Фикрий асос ва асосий муаммо

1321
0

بسم الله الرحمن الرحيم

ЙЎЛ

6 фасл

Фикрий асос ва асосий муаммо

Инсонни ўзгартиришдан кўзланган ғоя уйғониш даражасида бўлиши учун бу ўзгартиришни самарали яъни мустаҳкам, кучли доимий бўлиши биргина йўл билан амалга ошади. Бу йўл шуки, ўзгартириш фикрий асосга ёки фикрий пойдеворга асосланиши керак. Ҳар қандай бино ҳам пухта, кучли пойдевори бўлсагина сабот билан тура олгани каби инсонга берилаётган фикрлар ҳам мустаҳкам, кучли фикрий асосга таянсагина унинг ақлида собит туради ва давом этади ва кўзланган таъсирини ўтказади. Акс ҳолда пойдеворсиз ёки кучсиз, бўш пойдеворга қурилган уйга ўхшаб асослари кучли бўлмаган фикрлар ҳам беқарорлик, ларзага тушишга нишон бўлади. Бинонинг пойдевори кўзга кўринмагани каби, фикрий асос ҳам инсоннинг хатти-ҳаракатлари, ишлари ортида яшириниб ётади, Шу сабабли ақли ўткир инсонларгина фикрий асосни била оладилар.

Фикрий асос тарқоқ, таъсирсиз ёки вақтинчалик таъсирга эга фикрларни инсоннинг яшаш тарзини ва ҳаётдаги хатти-ҳаракатларини мустаҳкам, тўғри, аломат ва йўналишлари аниқ шаклда белгилаб берувчи тушунчаларга айлантиради. Чунки инсонни ҳаётда қуруқ фикрлар эмас, балки инсон тўғри деб ишонган фикрлар – тушунчалар – бошқариб, йўналтириб туради.

Фикрлар билан тушунчалар ўртасидаги фарқни қуйидаги мисолда тиниқ билиб олиш мумкин. Бирор шахсга фалончи ҳурматли одам деб айтилса, бу хабар агар маъносини тушунмаса маълумот. Агар маъносини тушунса фикр бўлиб қолади. Иккала ҳолатда ҳам бу хабар уни ҳурматли деб сифатланган инсонга ҳурмат билан муомала қилишга ундамайди. Муомалани чиройли бўлишида хабар бераётган шахсни ишончли бўлишини ўрни бор. Хабар манбаси қанчалар ишончли бўлса ҳурматли деб сифатланган шахсга шунча ҳурматда бўламиз. Қачонки биз «ҳурматли» деб сифатланган шахс билан муомала қилиб уни ҳақиқатда шундай инсонлигини исботласак, унга берилган сифат тўғрилигига ишонч ҳосил қиламиз.

Демак, фикрларни яшаш тарзига таъсир кўрсатадиган тушунчаларга айлантириш зарур. Чунки яшаш тарзи инсонни «иймон келтирган ва солиҳ амаллар қиладиган зотлар» деган фикрга ишонч ҳосил қилганини билдиради. Фикр воқеликка қопланган яъни воқелик унинг тўғрилигини исботлаган бўлиши зарур. Лекин, табиийки ҳамма фикрни ҳам воқеликка қоплаш имкониятимиз йўқ. Чунки ҳар бир инсон ҳам ҳамма фикрларни воқелигини билиши мумкин эмас. Кўпинча баъзи фикрларни воқелигини ҳис этиб бўлмайди. Ҳар бир фикрни воқелиги кўз ўнгида гавдаланмайди. Мана шунинг оқибатида фикрларни тушунишда ва уларни тўғри ёки нотўғрилигига ҳукм чиқаришда ихтилоф келиб чиқади. Шунннг учун тўғри фикрни хато фикрдан ажратиб олиш имконини берадиган бир йўл бизга керак. Бу йўл фикрий пойдевор яъни фикрий асосдир,

Кишининг барча тасарруфлари, хатти-ҳаракатларига асос бўладиган, уни бошқа инсонлардан ажратиб турадиган бу фикрий пойдевор шунчаки қуруқ фикрлар бўлмаслиги, балки куллий(ҳамма соҳага асос бўладиган) фикр бўлиши зарур. Чунки у асосдир. Асос эса ҳамма ишлар унга асосланадиган, ундан келиб чиқадиган нарса дегани. Агар бу асос куллий фикр бўлмасдан, фаръий (иккинчи даражали) бўлса у асос бўла олмайди. Шу туфайли фикрий асос куллий фикр бўлиши ва барча ишлар унинг асосида юритилиши зарур.

