрдоган унинг яна ҳаётга қайтишига имкон берди.

Бу ҳукмдорларнинг ҳаммаси ҳамда уларнинг бошчиси, қолаверса, энг ғаразлиси бўлган Эрдоган Ғарбнинг қўлидаги қуролдан бошқа нарса эмас. Улар Ғарбнинг манфаатларини ҳимоя қилишга, ҳукмронлигини кенгайтириб мустаҳкамлашга ҳамда юртларимизнинг Ғарбга қарам бўлишига якун ясайдиган ҳамма нарсани олдини олишга ҳаракат қилишади. Бу ҳукмдорларнинг ролини ҳамда уларнинг Уммат душмани бўлган Ғарб қўлидаги шунчаки қурол эканликларини исломчилар қачон англаб етадилар?! Қачон уларга таянмай қўядилар ва қачон одамларни қул қилишларига имкон бермай қўядилар?! Агар Исломга мансублигини даъво қилаётган айрим кишиларнинг соддалиги бўлмаганида, Эрдоган Шом қўзғолонини заифлаштира олмас эди. Агар тил остидаги заҳарни яширган ширин гапларга алданган юзаки фикрловчи исломчилар Эрдоганга таянишмаганда эди, у Мисрдаги қўзғолончилар ғайратини сўндира олмаган бўларди.

Ниҳоят, бу ҳукмдорлар Ғарб хоҳлаган томонга буриладилар. Улар бирон бир мақсадга ва Ғарбнинг иродасидан бошқа иродага эга эмас. Улар Умматдан ажралган ва Унинг бахтсизлигига сабабчи бўлган кимсалардир. Шунингдек, улар душманни ҳимоя қилувчи, Уммат билан Унинг қарамликдан озод бўлиши ўртасини тўсувчи ҳақиқий қалқондир.

Ҳа, улар ҳатто Умматнинг динидан сиёсий ақидани суғуриб олиш, уни Ғарбнинг ҳавои нафсига мос ва манфаатларига хавф туғдирмайдиган динга айлантириш учун динни янгилашга интилишмоқда. Аммо уларнинг умидлари пучга чиқди ва ўқи нишонга тегмади. Чунки Уммат орасида Умматни Ғарбга тобеликдан қутқариш ва ҳаётини Ислом давлати соясида қайта исломий ҳаётга айлантириш учун кунларини тунларга улаб фаолият қилаётган эр кишилари бор. Зеро, Ислом давлати чегараларни бузиб, босиб олинган заминларимизни озод этади, мазлумга ёрдам бериб, Умматни аввалгидек яна бутун дунёнинг хўжайинига айлантиради. Ана шунда биз анавиларга – умидларинг пучга чиқди, ютқаздиларинг, бизнинг Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасини ва Набийси Aнинг башоратларини амалга оширишимизга, яъни Исломни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта қоим қилишимизга тўсқинлик қилишолмадинг, деб айта оламиз. Гарчи ёмон кўрувчилар истамасалар-да, Аллоҳ ўз нурини тўла ҳар тарафга ёйгувчидир.

Роя газетасининг 2024 йил 28 феврал чоршанба кунги 484-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here