Медведев саҳифаси: “Қозоғистон сунъий давлат”

116
0

Медведев саҳифаси: Қозоғистон сунъий давлат”  

 Хабар: Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида 2 августга ўтар кечаси Қозоғистон “сунъий давлат” дея таърифланган ёзув пайдо бўлди. Мазкур постда “Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг ҳозирги ҳудуди фақат Россия билан ягона давлат таркибидагина бирлашиши мумкин”лиги иддао қилинган. Ёзув 10 дақиқадан кейин ўчириб ташланган, Медведевнинг ёрдамчиси эса кейинроқ собиқ президентнинг саҳифасига кимдир томонидан бузиб кирилганини билдирган.

 Постда муаллиф 1801 йилгача Грузия деган давлат бўлмагани, у фақат Россия империяси чегаралари ичида пайдо бўлганини иддао қилган. Қозоғистон эса, муаллиф фикрича, “сунъий давлат” бўлиб, унинг ҳудудлари “собиқ рус ҳудудлари”дир – ҳозир у ерларга расмийлар турли миллат вакилларини кўчирмоқда ва бу ҳолатни “русларни геноцид қилиш дея таснифлаш мумкин”.

 “Биз бунга кўз юммоқчи эмасмиз. У ерларга руслар бормагунича, тартиб бўлмайди”, деб ёзган пост муаллифи.

 Мазкур ёзув скринлари оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлганидан бир неча соат ўтгач, Медведевнинг ёрдамчиси Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг “Вконтакте”даги саҳифасига бузиб кирилгани, у ердаги сўнгги расмий пост Ҳарбий-денгиз флотига оид бўлгани, саҳифани ким бузиб кирганини эса ижтимоий тармоқ маъмурияти аниқлаши кераклигини маълум қилган.

 Изоҳ: Сўнгги йилларда Россиянинг президент бош катта-кичик амалдорлари Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъволар билан чиқмоқда. Хусусан, бундай баёнотлар Қозоғистон президентлари томонидан Россия манфаатига зид бўлган баёнотлар бериши ортидан пайдо бўлади. Жумладан, Қозоғистоннинг биринчи президенти Назарбаев 2014-йили Украинанинг Евроиттифоқ билан келишувларини қўллаб-қувватлашини маълум қилиши ортидан Путин “Қозоғистонда ҳеч қачон давлатчилик бўлмагани” ва “Қозоғистон учун катта рус дунëсининг бир қисми бўлиш фойдали” эканлигини айтган эди.

 2020 йил декабрь ойида Россия давлат думасининг илм-фан ва таълим қўмитаси раиси Вячеслав Никонов 1-телеканалнинг “Большая игра” дастурида “Қозоғистон ҳудуди Россия ҳамда Совет иттифоқи томонидан берилган катта совғадир”, дея даъво қилганди.

 Жорий йил июн ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми чоғида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Донбасс республикаларини алоҳида давлат сифатида тан олиш борасидаги саволга, “…биз на Тайванни, на Косово, на Жанубий Осетия ёки Абхазияни тан олмаймиз. Худди шу тамойил Донецк ва Луганск каби квази-давлат ҳудудларга нисбатан ҳам қўлланилади”, деган эди.

 Тўқаевнинг бу баёноти ортидан Россия Россия Қозоғистон нефти экспортининг қарийб 80 фоизини ташийдиган Каспий қувурини икки марта тўхтатиб қўйди. Гарчи Медведев баёноти ўчириб ташланган ва саҳифа бузиб кирилгани иддао қилинган бўлсада, аслида бу Путин ҳукуматининг азалий орзуси дейиш мумкин. Шунингдек, Медведевнинг постида “Россия Украинани озод қилгач, бепоён Россия чегараларини қайта тиклаш бўйича навбатдаги юриш бошлаши”ни айтилиши ҳам Путин СССР каби империяни қайта тиклаш орзусида куйиб ёнаётганига далолат қилади.

  Россия Украинада жиддий қаршиликка  учраб, уруш у кутганидан чўзилиб кетган бўлишига қарамай Путин мақсадидан воз кечганича йўқ. Шунинг учун қозоқ ҳукумати эҳтимолий рус тажовузидан ҳимояланиш учун армиясини кучайтиришни бошлади. Апрел ойида Қозоғистон мудофаа бюджетини 441 миллиард тенгега (тахминан 915 млн доллар)  оширди. Бироқ, Қозоғистон ёлғиз ўзи ёки минтақа давлатлари якка ҳолда рус босқинига қарши туришлари қийин. Шу сабабли минтақа давлатлари, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон респбликалари ўзаро интеграцияни кучайтиришга жиддий ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, уларнинг интегарциялашув жараёнлари АҚШ бошчилигида ва унинг кўрсатмалари асосида олиб борилмоқда. Бу “ёмғирдан қочиб дўлга тутилиш”дан бошқа нарса эмас. Чунки, АҚШ ҳам худди Россия каби мустамлакачи давлат бўлиб, улар ҳеч қачон ўз мустамлакаси остидаги халқлар манфаати учун ҳаракат қилмайди.

 Агар минтақа давлатлари чинакам мустақилликка эришиб, тараққий топишни исташса, бу мусулмон ўлкаларнинг мусулмон аҳолисининг Ислом ақидаси асосида бирлашишлари зарур. Ёлғиз Ислом ақидасигина минтақа халқларини қирғиз, қозоқ ёки ўзбек…ка ажратмай бирлаштириши ва бир мақсад сари етаклашга қодир. Акс ҳолда мустамлакачи давлатлар истаган вақтда уларни миллатчилик ёки ватанпарварлик фикрлари орқали ўзаро уруш ва зиддиятларга гирфтор қилишлари, сўнгра ўзлари “тинчликпарвар куч” ниқоби остида кириб келишди. Шу ботил ғоялар ортидан шундоқ ҳам тарқоқ ва парчаланган давлатларни янада парчалаб (Қорақалпоғитон, Тоғли Бадаҳшон воқеалари каби) ўз ҳукмроникларини мастаҳкамлаб бораверишади.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here