Иккиюзламачилик

1201
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Иккиюзламачилик

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عَنْ ‏ ‏أَبِي هُرَيْرَةَ ‏ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ‏‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ‏مَثَلُ الْمُؤْمِنِ كَمَثَلِ الزَّرْعِ لَا تَزَالُ الرِّيحُ تُمِيلُهُ وَلَا يَزَالُ الْمُؤْمِنُ يُصِيبُهُ الْبَلَاءُ، وَمَثَلُ الْمُنَافِقِ كَمَثَلِ شَجَرَةِ  الْأَرْزِ‏ ‏لَا تَهْتَزُّ حَتَّى تَسْتَحْصِدَ” رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ e айтдилар:

Тинимсиз мусибатланиб турадиган мўминнинг мисоли, шамол доимий эгиб-оғдириб турадиган экинга ўхшайди… Мунофиқнинг мисоли ўрим-йиғимгача, қимирламай, тебранмай турадиган садр дарахтига ўхшайди (Муслим ривояти).

Ан-Нававий Муслимнинг “Саҳиҳ”ини луғавий жиҳатдан шарҳлар экан, бундай дейди: “У зот eнинг эгиб-оғдириб” калимасининг маъноси шундаки, шамол унинг бошини ҳар тарафга эгиб туради.

 “Ўрим-йиғимгача”, дегани эса тўлиқ суғуриб олгунча ўзгармайдиган, қуриб қолган ўсимликка ўхшайди.

Тилшунослар ва бошқа олимларнинг айтишича, садр дарахти қарағай дарахти типидан бўлиб, Шом ва Арманистонда кўп учрайди.

Уламоларга кўра: “Ҳадиснинг маъноси шундан иборатки, мўмин ҳар доим танасида, оиласида ёки молида кўп мусибатга йўлиқади. Бу унинг гуноҳлари кечирилишига ва мартабасининг кўтарилишига сабаб бўлади. Кофир эса бу дунёда кўп мусибатга йўлиқамайди. Агар унга бирор мусибат етса ҳам, унинг бирорта гуноҳи кечирилмайди. Аксинча, унинг барча гуноҳлари қиёматга қолади.

Жомиут Термизийнинг шарҳи “Туҳфат ул-Аҳвазий”да Ал-Атибий айтадилар: “Бу ерда қиёслаш нафснинг истак ва хоҳишларидан ажралган, бало ва мусибатларга дучор бўлган, абадият ва охират учун яратилган мўминнинг ҳолати билан боғлиқдир. Шунингдек, иккиюзламачи-мунофиқнинг охират азоби камаймаслиги учун бу дунёда мусибати кам бўлишига боғлиқдир. Қуриган дарахтни юлиб ташлашнинг осонлиги экиннинг йиғиштириб олишга қиёсланиб, бу билан кофирларнинг охир-оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирилган”.

Бизнинг замонамизда мунофиқлик ва сиёсий иккиюзламачилик одатий ҳолга айланди. Бу ҳолат дунёда очкўзликли, охиратда эса қийинчиликни излаганларнинг тутадиган йўлига айланди. Энг ёмони, иккиюзламачи инсонлар орсизларча, бошқаларни ҳам бунга чақира бошлади. Агар сиз: “Мен ўз принципларим, ғояларим ва эътиқодларим устида тураман”, десангиз, у сизни ёмон кўриб, масхара қилади. Чунки, унинг назарида, иккиюзламачилик тўғри йўлга, сўзда туришлик ахмоқликка, принциплардан воз кечиш фойдага, принципларга амал қилиш бузуқликка айланиб қолган.

Имом Аҳмад “Зуҳд” китобида Шоқиқ ибн Саламадан бундай ривоят қилади: “Биз Абу Масъуд Уқба ибн Амр ал-Ансорий ҳузурига келиб, бизга васият қилишини сўрадик. У зот: “Аллоҳдан қўрқинглар. Мен дўзах тонгини кўришдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Динда иккиюзламачиликдан сақланинглар. Бугун эътироф қилган нарсангизни эртага инкор этманглар. Бугун инкор қилганингизни эртага эътироф этманглар”, деди”.

Бир сўз билан айтганда, бугун маъруф иш деб тан олган нарсангизни эртага мункар иш деб қабул қилишдан сақланинг. Бугун ёмон иш деб эътироф этган ишни эртага яхшилик деб тан ол ишдан сақланинг, демоқда. Чунки маъруф иш (яхши амал) ҳеч қачон ўзгармайди. Шунингдек, мункар иш (ёмон иш) ҳам ҳеч қачон маъруфга айланиб қолмайди. Бизнинг яхшилик ва ёмонлик меъёрларимиз ўзгарганда, Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзи бизга тўғри келиб қолади:

الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُم مِّن بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُواْ اللّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

“Мунофиқ эркаклар ва мунофиҳ аёллар бир-бирларидандирлар (яъни, кофирликда бир-бирларига ўхшайдилар). Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини (ўзларини) тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар ҳақиқий фосиқ-итоатсиздирлар” (Тавба: 67).

Иккиюзламачиликнинг аниқ белгиларидан бири ҳақиқат устидаги беқарорликдир. У “прагматизм” ва “реализм” баҳонасида бугун сизнинг сафингизда турса, эртага сизга қарши туради. Бугун дўстингиз бўлса, эртага душманингиз бўлади. Бугун сизни севса, эртага ёмон кўради. Бугун сизнинг тарафдорингиз бўлса, эртага рақибингиз бўлади. Бугун жоиз деган нарсасини эртага ҳаром дейди ва ҳоказо.

قال حذيفة بن اليمان صاحب سر رسول الله صلى الله عليه وسلم: “إذا أحب أحدكم أن يعلم أصابته الفتنة أم لا! فلينظر، فإن كان رأى حلالا كان يراه حراما، فقد أصابته الفتنة، وإن كان يرى حراما كان يراه حلالا فقد أصابته

Расулуллоҳ eнинг сир соқчиси Хузайфа ибн Ямон G айтадилар: “Агар сизлардан бирингиз фитнага тушганми ёки йўқми, билмоқчи бўлса, қарасин, агар ҳалолни кўриб, уни ҳаром деб билса, у фитнага тушибди. Агар ҳаромни кўриб, уни ҳалол деб билса, у фитнага учрабди”.

Аллоҳдан омонлик ва ҳақиқат устида собитқадам қилишини сўраймиз.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

10 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

17 Май,        2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here