بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш ҳаромдир
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Имом Муслим “Саҳиҳ”ида Аллоҳ Таолодан бошқанинг номи билан қасам ичишнинг ҳаромлиги ҳақида шундай дейди:
حدثنا أبو الطاهر أحمد بن عمرو بن سرح عن سالم بن عبد الله عن أبيه قال: سمعت عمر بن الخطاب يقول: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “إن الله عز وجل ينهاكم أن تحلفوا بآبائكم”. قال عمر: فوالله ما حلفت بها منذ سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم نهى عنها ذاكرا ولا آثرا
Абу Тоҳир Аҳмад ибн Амр ибн Сарҳ бизга Солим ибн Абдуллоҳдан, у эса отасидан ривоят қилиб айтади: “Умар ибн Хаттоб Gнинг шундай деганларини эшитдим: “Расулуллоҳ e айтдилар: “Аллоҳ Таоло оталарингизнинг номи билан қасам ичишни ман қилди». (сўнг) Умар шундай деди: Аллоҳга қасамки, мен Расулуллоҳ eнинг бундан қайтарганларини эшитганимдан кейин лафзан ҳам бундай қасам ичмадим, аввалги ичганларим ҳақида ҳам гапирмадим.
Ҳаёт соҳасида Исломнинг йўқлиги сабабли, унинг ўрнига бузуқ капитализм келганидан буён, одамлар орасида Аллоҳдан бошқасининг номи билан қасам ичиш одати кенг тарқалди. Баъзи мусулмонларнинг нон билан, гоҳ ўз намуслари билан, гоҳида эса Каъба ёки Пайғамбар номи билан ва бошқа турли нарсалар номи билан касам ичаётганни кўриш мумкин. Аслида, Аллоҳнинг номи ёки У Зотнинг сифатларидан бошқа нарсага қасам ичиш ҳаром бўлиб, ширкнинг бир туридир. Шунинг учун мусулмон кишига Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш ҳаромдир.
قال النبي صلى الله عليه وسلم:” من حلف بغير الله فقد أشرك “
Расулуллоҳ e
“Ким Аллоҳдан ўзганинг номи билан қасам ичса, ширк келтирибди”, дедилар.
Демак, Аллоҳдан бошқа нарсага қасам ичган киши, масалан, Каъбага, Пайғамбарга, нонга, ота-онасига ёки бошқа нарсага қасам ичган киши, нимага қасам ичган бўлса ўшани улуғлаб, муқаддаслаган бўлади. Ҳолбуки, шариатда Аллоҳдан ўзгани улуғлаш ва муқаддаслаш жоиз эмас.
Мусулмонлар учун ғамхўр, ҳақиқий етакчи ва Умматга тўғри тушунчаларни сингдирувчи Халифанинг йўқлиги сабабли бундай нотўғри одатлар пайдо бўлмоқда. Мусулмонлар ширк эканлигини билмаган ҳолда, турли нарсалар номига қасам ичишга одатланиб қолган. Демак, Уммат Аллоҳдан ўзганинг номи билан ичилган қасамнинг хатарлардан сақланиш учун бу масаладан хабардор бўлиши ва у туфайли қандай аҳволга тушиб қолишини англаб етишлари лозим. Умматнинг бундай аҳволга тушиб қолишига асосий сабабчи Исломий тушунчаларни ўзгартиришга ва Ғарбнинг капиталистик тушунчаларига эргашишга ҳисса қўшган, Уммат устида узоқ вақт ҳукмронлик қилиб келаётган ёвуз ҳукмдорлардир. Уларнинг ёмонлигидан Аллоҳ асрасин.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.
11 Зулқаъда, 1445ҳ йил.
19 Май, 2024м йил.