Яҳудий вужуди муваффақиятсизликка юз тутганлигини тан олди

6575
0

Яҳудий вужуди муваффақиятсизликка юз тутганлигини тан олди

Яҳудий вужудининг молия вазири Бецалель Смотрич яҳуд аскарлари Ғазода муваффақиятсизликка учраганликларини тан олди. Фаластин халқига қарши ўзининг ирқчи қарашлари билан танилган диний Сионизм партияси раҳбари Смотрич матбуот анжуманида “Тўғрисини тан олишимиз керакки, давлат бошқаруви ва хавфсизлик тизими боши эгилган ҳолда муваффақиятсизликка учради. Биз фуқароларимизни ҳимоя қила олмадик”, деди.

Яҳудий вужудининг бош штаб раҳбари Ҳерзи Ҳалеви ҳам матбуот анжуманида (Исроил) армияси ва разведкаси фаластинлик Мужоҳидларга қарши курашда бутунлай муваффақиятсизликка учраганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мағлубият билан боғлиқ армия ичидаги барча нарсалар устидан жиддий текширувлар ўтказилади.

Изоҳ: Яҳудий вужудининг фаластинлик саноқли Мужоҳидлар қаршисида тиз чўкиши, куфрнинг Ислом қаршисида тиз чўкишини намоён қилди. Бу курашда куфрнинг энг катта муваффақиятсизликларидан бири Мужоҳидларга “террорист” тамғасини ёпиштиришдан озиж қолганлиги бўлди.

АҚШ армияси Ироқ ва Афғонистонда миллионлаган тинч аҳолини қатл қилиб, даҳшатли қирғинларни амалга оширган бўлишига қарамай, АҚШ босқинчилигига қарши курашган Мужоҳидларни безбетларча “террорист”га чиқарди. Шунингдек, Сурияда қотил Асад ва босқинчи Россия кучлари миллионлаган мусулмонларни қатл қилар экан, бунга қарши курашган Мужоҳидлар турли ҳийла-найраглар билан дунёга “террористлар”, дея талқин қилинди. Рус босқинчиларига қарши курашган Чеченларга ҳам худди шу тамға босилган эди ва ҳоказо. Бундан кўзланган мақсад куфр аҳлининг Ислом ва мусулмонларга қарши содир этаётган жиноятларини оқлаш ҳамда инсоният онгига “Ислом терроризм динидир” деган тасаввурни пайдо қилишдир.

Аммо бу гал куфр Ал-Қассам Мужоҳидларига “террорист” тамғасини ёпиштиришдан ожиз қолди. Мана бу унинг энг катта муваффақиятсизлиги бўлди. Чунки “террор”га қарши уруш Ғарбнинг Исломга қарши ишлаб чиққан стратегияси бўлиб, Ғарб шу стратегия асосида ўзининг халқаро сиёсатини белгилайди.

Бундан ташқари, Ал-Қассам Мужоҳидлари замонавий қурол-аслаҳага эга ва енгилмас куч сифатида намойиш қилинган (Исроил) армиясининг нақадар жангга яроқсиз, тажрибасиз ва қўрқоқ армия эканлигини очиб ташлади. Темир гумбаз ҳақидаги сохта афсоналар фош бўлди. БМТ ва Хьюман Райтс Вотч каби ташкилотлар куфр давлатларининг манфаатини ҳимоя қилиш учунгина ташкил қилингани аён бўлди. Шунинг учун ҳам, айтиш мумкинки, бу нафақат яҳудий вужудининг мағлубияти, балки куфр аҳлининг мағлубияти бўлди.

Бироқ бу қотил яҳудий вужуди таг-томири билан йўқ қилинмагунича мусулмонлар учун ҳеч қандай муваффақият ва ҳеч қандай ғалаба ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Яҳудий вужудининг таг-томири билан йўқ қилиниши албатта Ислом армиясининг оёққа туриши билан амалга ошади. Аммо бугунги кунда олий қўмондонлик мақомини зўравонлик билан эгаллаб олган Ғарбга малай ҳокимлар Ислом армиясининг оёққа туришига йўл қўйишмаяпти. Чунки бу кимсалар яҳудий вужудининг йўқ қилиниши ўзларининг ҳам ҳокимиятига нуқта қўйилиши эканини жуда яхши билишади. Демак ўз-ўзидан маълумки, яҳудий вужудини бутунлай йўқ қилиш, Ислом армиясининг битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш билангина амалга ошади. Шундай экан, Ғазодаги қирғинларга ич-ичидан ёнаётган мухлис мусулмонлар, агар чин қалбдан Фаластиннинг қутулишини хоҳлаётган бўлсалар, Халифалик давлатини тиклаш учун қўлидан келгинича ҳаракат қилмоғи лозим. Халифадик давлати нафақат Фаластинни яҳудий вужудидан тозалайди, балки барча Ислом ўлкаларидан мустамлакачиларни қувиб юборади ҳамда Ислом рисолатини бутун оламга олиб чиқади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here