Ғазода очарчилик ҳукм сурмоқда

10385
0

Ғазода очарчилик ҳукм сурмоқда

Исроилнинг шафқатсиз бомбардимонлари туфайли Ғазо секторида тоза ичимлик сувига эришиш жуда қийинлашиб бормоқда. Бу ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги огоҳлантирди. “Сув об-ҳаётдир, Ғазо эса сувсиз яшамоқда” дея ёзади агентлик ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, Ғазода кенг кўламли очарчилик ёйилаётгани айтилмоқда. Тинч аҳоли ва тиббиёт ходимларининг айтишича, айниқса болалар очликдан қаттиқ қийналмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, шимолий Ғазо секторида мусулмонлар ўт-ўлан ейишга ва ичишга яроқсиз ифлос сув ичиб, ҳаётларини сақлаб қолишга мажбур бўлишмоқда.

“Аста-секин ўлаяпмиз. Менимча, бомбалардан ўлган яхшироқ эди, ҳеч бўлмаганда шаҳид бўлардик. Лекин ҳозир очлик ва ташналикдан ўляпмиз”, дейди Рафаҳ шаҳрида яшовчи 7 фарзанднинг онаси Жамора.

Изоҳ: Ғазодаги мусулмонлар бошидан кечираётган оғир қирғинлар қаторига, эндиликда очлик балоси ҳам қўшилди. Ҳозирда Рафаҳ чегараси ёпиб қўйилганлиги туфайли 500 минг мусулмон очлиқдан азият чекмоқда. Холис мусулмонлар тарафидан юборилган озиқ-овқат маҳсулотлари чегарада узоқ туриб, истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун ахлатга тўкилмоқда. Исломий ўлкаларнинг 57 нафар раҳбарлари очлик ҳукм сураётган Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйишди. Бу раҳбарлар Ғазодаги Мужоҳидларни қўллаб-қувватлаш уёқда турсин, очлик ва сувсизликдан қийналаётган гўдакларга бир қултум сув етказиб беришга ожизлик қилмоқда.

Аммо яҳудий вужуди мириқиб ичаётган тоза зилол сув Туркиянинг Манавгат вилоятидан бормоқда. Шунингдек, озиқ-овқат ва керакли маҳсулотлар юкланган 8 та кема ҳар куни Туркиядан (Исроил)га йўлга чиқишни канда қилмаяпти. Бу ҳақида Туркия транспорт вазири Абдулқодир Уралўғли aljazeera.net сайтига берган интервюсида очиқ айтиб ўтди. Бу ошкор қилингани холос. Баъзи депутатларнинг даъво қилишича бошқа тарафга кетаётгандек расмийлаштириб, (Исроил)га йўл олган кемалар ҳам мавжуд.

Албатта яҳудий вужудини жасоратлантираётган нарса ҳамда қирғинлар билан тиз чўктира олмаган Ғазо халқини очлик билан тиз чўктиришига имконият яратиб бераётган нарса – бу Исломий ўлкалар раҳбарларининг хиёнатларидир. Ғазодаги бугунги ҳолат ушбу раҳбарларнинг Ислом Умматидан нақадар узоқлигини ҳамда ғарблик хўжайинларига нақадар содиқлигини, ҳеч қандай шубҳага ўрин қодирмай, аниқ-тиниқ қилиб очиб ташлади. Шундай экан, Ғазодаги оч-наҳор болаларнинг фарёдларидан ва ҳайвонларнинг емишларидан хамир қориётган оналарнинг кўз ёшларидан ҳамда фарзардларининг жасадларини ҳар ердан тўплаб юрган оталарнинг нолаларидан қалби тилка-пора бўлаётган ҳар бир мусулмон энг аввало ушбу жирканч вужудни кўз қорачиғидай ҳимоя қилиб турган режимларни таг-томири билан қўпориб ташлаб, унинг ўрнига бутун Умматни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун чин кўнгилдан ҳаракат олиб боришлари лозимдир. Чунки Фаластин муаммосини ва шу билан бирга Исломий ўлкалардаги барча муаммоларни, ҳатто бутун дунёдаги муаммоларни адолатли тарзда узил-кесил ҳал қилишга фақат Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилувчи Халифалик давлатигина қодирдир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here