Қурбон байрамингиз муборак бўлсин!
اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وَاَللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…
Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ер юзида халифа қилишни ваъда қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Константинопол ва Римнинг фатҳ қилинишини башорат қилган Расулуллоҳ eга, у кишининг оилалари, асҳоблари ва у зотга яхшилик билан эргашган зотларга салоту саломлар бўлсин! Бутун дунё мусулмонларини, жумладан, Қирғизистон мусулмонларини ҳам ушбу улуғ байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Аллоҳдан дуо ва ибодатларимизни қабул қилишини сўраймиз.
Аллоҳ таоло айтади:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ
“– (Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”.
Бу йилги Қурбон ҳайит байрами кофир Ғарб дунёси ва унинг югурдакларига айланган малай ҳокимларнинг Исломга қарши кураши кучайган даврга тўғри келди. Мусулмонлар ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, янада жасорат ва қатъият билан Фаластинни ҳимоя қилишларини бутун дунёга исботладилар. Фаластин халқи тоғлар кўтаролмайдиган юкни кўтаришда сабр қилмоқда. Зеро, Ислом нуридан нур олиш ва Исломни қалбдан қабул қилиш позицияси мана шундай бўлади.
Бошқа томондан, куфр жамияти ўзининг мунофиқлигини ва ғояларидан воз кечганини очиқ-ойдин кўрсатмоқда. Хусусан, Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатларида ўзлари шиор сифатида кўтарган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш қадриятлари ер билан яксон бўлди. Буни яҳудий вуджудининг босқинчилик ҳаракатларига ва уни қўллаб-қувватлаётган капиталистларга қарши Ғарб ва Шарқ халқларининг ҳаракатлари яққол кўрсатиб турибди.
Ушбу муборак байрамда ишғолчи яҳудийларнинг бомбалари остида қолаётган Ғазодаги биродарларимизни ва дунёнинг бошқа жойларида куфр ҳужумларига дучор бўлаётган биродарларимизни асло унутмаймиз.
Шунингдек, бу йилги Қурбон ҳайит байрами Қирғизистон ҳукумати ўз тахтини мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш йўлида Ислом ва мусулмонларга нисбатан зулмларини кучайтираётган даврга тўғри келди. Зеро, Қирғизистон мусулмонлари аввалгидан кўра кўпроқ ўз динига талпиниб, Исломни маҳкам тутмоқдалар. Бунинг учун Аллоҳга чексиз ҳамдлар айтамиз.
Қодир Аллоҳдан яқин кунларда барча мусулмонларни Ўз нусрати билан хурсанд қилишини, бизни Ислом билан, Исломни биз билан азиз қилишини сўраймиз. Кейинги ҳайит байрами табрикларини Халифамизнинг ўзидан эшитишимизни Улуғ Роббимиздан сўраб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими
10 Зулҳижжа 1445ҳ
15 июн 2024м