Хитой зиндонида Андижонлик Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси шаҳид бўлганлиги хабари

8405
0
Матбуот баёноти
Хитой зиндонида Андижонлик
Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси шаҳид бўлганлиги хабари
بسم الله الرحمن الرحيم
Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб бораётган Хитой ҳукумати жиноятлари рўйхатига яна бир жиноят қўшилди. Хитой режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Андижонлик Нодиров Саййиджаҳон Муҳаммадхоновичнинг вафоти ҳақида 2023 йил 28 ноябрда хабар берди. Пекин қамоқхонасида шаҳид бўлган Саййиджаҳон Шарқий Туркистондаги уйғур биродарларимиз сафида Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун фаолият олиб борган эди. Уни Хитой ҳукумати 2000 йил ёзда қамоққа олганди. Лекин суд ҳукми 19 йилдан кейин ўқилиб, Саййиджаҳон 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. У қамоқда ўтказган узоқ йиллар эса ҳисобга олинмади. Унинг у ердаги жуфти ҳалоли ҳам ҳозиргача зулм ва қийноқлар маскани бўлмиш концлагерда сақланмоқда! Яқинларининг айтишича, Саййиджаҳон сўнгги кунларида Пекин қамоқхонасининг даволаш бўлимида сақланган.
Маълумки, Ислом ва мусулмонларга қарши адоватда яҳудлардан қолишмайдиган Хитой бугун Шарқий Туркистондаги мусулмонларга қарши энг жирканч репрессия ва қирғинларни амалга оширмоқда. Миллионлаб мусулмонларни “мияни ювиш мактаблари” – концлагерларда сақлаб келмоқда. Уларга қарши даҳшатли қийноқ усулларини ишга солмоқда. Чунки Хитой бугун мусулмонларнинг ҳимоя қалқони бўлмиш халифаси йўқлиги туфайлигина иймон аҳлига қарши журъат қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистондаги Мирзиёев ҳукумати ҳам бу уммат фарзандларини ҳимоя қилмайди, аксинча улар ҳам мусулмонларга қарши жиноятларда Хитой ҳукуматидан қолишмайди. Шунинг учун ҳам Хитой режими мусулмонларга қарши қабиҳ жиноятларини бемалол давом эттириб келмоқда.
Маълумки, Исломнинг ҳаёт майдонига қайтиши Аллоҳнинг нусрати биландир. Ушбу нусрат дарахти машаққатли даъват юкини ўз зиммасига олган Саййиджаҳон каби шаҳид биродарларимиз қони билан суғорилмоқда. Шаҳидларни эса Аллоҳ Таоло танлаб олади. Ҳақиқатан, улар Аллоҳнинг танланган, муқарраб бандаларидир. Шунинг учун биз гарчи Саййиджаҳондан бу дунёда айрилиқдан маҳзун бўлсак-да, лекин у шаҳодат хотимо топганига ҳавас қиламиз! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Саййиджаҳон биродаримизни бошқа шаҳид биродарларимиз қаторида Фирдавс жаннатларида пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламиз.
Аҳли оиласи ва яқинларига сабру жамил тилаймиз. Аллоҳ изни ила яқинда тикланажак Рошид Халифалик давлати Саййиджаҳон каби мазлум ва шаҳид биродарларимиз учун Хитой ҳукуматидан ва шунингдек бошқа мустамлакачи кофирлардан ҳам, албатта қасос олажак!
وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا الْفَتْحُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ‎قُلْ يَوْمَ الْفَتْحِ لَا يَنفَعُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِيمَانُهُمْ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ
Улар (мусулмонларга): «Агар ростгўй бўлсангизлар қачон мана шу фатҳ (яъни сизларнинг ғалабангиз) рўй берур», дерлар. 29. (Эй Муҳаммад), айтинг: «Фатҳ кунида кофир бўлган кимсаларга иймон келтиришлари фойда бермай қолур ва уларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) муҳлат ҳам берилмас». Сажда 28-29
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
24.12.2023

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here