Ҳукумат одамлар ҳаётини сақлашни ҳужжат қилиб, карантин вақтини узайтирмоқда ва илгари қўллашга журъат қилолмаган чораларни қўлламоқда
Коронавирус эпидемияси миллий мудофаа қонунини жорий қилинишига сабаб эмас, балки у карантинга алоқаси бўлмаган чораларни қўллаш учун ҳукумат анчадан бери кутаётган имкониятдир. Бу нарса ҳукуматнинг табиий ҳаётга секин аста қайтиш учун вақти-вақти билан чиқараётган мудофаа қонунлари ва қарорларидаги шошмашошарлик ва зиддиятлардан кўриниб турибди.
Бошида тўла карантин жорий қилиш, одамларни уйларига қамаш ҳамда ҳаёт ва ризқ топишни тўхтатиш каби чоралар қўллаш учун эпидемиядан қўрқитиш авж олди. Вақти-вақтида ва жойига қараб айрим енгилликлар ҳам бўлди. Лекин қаттиқ эҳтиёткорликсиз муаммо ечилмаслиги ҳақида тинимсиз эслатиб турилди. Мана бир ой ҳам ўтдики, бош вазир касалланиш ҳолатлари камайишига ва касаллик устидан тўла назорат ўрнатилишига қарамай, кризис ҳафта ва ойларга чўзилиши ҳақида гапирмоқда. Бу эса, Иордания режими одамларга қарши чора қўллашдан тўхтамаётгани ҳамда буни коронавирусдан олдин амалга ошира олмаган репрессиясини қўллаш учун фурсат деб билаётганига далилдир.
Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»
«Аллоҳим, ким Умматим ишидан бирор нарсани бошқариб, уларга машаққат туғдирса, Сен ҳам унга машаққат қил. Кимки Умматим ишидан бир нарсани бошқариб, уларга шафқатли бўлса, Сен ҳам унга раҳм айла». Аммо режим ва унинг ҳукумати одамларни ризқ топиш, маҳаллаларини очиш ва савдо-сотиқ қилишдан тўсяпти, карантин муддатини узайтиряпти. Бу ҳолат ҳукумат расмий нотиғи тинмай такрорлаётган бирдамлик ва ғамхўрликдан йироқдир. Бундан ташқари, ҳукумат жуда хунук суратда шантаж қилмоқда. Масалан, кимда ким баданга юқ бўлмайдиган ва очликдан халос қилмайдиган давлат ёрдамини олишни ҳамда дўконини очиб, ўз иши билан машғул бўлишни истаса, ижтимоий таъминот бўлимида рўйхатдан ўтиши шарт қилинмоқда. Ҳолбуки, рўйхатдан ўтиш ихтиёрий бўлиб, юз минглаган муассасалар рўйхатдан ўтган эмас.
Кейин, ҳукумат ишчилар маошини тўламаяпти… Тўлаган тақдирда ҳам фақат ишчиларнинг мобил телефонидаги электрон тўлов ҳисобларига «ўтказиш» орқали амалга оширади. Буни банкда ҳисоб очмаган ишчиларга нақд пул бермаслик баҳонасида қиляпти. Бунинг учун, албатта, онлайн равишда абонент тўловини тўлаш шарт бўлади. Ушбу шартларни бажармаган кишиларга эса, ишлашга рухсат берилмайди. Бундан ҳам ёмонроқ эксплуатация борми? Режим бу шартлар ва чоралар ортидан шахсий маълумотларни йиғиш, рўйхат тузиш, фуқароларни чеклаш, уларнинг молиявий фаолиятларини текшириш, ҳамёнларини бўшатиш, адолатсиз тўлов ва солиқлар тизимини фаоллаштиришни кўзламоқда. Бундан ташқари, ҳукумат жорий йилда оддий фуқаролар, ҳарбийлар ва ўқитувчиларнинг қўшимча ҳақларини бекор қилиш орқали ишчиларнинг арзимас маошлари борасида зулм ўтказмоқда. Ҳолбуки, ҳукумат янги ўқув йили бошида ҳар қандай шарт ва чоралардан қатъий назар, бизнинг ғоямиз ўқитувчиларнинг қўшимча ҳақларини оширишдир, дея хабар тарқатган эди.
