Қирғизистон 2023 йилда 20 тоннадан ортиқ олтин сотди

7393
0

Қирғизистон 2023 йилда 20 тоннадан ортиқ олтин сотди

Қирғизистон 2023 йилда хорижий давлатларга 20 тонна 213,2 килограмм олтин экспорт қилди. Бунинг умумий қиймати 1 миллиард 284,4 миллион долларни ташкил этди.  Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ўз ҳисоботида маълум қилди. Ҳисоботда айтилишича, олтиннинг катта қисми Швейцарияга кетган. Қолган қисми эса, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой ва Туркияга сотилган.

Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат 2018 йилда 16,5 тонна, 2019 йилда 18,7 тонна, 2020 йилда 17,7 тонна, 2021 йилда 24,8 тонна олтин экспорт қилган. 2022 йилда Бишкек хорижга атиги 290 кг олтин сотган. 2023 йилги кўрсаткич бундан кўра 69-70 баробар кўпдир.

Изоҳ: Далват ушбу сотилган олтинларнинг ва бошқа қазилма бойликларнинг пуллари қаёққа ва нима учун сарфланганлиги ҳақида халққа ҳисобот бериши лозим. Чунки нефть, уран, сурма ва олтин конлари каби улкан қазилма бойликлар омма халқнинг мулки бўлиб, ушбу халқ манфаати учун сарф қилиниши шарт. Аммо бу конлардан қазиб олинган бойликларнинг пуллари оддий халққа етиб келмайди. Бюджетдаги камомадни қоплаш ва давлатнинг ташқи қарзини тўлаш эса, халқдан йиғиладиган солиқлар ҳисобига амалга оширилади ва бунинг учун солиқларнинг янгидан-янги турлари ўйлаб топилади. Бир пайтлар президент Садир Жапаров “агар Қумтор олтин кони Қирғизистон ҳукумати қўлига ўтса, Қирғизистон халқаро молиявий ташкилотлардан қарз олишига ҳожат қолмаслиги”ни айтган эди. Аммо, Қирғизистон ҳукумати Қумтор олтин конини тўлиқ ўз қўлига олган бўлишига қарамай, Қирғизистон ҳали ҳам хорижий ташкилотлардан қарз олишни давом эттирмоқда.

Халқ ҳам қазилма бойликларнинг пуллари қаёққа ва нима учун сарфланганлиги масаласида масъуллардан ҳисоб талаб қилмайди, ҳисоб талаб қилган тақдирда ҳам, талаблари жавобсиз қолиб кетаверади. Чунки бу тузумда ҳокимият табақа халққа оид бўлган ҳисобсиз бойликларни қаерга ва қандай сарф қилаётгани ҳақида халққа ҳисоб-китоб беришни ўзининг вазифаси деб билмайди. Агар бу масалада уларнинг бирор қинғир ишлари очилиб қолса, бу ҳам муаммо эмас, чунки улар дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уларни назорат қилиши ёки сўроқ-саволга тутиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ҳар йили ўнлаб тонна олтин ва бошқа қазилма бойликлар сотилаётган бўлишига қарамай, халқнинг аксарияти қашшоқлик даражасида кун кечириб келади. Аслида бу устимизда ижро қилинаётган капиталистик тузумнинг мевасидир. Чунки капиталистик тузум халқлар бойликларини бир ҳовуч кимсалар қўлига ўтиб қолиши учун кенг йўл очиб берадиган тузумдир.

Аммо Исломий тузумда эса, тамоман бунинг аксидир. Исломий тузумда авваламбор миқдори чекланмаган қазилма бойликлар бирор шахс ёки компания тарафидан хусусийлаштириб олинишига ёки хорижий компанияларга сотиб юборилишига асло изн берилмайди. Чунки бу конлар барча мусулмонларнинг мулки бўлиб, улардан олинадиган даромадлар эркагу-аёл, ёшу-қари демай, фуқаролар ўртасида тенг тақсимланади. Давлат бу бойликларни мусулмонлар номидан вакил бўлиб қазиб олади. Сўнг ундан тушган маблағларни – қазиб олишдаги ишчи-хизматчиларнинг маошини ва оғир техникалар каби зарур ускуналар харажатини ажратгандан кейин – нақд пул ёки хизмат кўринишида халққа тенг тақсимлаб беради. Бу миқдори чекланмаган қазилма бойликларга оид Аллоҳнинг ҳукмидир. Қачонки Аллоҳнинг ҳукмлари худди олдинги мусулмонларга татбиқ қилинганидек бизга ҳам татбиқ қилинса, ана шунда умумий мулкдан қўлга киритилган бойликларлар олдинги мусулмонларга тақсимланганидек, бугун ҳам барча фуқароларга тенг тақсимланади. Бунинг учун ботил капитализм тузумидан воз кечиб, барча инсониятни хотиржамлик ва фаровонликка олиб чиқувчи Ислом тузумини ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилиш лозимдир. Мана шундагина халқ ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга бўла олиши мумкин.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here