Британияда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти расман тақиқланди

3974
0

Британияда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти расман тақиқланди

Британия олий мажлис палатаси бир овоздан қабул қилган қарорга биноан Англияда Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти тақиқланди. Бу ҳақида Британия ички ишлар вазири Жеймс Клеверли эълон қилди. (Исроил)нинг Буюк Британиядаги элчиси мазкур қарор учун ижтимоий тармоқларда Клеверлига миннатдорчилик билдирди.

Қарорга кўра, террорчи гуруҳ сифатида сифатланган Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият қилган киши 14 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва мол-мулки мусодара қилинади. Қарорда таъкидланишича, (Исроил)га қарши Ислом Уммати қўшинларини ҳаракатга чорлаш ва Мужоҳидларнинг “Ақсо тўфони” амалиётини олқишлаш мазкур қарорнинг асосий сабабларидан биридир.

Британия хавфсизлик вазири Том Тугендхат қуйидаги сабабларга кўра Ҳизб ут-Таҳрир тақиқланганлигини маълум қилди.

  • Яҳудийликка қаршилиги (Антисемитизм).
  • Ақса тўфонини мақташ ва қўллаб-қувватлаши.
  • Демократияни рад этиши.
  • гомосексуализмга қаршилиги.
  • Британия қадриятларини рад этиши ва поймол қилиши.

Изоҳ: Британия ҳукумати Ҳизбни таъқиқлаш учун асосан “Ҳизб ут-Таҳрир яҳудийликка қарши, у Ақсо тўфони ҳаракатини олқишлаб, Мужоҳидларни қўллаб-қувватламоқда” деган даъвони илгари сурмоқда. Дарҳақиқат Ҳизб ут-Таҳрир яҳудий вужудининг Муқаддас тупроқларимизга ўрнашиб олишига қаттиқ қарши бўлиб, уни Фаластиндан дарҳол қувиб чиқариш ва Масжидул Ақсони уларнинг ифлосликларидан тозалаш зарурлигини доим таъкидлаб келади. Аммо Ҳизб ут-Таҳрирнинг яҳудий вужуди бўлмиш (Исроил)га қаршилигини “яҳудийликка қарши”, дея таърифлаш очиқ адаштиришдир. Ваҳолангки Ҳизб ут-Таҳрир китоблари ва нашриётларида шаръий далилларга таянган ҳолда яҳудийларнинг Халифалик давлатида аҳли зимма сифатида жизя тўлаб яшаши мумкинлиги очиқ келтирилган.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг гомосексуализмга қаршилиги ва демократияни рад этиб, инглиз қадриятларини тан олмаслигига келсак, Қуръони Каримда очиқ ҳаром қилинган ва инсониятни ҳайвондан ҳам паст даражага тушириб юборадиган амалга нафақат Ҳизб ут-Таҳрир, балки барча мусулмонлар қарши туриши вожибдир. Бунга қарши бўлмаган чин мусулмон топилмаса керак. Демократия эса, Аллоҳ Таолонинг (إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ) – “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир”, оятига зид равишда, мутлақ ҳокимиятни ва ҳалол-ҳаром қилиш ҳуқуқини инсонларга беради. Ҳеч бир мусулмоннинг буни қабул қилиши ва куфр қадриятларини ҳимоя қилиши асло жоиз эмас.

Бундан ташқари келтирилаётган сабабларга қаралса, бу сабабларнинг бирортаси ҳам “террор” учун далил бўлмаслиги аён бўлади. Агар Ҳизб ут-Таҳрир террорчи гуруҳ бўлса, нима учун Англия ҳукумати 30 йилдан буён унинг фаолиятига сукут сақлаб келди. Ҳолбуки, Ҳизб ут-Таҳрир Муқаддас тупроқларга ўрнашиб олган яҳудий вужудига қаршилигини, гомосексуализмдан нафратланишини ва инглиз қадриятларини рад этиб, демократиянинг куфр низоми эканлигини очиқ айтиб келади.

Англиянинг бу ҳаракати Ғарбнинг иккиюзламачилигини, “ҳуррият”, “сўз эркинлиги”, “инсон ҳуқуқлари” каби турли сохта даъволарининг ёлғонлиги ва бу даъволари фақат ўзларининг фойдасига ишлашини, мусулмонларга келганда эса ҳаммасидан кўз юмишини очиб ташламоқда. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир 1953 йилдан буён дунёнинг элликка яқин ўлкаларида фақат сиёсий ва фикрий фаолият юритиб келаётгани барчага маълум. Шу кунгача, на Англияда ва на дунёнинг бошқа бирор жойида террор амалиёти билан шуғулланганлиги исботланган эмас. Ҳатто Европадаги ҳуқуқий доиралар ҳам Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятининг террорга алоқаси йўқлигини тан олган.

Демак, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Сўнги кунларда Халифалик мавзуси долзарб мавзуга айлана бошлаганлиги сабабли куфр аҳли ўзларига яқинлашиб келаётган таҳликани яна-да кўпроқ ҳис қила бошлади. Бу “таҳлика”нинг бошида Ҳизб ут-Таҳрир тургани аниқ. Чунки Ҳизб ут-Таҳрир ўз фаолияти давомида ҳақ устида собит туриши ва Росулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатларига таянган ўзгармас позицияси билан жамоатчилик онгида Халифалик тушунчасини шакллантира олди. Шунинг учун ҳам улар ўз қадриятларидан кечиб, унга қарши жиддий кураш бошлади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бу ерда Ҳизб ут-Таҳрир нишонга олинаётган бўлса-да, аслида уларни ташвишга солаётган нарса Исломнинг, яъни Халифаликнинг ҳаётга қайтишидир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here