Иорданиянинг алоҳида ажратиб қўйилган касаллик ўчоғидан ташқари аксарият минтақаларида вирус устидан назорат ўрнатилгани ҳақида ишончли хабарлар бўлишига қарамай, ҳукумат одамлар билан бўлган муомаласида золим тоғутларча фикр юритмоқда. Чунки одамларни жамоат ва жума намозларини ўқишга ҳамда имконият бермаяпти. Шунингдек, масжидларни очмасдан у ерларда рўза тутиш, қиёмда туриш ва Аллоҳга илтижо қилиш каби ибодатларни чиройли суратда амалга оширишларига йўл қўймаяпти. Ҳукумат содир этаётган жиноят барчага аён бўлиб, келтираётган баҳоналари ўргимчак уйидан ҳам заифлиги кўриниб қолди. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда бундай дейдилар:
«مَا مِنْ عَبْدٍ يَسْتَرْعِيهِ اللَّهُ رَعِيَّةً، يَمُوتُ يَوْمَ يَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لِرَعِيَّتِهِ، إِلَّا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ»
«Аллоҳ бир кишини одамлар устидан етакчи қилиб қўйса-ю, у қўл остидагиларни алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади».
Режим ва ҳукумат бугун иқтисодий ва солиққа оид ишларни ҳамда шантаж ишларини қилар экан, шартларга кўнган кишиларгагина вирус кризисидан чиқишга рухсат бермоқда. Шунингдек, одамларнинг ҳуқуқларини поймол қиладиган, рибога асосланган капиталистик низом билан яшашга мажбурлайдиган ва электрон тўловга ўргатадиган мудофаа қонунларини жорий қилмоқда. Бундан ташқари масжидларни очиш учун лозим бўлган чоралар қўллаш имконияти бўла туриб, уларни ёпиқ ҳолатда қолдирмоқда ва ифтордан олдин комендантлик соатини жорий қилиш орқали рўзадорларга босим ўтказмоқда. Ҳукумат коронавирус вабосидан олдин бу каби ишларга журъат қила олмас эди. У бугун бу ишларни зўравонлик ва репрессия орқали амалга оширмоқда. Бу чоралар одамлар соғлиғини сақлаш учун кўриладиган чоралардан йироқдир. Ҳолбуки, ҳукумат ва унинг вазирлари ҳар қандай янги чорани қўллаш олдидан одамлар соғлиғини сақлашни даъво қилишмоқда.
Дарҳақиқат, Уммат режимнинг ўйинлари, ёлғонлари ва фақат ўзини ўйлашини яхши билади. Шунинг учун бу «ғамхўрлик»ларнинг барчаси Халқаро Валюта Фонди программаларини ижро қилиш ва Трамп келишуви бандларини бажаришдан бошқа нарса эмас. Ҳукумат бу ишларни одамларнинг ҳаёти ва соғлигига қайғурганидан эмас, балки уларни шантаж қилиш ва ўзига итоат қилдириш учун амалга оширмоқда. Мана масалан режим босқинчи яҳудий вужуди билан газ борасида яширинча шартнома бошлаганига бир неча ойлар бўлди. Ҳолбуки, одамларнинг барчаси уни инкор қилишган эди.
Ушбу режимларнинг мустамлакачи кофир Ғарбга хизмат қилиш ва Умматнинг исломий ҳазорат сиймосини янчиш учун пайдо бўлгани ҳақида мусулмонлар онги қанчалик юксалса, рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият қилаётганлар билан ишлашга бўлган ғайратлари ҳам шунчалик юксалади. Бу давлат Аллоҳнинг намоз, закот ва рўза каби шиорларини тиклаш орқали Умматга имконият яратади, унинг қадриятлари ва бойликларини ҳимоя қилади ҳамда уларни мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайларидан қайтариб олади.
الَّذِينَ يَسْتَحِبُّونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا عَلَى الْآخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجاً ۚ أُولَٰئِكَ فِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ
«Улар ҳаёти дунёни охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни (эгишни-бузишни истайдиган) кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадирлар» [Иброҳим 3]