Жапаров билан Воронков экстремизм ва терроризм масаласини муҳокама қилди

1786
0

Жапаров билан Воронков экстремизм ва терроризм масаласини муҳокама қилди

17 май куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков билан учрашди. Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашувда халқаро вазият ҳамда Қирғизистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Жапаров, Қирғизистон терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралашини ва БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этишини билдирди. Шунингдек, у Қирғизистон минтақада экстремизмнинг олдини олиш ва терроризмга қарши кураш бўйича қўшма режа доирасида БМТ ва Марказий Осиё давлатлари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келаётганини алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида Воронков Жапаровга яхши қабул қилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, БМТ Бош котиби Гутерришнинг тилакларини етказди.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Террорга қарши кураш бошқармаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мазкур бўлимнинг асосий вазифаси БМТнинг терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга оширишдан иборатдир. Ушбу стратегия терроризмнинг ёйилишига ёрдам берадиган шароитларни бартараф этиш ва терроризмга қарши кураш режасини ўз ичига олади.

Биз яшаётган ҳозирги капитализм мафкураси кучлилар кучсизларни эзиб, мустамлака қилиш асосида қурилган мафкурадир. Бу мафкуранинг ҳеч қандай қадрияти йўқ, унинг фақат битта қадрияти бор, у ҳам бўлса манфаатдир. Шунинг учун ҳам капиталистлар ўз мақсадларига эришиш йўлида инсон ҳаётининг барбод бўлиши ёки аҳолининг қирғин қилиниши ёхуд очликдан ўлиб кетишига умуман аҳамият бермайди. Уларнинг асосий мақсади мустамлакачиликдир. Юқорида тилга олинган “терроризм” эса, уларнинг мустамлакачилик мақсадларига эришиш имконини берувчи воситадир. “Терроризм” АҚШ бошчилигидаги Ғарбнинг глобал мустамлакачилик босқинининг қуролига айланди. Ғарб “экстремизм ва терроризмга қарши кураш”дан фойдаланиб, барча соҳаларда ўз ҳукмронлигини сақлаб келмоқда.

АКШ бошчилигидаги Ғарб “экстремизм ва терроризмга қарши кураш” баҳонасида қуйидаги мақсадларни кўзламоқда:

Биринчиси – босқинчилик. АҚШ “терроризм” баҳонасида Афғонистонга, кейин эса Ироққа бостириб кирди. Америка бу давлатларнинг бойликларини талон-тарож қилиб, йўқ қилди. АКШ “терроризмни” йўқ қилишни ниқоб қилиб, амалга оширган бу босқинчиликлар бошқа режимлар учун “сабоқ” бўлди. Бошқача айтганда, бу босқинчилик “агар менинг ҳукмронлигимга бўйсунмасангиз, сизни ҳам худди шундай тақдир кутади” деган АҚШнинг ишораси эди.

Иккинчиси – ҳамкорлик. Ғарб экстремизм ва терроризмга қарши кураш доирасида, айниқса, мусулмон давлатлари билан кўплаб шартномалар тузди. Бу шартномалар тузоқдан бошқа нарса эмас. Чунки уларга таянган мусулмон ўлкаларидаги режимлар Ғарб билан яқин ҳамкорлик қилиб, ҳарбий базалар очишга рухсат бермоқда, Ғарб билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ва ҳеч бўлмаганда ҳарбий амалиётлар ўтказишмоқда. Бу ҳарбий-сиёсий босқинчиликнинг ўзгинаси эмасми?!

Учинчиси, Малай режимларни қулашдан ҳимоя қилиш. Исломий ўлкалардаги режимлар “экстремизм ва терроризмга қарши кураш” учун турли қонунлар қабул қилишди. Бугунги кунда бу қонунлар ҳукуматга қарши гапирганларни бостириш, ҳукумат раҳбарларини ёқтирмайдиган ёки уларга қарши чиққанларни йўқ қилиш учун қўлланилмоқда. “Озодлик” дея жар солган Ғарб бу нарсаларга кўз юммоқда, чунки у учун малай режимни сақлаб қолиш муҳим. Қисқача айтганда, “экстремизм ва терроризмга қарши кураш” шиори тузумдан норози халқни бостириш, қўрқитиш, ўзига бўйсундириш учун қўлланилмоқда.

Тўртинчиси, Халифалик давлатининг қайта тикланишининг олдини олиш. Ҳозирги кунда капитализм (демократия) мафкураси сўнгги нафасини олаяпти десак хато бўлмайди. Капитализм ваъда қилган “орзу” ёлғон экани, аксинча, у фақат бир ҳовуч капиталистларнинг чексиз бойиб яшашини таъминлаб, қолганларнинг эса эзилиб, эксплуатация қилинишига йўл очадиган мафкура экани кундан-кунга аён бўлиб бормоқда. Мана шунинг учун ҳам капитализм дунёга фақат бахтсизлик келтирди. Бу ҳақиқатни очликдан азият чекаётган одамларнинг аҳволи, асосан орқасида Ғарб турган тўхтовсиз давом этаётган урушлар, дунёдаги тенгсизлик ва адолатсизликлар тасдиқлаб турибди. Шу сабабдан нафақат мусулмонлар, балки капиталистик тузумнинг ёювчиси бўлган Ғарб халқлари ҳам бу тузумдан юз ўгириб, муқобил йўллар ҳақида излана бошладилар. Албатта, Ғарб ўз мафкураси барбод бўлаётганини, унга қарши ягона муқобил Халифалик тимсолидаги Ислом эканини тушуниб турибди. Шунинг учун Ғарб Халифалик давлатини қуришга уринаётганларни “экстремизм” ва “терроризм”да айблаб, таъқиб қилмоқда, уларга қарши курашга бутун дунёни, жумладан, малай режимларини ҳам жалб қилмоқда. Уларни қонунлар қабул қилишга ва ҳамкорлик қилишга мажбурламоқда.

“Экстремизм” ва “терроризм”га қарши курашнинг моҳияти мана шундан иборат. Булар Ғарб томонидан ўйлаб топилган атамалар бўлиб, мусулмонлар уларни ишлатишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Ўзини мусулмон санаган ҳар-бир инсон бу атамаларнинг асосий мазмун-моҳиятини англаган ҳолда Халифалик давлатини тиклашга ва Исломни азиз қилишга ҳаракат қилишлари лозим.

Ҳорун Абдулҳак

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here