Песков: ЕОИИдан барчамиз фойда кўрдик

6598
0

Песков: ЕОИИдан барчамиз фойда кўрдик

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик туфайли мустаҳкамланиб, халқаро иқтисодиётдаги хатарлардан ҳимояланган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Известия” газетасига берган интервюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсиши учун интеграция (турли давлатлар иқтисодиётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш формаси) ўта муҳим ва фойдалидир.

“Биз Арманистон, Қирғизистон, Беларус ва Россия иқтисодиётидаги ўсиш суръатларини кузатмоқдамиз. Бир сўз билан айтганда, ҳамкорликдан барчамиз фойда кўрдик”, деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия президенти Владимр Путин ЕОИИ давлатлари иқтисодиётида ўсиш кузатилаётганини таъкидлаб, иттифоқни халқаро нуфузли ташкилот деб атаган эди.

Изоҳ: Путиннинг ЕОИИни тузишдан кўзлаган асосий мақсади ташкилотга аъзо давлатларни Россияга муқтаҳкам боғлаб олиш ва улардан ўз манфаати йўлида фойдаланиш эди. Ҳақиқатдан ҳам ЕОИИ ташкил топганидан буён – Белорусия ва Қозоғистон каби давлатларнинг садоқатини мукофотлаш учун уларга баъзи имкониятлар яратиб берганлигини ҳисобга олмаганда – фақат Россиянинг манфаатлари йўлида хизмат қилиб келди. Бошқаларига салбий таъсирдан бошқа фойда келтирмади. Чунки иттифоқнинг қонун ва меъёрларини Россиянинг ўзи қўяди ва ҳар доимгидек иттифоқдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланади.

Масалан, ЕОИИ шартномасига кўра, барча аъзолар ўртасида товарлар, хизматлар, капитал ва меҳнат соҳаларида айрибошлаш эркинлиги ҳамда савдо, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида келишилган ҳолда сиёсат олиб бориш кафолатланган. Шунга қарамай Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин, 2015 йилда атиги 150 миллион долларлик товар экспорт қилган холос. Ваҳолангки у ЕОИИга аъзо бўлмай туриб, 2014 йилда Қозоғистонга умумий қиймати 340 миллион доллардан зиёд товар экспорт қилган эди.

Шунингдек, шартномада кўрсатилган “иттифоқ ҳудудида ишчи кучининг эркин ҳаракатланиши ва меҳнат муҳожирларига бериладиган енгилликлар” фақат қоғозда қолиб кетди. Россия Ўрта Осиё давлатларига босим ўтказиш учун арзимаган баҳоналар билан ишчи кучи оқимидан қурол сифатида фойдаланмоқда. Ҳатто меҳнат муҳожирлари кўп келган юртларни Россияга қўшиб олиш ҳақида очиқ гапира бошлади.

Мана шундан ҳам маълумки, Россия ЕОИИ ва унинг шартномасини фақат ўзининг манфаати учун тузган. Мустамлакачи давлатлар ҳеч қачон ўз мустамлакалари билан шартнома тузмайди. Балки “шартнома” номи остида улар устидан ҳукм юритади. Уларнинг ягона мақсади қўл остидаги давлатларнинг бойликларини текинга қўлга киритиш ва аҳолисидан арзон ишчи кучи сафатида фойдаланиб, моддий манфаат кўришдан иборат холос. Токи Халифалик давлати тикланиб, уларни Исломий ўлкалардан қувиб юбормас экан, улар турли баҳоналар билан босқинчиликларини давом эттираверади. Шундай экан, мусулмонлар бундай ҳорликлан қутулиш учун Халифалик давлатини тиклаш мақсадида ҳаракат олиб бораётган холис мусулмонлар билан елкама-елка ҳаракат олиб боришлари лозим.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here