Лавров: Музокараларнинг асосий қисми Сурия ҳақида бўлди

637
0

Лавров: Музокараларнинг асосий қисми Сурия ҳақида бўлди

 Россияда якшанба куни эфирга узатиладиган “Воскресное Время” дастурига иштирок этган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви ҳақида тўхталди. Унинг билдиришича, Трамп учрашув чоғида ҳар доим Россия билан умумий манфаатлар доирасида алоқа ўрнатиш истагида бўлганлигини айтган.

“АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди кампанияси давомида ҳам, президентлик мансабини эгалагандан кейинги даврида ҳам Россия билан ёмон муносабатда бўлиш истагини билдирмади. Аксинча, барча давлатлар, шу жумладан Россия билан ҳам умумий манфаатлар доирасида ўзаро ҳурмат асосида муносабатларни барпо этиш истагида эканлигини айтиб келмоқда”, деди Лавров

АҚШ президент Доналд Трамп ва АҚШ давлат котиби Рех Тиллерсон билан тахминан бир соат Сурия масаласини муҳокама қилганлигини ҳамда музокараларнинг асосий қисми Суриядаги вазият ҳақида бўлганлигига эътибор қаратган Лавров “Умумий манфаатлар” деганда энг аввало терроризмга (Исломга) қарши курашни назарда тутганлигини қайд этди.

АҚШ Давлат котиби Рех Тиллерсон ҳам НВC каналига берган интервюсида Американинг миллий хавфсизлиги учун Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳозирги муносабатларни яна-да кучайтириш лозимлигини билдирди.

 “Менимча, бу муносабатларга яхшироқ эътибор бериш лозим. АҚШнинг хавфсизлиги учун керакли бўлган муносабатларга диққат қаратсак, бир қанча муҳим соҳалар мавжудлигини кўрамиз. Хусусан  америкаликларнинг миллий ва хавфсизлик манфаатлари учун бу муносабатларнинг бундай паст даражада бўлишидан фойда йўқ”, деди Тиллерсон.

Туркистон:

Тўғри, Трамп сайлов пайтида ҳам, ҳозир ҳам Россияга ёвқарашда бўлмади, аксинча у билан яна ҳам яқинлашиш истаги борлигини билдириб келяпти. Трампнинг бундай позицияси Путинда Россияга қарши қўйилган санкцияларнинг бекор қилиниши умидини уйғотди. Аммо бундай бўлмади. Чунки Путин Сурияда ҳарбий кучини ишга солиб, АҚШнинг истакларини бажо келтиришига қарамай, санкцияга нисбатан АҚШнинг позицияси Обама даврида қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича давом этмоқда. Шунга кўра айтиш мумкинки, Трампнинг дарди Россиядан санкцияларни олиб ташлаш эмас, балки ўзи учун душман сифатида белгилаб олган Ислом ва Хитойга қарши Россиянинг ҳарбий кучидан фойдаланишдир. Чунки Россия иқтисодий, сақофий ва сиёсий жиҳатдан зийиф бўлишига қарамай, ҳарбий томондан маълум даражада кучга эгадир. Американинг мақсади эса Сурияда бўлгани каби Исломга ва Хитойга қарши Россиянинг ҳарбий кучидан фойдаланишдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here