Умар Челик: “Кун тартибимизда Халифалик деган нарса йўқ”
Туркия ҳукумати Исломнинг ягона бошқарув тизими бўлган Халифаликка қаршидир. Бу ҳақида президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва Тараққиёт” партиясининг расмий нотиғи Умар Челик маълум қилди.
“Кун тартибимизда Халифалик деган нарса йўқ. Бу мунозарадан кўзланган мақсад Туркиядаги режим ўзгаришини талаб қилиш бўлса, биз бунга қарши турамиз”, “Ўтмиш ўтмишда қолди ва барчаси тугади. Халифалик байроғи деган байроқ йўқ”, “Халифалик Тарихий жиҳатдан салоҳияти тугаган нарсадир”, деди Умар Челик мамлакат бўйлаб муҳокамага айланган “Ҳалифалик байроғи” ҳақидаги баёнотида.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам, 2017 йилда Саудия Арабистонининг Ал-Арабия каналига берган интервюсида худди шундай баёнот берган эди.
Изоҳ: Туркиянинг Истанбул шаҳрида 250 минг киши иштирок этган “Фаластинни қўллаб-қувватлаш” юриши асносида, қўлида Тавҳид байроғи бўлган кишининг бир ирқчи тарафидан ҳужумга учраши “Тавҳид байроғи” ва “Халифалик” мавзусини Туркия кун тартибининг асосий мавзусига айлантирди. Журналист ва ёзувчилар бу ҳақида мақолалар ёзишди. Сиёсатчилар жонли эфирда “Тавҳид байроғи” ва “Халифалик” мавзусини муҳокама қилишди. Ижтимоий тармоқларда “Халифалик давлати”, “Халифалик байроғи”, “Тавҳид байроғи” ва шунга ўхшаш мавзулар барчанинг диққат марказини эгаллади. Google қидирув тизимида энг кўп изланган сўз “Халифалик байроғи” сўзи бўлди.
Табиийки, бу ҳолат дин душманларини саросимага солди. Камолист сиёсатчилар ва тарафдорлари билиб-билмай, Тавҳид калимаси ва Халифалик байроғига оғзаки ҳужумлар уюштира бошлади. Халифалик мавзуси кўтарилар экан, у билан бирга табиий равишда Ҳизб ут-Таҳрир номи ҳам тилга олинди. Бу эса, Тавҳид калимаси ёзилган оқ, қора ва зангори рангли байроқлар кўтарган мусулмонларнинг юришлари кўпайишига сабаб бўлди. Тарихий баланд бинолар, кўприклар ва бошқа кўзга ташланадиган жойларга Тавҳид байроқларини осиб қўйиш ҳолатлари кўпая бошлади.
Дарҳақиқат Тавҳид байроғи Росулуллоҳ ﷺ Мадинада тиклаган Ислом давлатининг байроғидир. Яъни мусулмонлар учун гўзал намуна бўлган Росулуллоҳ ﷺ Тавҳид калимаси ёзилган “Ливо” ва “Роя” номли оқ ва қора байроқларни Ислом давлатининг байроғи сифатида белгилаганлар. У Зот ﷺдан сўнг келган рошид Халифалар ва улардан кейинги Умавийлар, Аббосийлар ва Усмонийлар Халифалиги даврида ҳам ушбу байроқлар давлат байроғи сифатида қўлланилди. Чунки бу байроқлар Ислом ақидасини тамсил этган Тавҳид байроқларидир.
ИншаАллоҳ яқинда тикланиши кутилаётган иккинчи Рошид Халифалик давлатининг байроғи ҳам оқ ва қора рангли “Ливо” ва “Роя” бўлади. Чунки бу байроқлар Росулуллоҳ ﷺ ва Асҳобларининг байроқларидир. Қолаверса устида Тавҳид калимаси ёзилган ушбу байроқлар бутун Ислом Умматини бирлаштирувчи унсурлардан биридир. Масалан бутун дунё мусулмонларига “Келинг, Саудия байроғи остида бирлашайлик”, ёки “Миср байроғи остида бирлашайлик”, дейилса қабул қиладими?! Исломий деб ном олган 57 давлатлардан бирида яшаётган мусулмонлар ҳеч қачон ўз байроқларини ташлаб, бошқа бирининг байроғи остида бирлашишни қабул қилмайди. Аммо Индонезиядан Испаниягача бўлган мусулмонлар Тавҳид байроғи остида бирлашишни ўзлари учун шараф деб билади ва буни мамнуният билан қабул қилади.
Зоҳид Заргар