Қирғизистонда Ислом академияси ташкил этилади

3394
0

Қирғизистонда Ислом академияси ташкил этилади

Қирғизистонда Ислом академияси ташкил этилади. Бу ҳақида таълим ва фан вазирлиги маълум қилди. 9 январ куни вазирлик сайтида эълон қилинган хабарга кўра, президент Садир Жапаров Ислом академиясига тегишли қарорни 2023 йил 28 декабрь куни имзолаган.

Хабарда қайд этилишича, мазкур Ислом академияси диний таълим тизимини такомиллаштириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим соҳасида жаҳонда рақобатбардошликни ошириш мақсадида ташкил этилади.

Ислом академиясига ўқишга қабул қилиш ва кадрлар тайёрлаш республика бюджетидан ажратиладиган ҳамда олий таълим муассасаларига ажратиладиган грантлар ҳисобидан амалга оширилади.

Қирғизистонда жами 3,5 мингдан ортиқ диний ташкилот рўйхатга олинган. Мамлакатда 2,6 мингга яқин масжид, 100 га яқин мадраса, 10 та ислом институти мавжуд. Христианлик йўналишидаги ташкилотлар сони 399 тани ташкил этади.

Изоҳ: Капиталистик тузум асосида бошқариладиган ва Ислом тузуми асосидаги бошқарувни қатъийян рад этадиган ҳукуматнинг “Ислом академияси”ни ташкил қилишдан мақсади, шубҳасиз, демократик бошқарувни оқлайдиган “аҳли илм”лар етиштириб чиқаришдир. Чунки ҳукумат бундай академияларда таълим олаётган мусулмон ёшларга “динни ҳаётдан ажратиш” каби Ғарб тушунчаларини тиқиштиришга бор кучини сарфлайди.

Албатта бундан кўзланган мақсад соф исломий фикрларга қарши кураш олиб борадиган ёшлар қатламини шакллантириб олишдир. Бу билан мусулмон ёшларни соф Исломдан чалғитиб, Ғарб кўтариб чиқаётган “динлараро мулоқот” ҳамда “бошқа динларни хурмат қилиш” каби тушунчаларни ўз ичига олган “мўътадил Ислом”ни таълим беради. Чунки “мўътадил Ислом” Мусулмонларни мавжуд куфр жамияти билан ҳамоҳанг яшашга тарғиб қилади. Натижада янги йил ва наврўз каби байрамларни нишонлаш ҳаром эмаслиги ёки муслима қизларнинг мактаб кийиниш қоидаларига амал қилиши кераклигини шаръий таъвиллар билан исботлашга ҳаракат қиладиган “диний уламолар” етишиб чиқади. Бундан ҳам ёмони, Ғазода бўлаётгани каби мусулмонлар оммавий қатлиом қилинса ҳам, сукут сақлаб турадиган, Оят ва Ҳадисларни таъвил қилиб, ҳукуматнинг ношаръий ишларига шаръий йўллар излаб топишга ҳаракат қиладиган фатвочи уламолар етишиб чиқади.

Қолаверса, бугунги кунда Қирғиз ҳукумати Исломни тўлиқ кўтариб чиқаётган мусулмонларга қарши кураш учун демократик бошқарувни тан оладиган аҳли илмлар ва диний етакчиларга ўта муҳтож. Чунки улар ҳамкорлигида мусулмон халққа демократик бошқарувни Исломга зид эмас, деб сингдириш, шунингдек демократик бошқарувни рад этиб, Исломий бошқарувни талаб қилиб чиқаётган мусулмонларга қарши “радикал Исломчи” ёки “экстремистик Исломчи” номи остида кураш олиб бориш осон бўлади.

Бу билан биз Исломий таълим масканларининг кўпайишига қаршилик қилмоқчи эмасмиз. Фақат у ерда Ислом қай тарзда ўргатилаётганига эътибор қаратишга чақирмоқчимиз холос. Чунки Роббул оламин нозил қилган Ислом битта бўлиб, ундан бошқа “радикал Ислом”, “экстремистик Ислом” ва “мўътадил Ислом”, деган атамалар мусулмонларни чалғитиш учун Ғарб томонидан ўйлаб топилган ҳийла-найранглардир. Шундай экан, мусулмонлар бундай лоиҳанинг қурбонларига айланиб қомаслиги учун ҳар хил сиёсий найрангларга алданмасликлари, балки динларини яхши ўрганиб, турли хил тафриқаларга сабаб бўладиган лойиҳаларнинг моҳиятини англаб етишлари лозим. Бу эса, барча мусулмонлардан холислик билан иймоний муҳитни маҳкам ушлашни талаб қилади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here