Нархларнинг доимий ошиб бориши империализмнинг оқибатларидан биридир

5034
0

Нархларнинг доимий ошиб бориши империализмнинг оқибатларидан биридир

2020 йилдан бошлаб мамлакатимизда нархлар кескин ошди. 2023 йилда нархларнинг ўсиш суръати бироз секинлашган бўлса ҳам, лекин давомли ўсиши сақланиб қолди. Мутахассисларнинг тахминига кўра, йил охирига келиб инфляция 10 фоизни ташкил этади. Евроосиё тараққиёт банки эса, Қирғизистонда инфляция даражаси 2024 йилда 7,8 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда.

Қирғизистон импортга жуда боғлиқ давлат бўлганлиги сабабли, жаҳондаги ва жаҳон биржаларидаги тебранишлардан юзага келган нархлар бевосита мамлакатимизга таъсир қилиши аниқ. Ҳукумат озиқ-овқат, аниқроқ айтганда ун маҳсулотлари ва ёқилғи маҳсулотлари соҳасида Россияга қарам бўлиб, бу маҳсулотларни ундан сотиб олади. Бу маълум даражада ушбу маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлайди ва жаҳон нархлари таъсиридан узоқлаштиради. Яъни, бу маҳсулотларнинг нархи – дунёда содир бўлаётгани каби – бир кечада ошиб кетмайди. Бу “барқарор вазият” албатта сиёсий қарамликни талаб қилади. Бироқ, мамлакатимизга олиб кирилаётган нарсалар фақат шу маҳсулотлардан иборат бўлмагани, шунингдек, мамлакатимиз импортга қарам бўлганлиги сабабли нархлар доимий равишда ошиб бормоқда.

Бундан ташқари, ташқи қарзлар ва амалдаги қоғоз пул тизимини нарх ўсишига таъсир этувчи омилларга қўшиш мумкин. Масалан, 2023 йил октябр ойи якунларига кўра, давлат қарзи 6 миллиард 590 минг долларга етди. Унинг 4 миллиард 482 миллион доллари ташқи қарздир. Бу ташқи қарзнинг катта қисми, аниқроғи 1 миллиард 706 миллион доллар Хитой Банкига тегишлидир.

2020 йил октябр ойи охирида Қирғизистоннинг қарзи 4 миллиард 843,81 миллион долларни ташкил этди, яъни давлат қарзи уч йил ичида 1,1 миллиард долларга ошди. 2010 йилгача давлат қарзини тўлаш учун йилига 10 миллиард сомгача маблағ сарфланган бўлса, 2015 йилдан бошлаб ўртача 15 миллиард сом сарфланди. Сўнгги беш йилда сарфланган маблағ 30 миллиард сомдан ошди. Бунинг учун 2023 йилнинг ўн ойида 49 миллиард сом сарфланди. Қарзни қоплаш учун 2024 йилда 67 миллиард сом, 2025 йилда эса 87 миллиард сом сарфланиши белгиланди.

Қолаверса, қоғоз пул тизими туфайли нархлар кўтарилмоқда. Чунки, бизда экспортдан кўра импорт кўплиги сабабли, чет эл валютаси мамлакатга киришдан кўра кўпроқ мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Бу ҳолат мамлакатда доимий хорижий валюта тақчиллигини келтириб чиқаради. Натижада хорижий валютанинг қиймати ошади ва нархлар автоматик равишда кўтарилади. Чунки, мамлакатга кириб келаётган моллар хорижий валютада сотиб олинади.

Буларнинг барчаси нархларнинг кўтарилишига олиб келади. Бу, албатта, капиталистик (мустамлакачилик) тузумининг аянчли натижасидир. Капиталистик тузум ўзгармас экан, бу офат ҳеч қачон тугамайди ва одамлар унинг азобидан асло қутула олмайди. Шундай экан, бу ёмон аҳволдан чиқиб, динимиз амрини бажариш учун халифаликни барпо этиш зарур. Чунки Ислом тузумини ўз ичига олган халифаликгина халқни бу зулмдан қутқариб, адолатли тузум барпо этади!

Ҳорун Абдулҳак,

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги ахборот бўлими аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here