Демак, асос инсоннинг барча муаммоларини ҳал қилишга, катта-кичик ҳамма саволларига жавоб беришга қодир бўлиши керак. Шунга қодир бўлса куллий фикр бўлади ва фикрий асос бўлишга ярайди.

Шу туфайли ростгўйлик ёки умумийлаштириш ёки ихлос фикри асос бўлишга ярамайди, Чунки улар иккинчи даражали – фаръий – фикрлар бўлиб, бошқа барча фикрларни ажратиб беришга қодир эмас.

Инсонга дуч келаётган ва аниқ жавобларга муҳтож саволлар икки хил бўлади: биринчиси, асосий ёки тақдирни ҳал қилувчи саволдир. Уларга жавоб топиш билан инсон хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилади. Иккинчиси, эҳтиёжлар ва ғаризаларни қондириш муаммоларини ҳал қилишга тааллуқли иккинчи даражали саволлар.

Инсоннинг саволлари ва муаммоларини бир неча тугини бор арқонга ўхшатиш мумкин. Бу тугунларнинг бири ечилиши қийин бўлган асосий бўлиб, қолганлари кичик, иккинчи даражалидир. Асосий бош тугун ечилсагина қолганларини тўғри ечиш мумкин. Асосий чигаллик – тугун – эса бу ҳаётнинг ҳақиқати, ундан олдинги ва кейинги нарсалар, ҳаётни ўзидан олдинги ва кейинги нарсаларга алоқаси ҳақида инсонни ўйлантирувчи саволлардир. Буларга тааллуқли саволларга жавоб бериш билан бу тугун ечилса қолган саволларни, муаммоларни ечиш осон бўлиб қолади. Бу асосий тугун ечилмаса бошқа муаммоларни ҳал қилишда инсон гангиб қолади. Чунки асосий тугун тўғри йўл билан ечилмаса инсон ўз қисматига хотиржам бўла олмайди. Инсоннинг воқелиги билан уни ўйлантирган асосий чигалликни бутун ҳаётини ғорда ўтказиб, биринчи марта улкан, ҳашаматли қасрга кирган инсон ҳолатига ўхшатиш мумкин. У ерда бирор ножўя иш қилиб қўйишдан қўрқиб, қаср эгасининг жазосидан чўчиб нима иш қилишни билмай тураверади. Унинг саломатлигини, ёмон холатга тушиб қолмаслигини кафолатловчи муносиб ҳаракатни билмай ҳайрон қолаверади. Қаср эгаси билан танишиб, унинг буйруқ ва қайтариқларини, кўрсатмаларини билиб, қилиши зарур бўлган ишларни билмагунча хотиржам бўлмайди.

Асосий чигалликнинг воқелиги шундай. Шунинг учун фикрий асос борлиқ, инсон, ҳаёт ва улардан олдинги ва кейинги нарсалар ҳақида куллий фикр бўлиши керак. Ақлий ақидани таърифи шундай бўлгани учун фикрий асос ақлий бўлиши зарур. Агар бу саволларга аниқ, тўлиқ жавоб беришга қодир бўлса фикрий асос бўлади ҳамда ақлий ақида бўлади. Акс ҳолда фикрий асос ҳам, ақлий ақида ҳам бўлмайди. Ўз навбатида ўзгартиришга, уйғонишга асос бўлишга ярамайди.

Куллий фикр яъни ақлий ақида ёки фикрий асосни борлиги, уни фикрлаш ва майлларга асос бўлишга яроқли экани – у тўғри асос деган маънони англатмайди. Балки тўғри асос бўлиб, тўғри уйғонишга олиб бориши ёки нотўғри асос бўлиб тўғри уйғонишга олиб бормаслигидан қатъий назар уни асос эканлигини билдиради. Асосни тўғри уйғонишимизга кафил бўлувчи тўғри асос қилувчи омилни кейинги фаслда кўриб чиқамиз,

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here