Қирғизистонга 20 минг дозадан ортиқ вакцина етиб келди

9175
0

Қирғизистонга 20 минг дозадан ортиқ вакцина етиб келди

Республика иммунопрофилактика марказига COVID-19 вирусига қарши Pfizer-BioNTech вакцинасининг 20 160 дозаси етказиб берилди. Бу ҳақида соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича ваксина бутун мамлакат бўйлаб эмлаш марказларига тарқатилади. COVAX томонидан тақдим этилган вакцина ЮНИСЕФ кўмагида келтирилди.

Мамлакатда соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва фармацевтика хизматларини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи Зинат Бейшебаеванинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор бўлиб, бу вакциналар касалликнинг хавфини камайтириш учундир. Pfizer-BioNTech вакцинаси олти ойлик ва ундан катта ёшдагилар учун хавфсиз ва самарали ҳисобланади. Қирғизистон 2021 йилнинг мартидан 2023 йилнинг декабригача 6 миллион 889 минг 780 доза вакцина олган. Шундан 2 миллион 780 минг 200 дозаси инсоний ёрдам сифатида қабул қилинган.

Изоҳ: АҚШнинг «Pfizer» фармацевтика компаниясининг директори Жанин Смолл 2022 йилда ўз вакцинасини бозорга чиқаришдан олдин, бу ваксина коронавирус юқишининг олдини олиш ёки олмаслиги борасида синовдан ўтказилмаганини тан олган эди. (Бу ҳақида «RT Arabic» веб-сайтининг 2022 йил 12 октябр чоршанба кунги хабарида келтирилган). Бугунги кунда ҳам Қирғизистонга келтирилган ваксиналар касаллик юқишининг олдини олиш ёки олмаслиги ноаниқ. Чунки Қирғизистон ҳукумати хориждан келтирилган мазкур ваксиналарни текшириш ҳуқуқига эга эмас. Текшириб кўрмоқчи бўлган тақдирда ҳам, бундай лабораториялар Қирғизистонда мавжуд эмаслиги туфайли бунинг имкони йўқ. Шундай экан, нимага асосланиб бугунги ваксиналарни соғлик учун таҳликали эмаслигига ишониш мумкин?! Қолаверса, 2021 йил Ола-Буқада вакцина олган 90дан ошиқ ҳарбий хизматчилардан 58 нафари касалхонага тушиб қолганини ва Қирғизистонда бир қанча одамлар эмланганидан сўнг вафот этганини ҳали унутганимиз йўқ.

Бундан ташқари, фармацевтика тармоғи ҳозирда моддий бойлик орттириш учун энг қулай воситалардан бирига айланиб қолганлиги сир эмас. Капиталистик ширкатларлар учун одамларнинг соғлиги муҳим эмас, балки улар учун улкан даромадларни қўлга киритиш муҳимдир. Масалан, “The People’s Vaccine Alliance” ҳаракати ўз ҳисоботида келтиришича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарган фармацевтика компаниялар даромади сабабли дунёда тўққизта янги миллиардер пайдо бўлган.

 Демак, биз мусулмонлар халқаро ташкилотлар, уларни қўллаб-қувватлаётган мустамлакачи давлатлар ва уларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилаётган ҳукуматларнинг ҳаракатларига хушёр муносабатда бўлишимиз лозим. Бошқа соҳаларда бўлгани каби, Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам Исломга юзланиб, унинг ҳукмларини ҳаётга татбиқ қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Чунки, Исломда Соғлиқни сақлаш тармоғи даромадни эмас, балки инсонлар соғлигини мақсад қилгани сабабли, Халифалик давлати ҳар қандай янги дори ва вакцинани ўз халқига тақдим қилишидан олдин унинг хавфсизлигини яхшилаб текшириб чиқади. Мана шундагина халқлар соғлиги тўғри шаклда ҳимоя қилиниши мумкин.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here