Садир Жапаров БМТнинг иқлим бўйича халқаро саммитда иштирок этди

5592
0

Садир Жапаров БМТнинг иқлим бўйича халқаро саммитда иштирок этди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил қилинган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича халқаро саммитда иштирок этди. Саммитда тижорий, иқтисодий, сармоявий ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгра Жапаров иштирокида Қирғизистон Энергетика вазирлиги билан “Abu Dhabi Future energy company PJSC- Masdar” ва “Électricité de France” компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Жапаров имзоланган ҳужжатни мамнуният билан қайд этиб, уни амалга ошириш тез орада бошланишига ишонч билдирди.

Музокаралар бошланишидан аввал давлат раҳбари иштирокида “Абу Даби Киргиз Инвестмент” Қирғизистон-Амирлик қўшма холдинг компаниясининг низомий ва ташкилий ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Изоҳ: Мутахассисларга кўра, иқлим ўзгариши ичимлик сувининг камайиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши, катта-катта тошқинларнинг юзага келиши ва бепоён ўрмонларнинг ёниб кул бўлиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Уларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши нефт, табиий газ ва кўмир каби қазилма ёқилғи турларидан фойдаланувчи кимёвий корхоналардан чиқаётган заҳарли газлар сабабли атмосферанинг ифлосланиши натижасида юзага келади. Шунинг учун “иқлим ўзгариши”ни олдини олиш саммитларида нефт, табиий газ ва кўмир каби қазилма ёқилғи турларидан фойдаланишни қисқартириш масаласи кўриб чиқилади. Чунки қазиб олинадиган ёқилғи турларидан фойдаланувчи давлатлар иссиқхона газлари ва атмосферага углерод газлари чиқиндиларини ишлаб чиқарадилар. Агар бу газлар белгиланган меъёрдан ортиб кетса, жиддий таҳлика юзага келади ва дунёнинг экологик мувозанати бузилади.

Аммо қизиғи шундаки, ушбу саммит БМТ тарафидан ташкил қилинган бўлса-да, унда келишилган битимларга БМТни тамсил этувчи беш давлат имзо чекишдан ўзларини олиб қочишади. Бу қонунларга бошқа давлатлар имзо чекишини ва унга амал қилишини исташади. Масалан Дубайда ташкил қилинган мазкур иқлим бўйича халқаро саммитда АҚШ ва Хитой иштирок этмади. Шунингдек, ўтган йили бўлиб ўтган “Париж иқлим шартномаси”га Америка, Россия ва Хитой давлатлари имзо чекишдан бош тортди. Ваҳолангки, ўзларининг улкан завод-фабрикалари билан атмосферага энг кўп заҳарли газлар чиқиндиларини ишлаб чиқариб, иқлимга катта зарар келтираётган давлатлар Америка, Хитой, Россия ва Европа давлатлари каби мустамлакачи давлатлардир.

Демак, масаланинг моҳиятига диққат билан эътибор қаратилса шу нарса маълум бўладики, БМТ бошчилигида ташкил қилинган мазкур саммит гўё дунёни юқорида айтиб ўтилган офатлардан сақлаш учун ташкил қилинганлиги даъво қилинсада, аслида “иқлим ўзгариш” масаласи дунё халқларини манипуляция қилиш, яъни дунё халқларини бошқариш орқали уларга таъсир кўрсатиш ва ўз манфаати йўлида улардан фойдаланишдир. Чунки капитализмга асосланган давлатлар ва ташкилотларни – гарчи дунё куйиб кул бўлса ҳам – фақат ўзларининг манфаати қиизиқтиради. Бу масалага бошчилик қилаётган БМТнинг асосий вазифаси эса саноат учун зарур бўлган қазилма ёқилғи турларини чеклаш орқали ҳукуматларни йирик давлатларга тобе қилиб беришдир.

Афсуски, устимиздаги малай ва қарам ҳокимлар ҳамон қуллик психологиясидан халос бўлиша олмаяпти. Арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшаларнинг ортидан эргашиб кетишмоқда. Улар учун халқ манфаати ва келажагининг заррача аҳамияти йўқ.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here