Путин: КХШТ ўзаро тотувликни мустаҳкамлайди
КХШТ доирасида ҳамкорлик қилиш мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Россия раҳбари Владимир Путин Минскда бўлиб ўтган КХШТ саммитида маълум қилди. Путиннинг таъкидлашича, жорий йил давомида КХШТга аъзо давлатлар ташкилот доирасидаги иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва бир-бирларининг манфаатларини ҳисобга олиш устида фаол иш олиб боришган.
“КХШТга аъзо давлатлар сиёсий ва ҳарбий-стратегик масалаларда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги асосий муаммолар бўйича ўз позицияларини белгилаб олдилар”, “Жанговар шайликни сақлаш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди”, деди Путин.
Бундан ташқари, Владимир Путин КХШТ саммитида ШҲТ ва МДҲ билан муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини ҳам билдирди.
“Бу йил КХШТ бизнинг бошқа ҳамкорларимиз билан алоқаларни ривожлантиргани муҳим аҳамиятга эга, Мен Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини назарда тутяпман”, – дея қўшимча қилди Путин.
Изоҳ: Кузатувчиларнинг фикрича, Украинада олиб бораётган уруши натижасида Россиянинг халқаро сиёсатдаги вазни сезиларли даражада йўқолиб бораяпти. Шу боис унинг қўл остидаги минтақаларни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан бир тарафдан АҚШ ва Европа давлатлари тортқилаётган бўлса, иккинчи тарафдан Хитой тортқиламоқда. Бу ҳолат айниқса, жорий ойнинг бошида Франция президенти Эммануел Макроннинг Ўрта Осиёга сафари чоғида яққол кўзга ташланди.
Франция президентиининг иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратган ҳамда экология, атом энергетикаси, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш борасида келишувга эришган Остона ва Тошкент сафари ортидан Москва ўзини безовта қилган масалалар ҳақида баёнотлар бера бошлади.
“Европа Иттифоқи бизни Марказий Осиёдан, Кавказдан сиқиб чиқариш ниятини яққол кўрсатмоқда. Бу мақсадлари асло амалга ошмайди. Бу ерда тарихий йўлимиз бор, биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Бизнинг шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз буни яхши билишади”, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия” телеканалига берган интервюсида.
Кўриниб турибдики, Россия ҳам СССРдан қолган меросларини осонликча бериб қўйиш нияти йўқ. Шунинг учун Путин Марказий Осиёни ўз таъсири остида ушлаб қолиш мақсадида КХШТдан фойдаланмоқчи бўляпти. Зотан 2002 йил тузилган КХШТ “тинчликни сақлаш, коллектив асосда минтақавий ва глобал хавфсизликни мудофаа қилиш” ниқоби остида Россиянинг собиқ мустамлакаларидаги ҳарбий таъсирини мустаҳкамлаш ҳамда минтақага бошқа державаларни ҳарбий аралашувига тўсиқ бўлиш учун тузилган ташкилотдир.
Бироқ Путин КХШТнинг кучи билан Марказий Осиёни ўз таъсири остида ушлаб қолиши қийин. Чунки ҳар бир ташкилотнинг кучи ўша ташкилотни тузган давлатнинг халқаро нуфуз ва таъсирига боғлиқдир. Россия нуфузи бугунги кунда халқаро миқиёсда заифлашиб бораётгани сир эмас. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, мусулмонлар масалага исломий кўзқараш билан ёндошишлари лозим. Шариатда – хоҳ ҳарбий бўлсин, хоҳ сиёсий бўлсин, хоҳ иқтисодий бўлсин, хоҳ фикрий бўлсин – мусулмонлар устидан кофирларнинг ҳукмронлигини таъминлайдиган ташкилотларга қўшилиш ёки шартномалар имзолаш шаръан ҳаромдир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермагай” [4:141]
Демак, мусулмонлар, бу ҳолатга қарши сукут сақлашлари асло жоиз эмас. Хусусан Ислом Умматининг дардига бефарқ бўлмаган мухлис мусулмонлар бундай ташкилотларни ҳам, уларнинг орқасида турган мустамлакачи давлатларни ҳам Исломий юртлардан қувиб юбориш учун бел боғламоқлари лозим. Барча инсонлар шуни тушуниб етишлари лозимки, Исломий юртларни Ғарбнинг мустамлакачидан тозалаш – барқарорлик ва тинч осуда ҳаётнинг бирдан-бир кафолатидир. Бу эса албатта, Исломий Халифалик давлатини барпо этиш билангина амалга ошади.
Абдураҳмон Одилов