Ислом ҳамкорлик ташкилоти (Исроил)ни яна “қоралади”
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ғазо жанубида тахминан 1,5 миллион фаластинлик бошпана топган Рафаҳ шаҳрига (Исроил) томонидан уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди. Ташкилот томонидан берилган ёзма баёнотда, (Исроил) армиясининг Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳужумлари қаттиқ қораланди. Шунингдек, баёнотда, (Исроил)нинг Рафаҳга уюштирган ҳужумлари натижасида аксарияти болалар ва аёллардан иборат юзлаб Фаластинлик тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва бу ҳужумларнинг халқаро ҳамжамиятнинг огоҳлантиришларига эътибор бермай амалга оширилгани алоҳида таъкидланди.
Изоҳ: Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти номидан яҳудий вужудининг қирғинларини танқид қилаётган бўлса-да, аслида улар сурбетларча яҳудий вужудини дастакламоқда. Масалан, Миср ҳукумати нима бўлишидан қатъий назар, яҳудий вужуди билан тузган шартномаларига амал қилишда давом этишини маълум қилди. АҚШнинг содиқ малайи бўлган Сиси режими Рафаҳ чегара пунктидан Ғазо чегарасигача 5 км кенгликда буфер зонасини ташкил қилди. Бир ярим мингдан ортиқ тунелларни йўқ қилди. Янги тунел қазмасликлари учун Ғазо чегарасидаги чегара деворларининг остки қисмига 6 метр бетон тўсиқ илова қилди, устки қисмига ҳам 6 метр девор қўшиб, чегарани янада мустаҳкамлади. Бу билан Ғазога ёрдам олиб кириш деярли имконсиз ҳолга келиб, 2 миллиондан ортиқ мусулмон очлик гирдобида қолди. Ҳатто очликдан ёш болаларнинг ўлаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Туркиядан яҳудий вужудига пўлат, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган кемалар қатнови тинимсиз давом этмоқда. “Ғазода болаларни қирғин қилаётган танк ва бомба ишлаб чиқаришда қўлланиладиган пўлат хомашёси Туркиядан кетяпди… Бунинг учун Аллоҳнинг олдида қандай жавоб беришади…”, дея ёзди HÜDA PAR (Ҳур даъво партияси) раисининг ўринбосари Ҳалаф Йилмаз ўзининг “Twitter” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Иордания ҳукуматлари яҳудий вужуди билан тижоратлари тўхтаб қолмаслиги учун барча чораларини кўришди. Натижада босқинчи яҳудий вужуди Ислом умматининг чорасизлигидан ва раҳбарларининг хиёнатидан жасорат олиб, Рафаҳ шаҳридан бошпана топган миллионлаган ғазолик мусулмонларга ҳаво ҳужумини кучайтира бошлади.
57 давлат раҳбарининг рақиб қаршисида ҳорларча тиз чўкиб туриши тарих бўйи кузатилмаган. Тўғри, тарихда бир неча давлат битта кучли давлатга бўйин эгган бўлиши мумкин. Зеро улар чиндан ҳам зайиф давлатлар бўлган. Аммо ҳозирда биргина Толибон ҳаракатини мағлуб қилишдан ожиз қолган АҚШ олдида ҳорларча бўйин эгиб турган 57 давлат орасида дунёнинг энг кучли қўшинлари қаторидан ўрин олган аскарларга эга бир қанча давлатлар ҳам бор. Шундай экан, бу давлатлар қандай ожиз бўлиши мумкин?! Йўқ, бу ерда ожизлик эмас, хиёнат бор.
Демак, Ғазодаги бугунги аҳвол шуни кўрсатмоқдаки, мусулмонлар авваламбор бошларидаги ожиз ва қўрқоқ раҳбарларни қулатиб, унинг ўрнига мана шу 57 давлатни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун бор кучи билан ҳаракат олиб боришлари лозимдир. Чунки бу ерда яҳудий вужудини ер билан яксон қилишга журъат қила олмаётган ожизлик ва қўрқоқлик Ислом Умматига эмас, балки Ислом Умматнинг устига куч билан ўрнашиб олган раҳбарларга тегишлидир. Зеро Ислом Уммати етарли кучга эгадир. Фақат яҳудий вужудига қарши армияларни ҳаракатга келтирмаётган ва у билан алоқаларини узмаётган ўша раҳбарларнинг хиёнати бунга йўл қўймаяпти.
Зоҳид Заргар