Европа иттифоқи Украина инқирозидан кўпроқ зарар кўрмоқда

32
0

Европа иттифоқи Украина инқирозидан кўпроқ зарар кўрмоқда

 Россиянинг “Газпром” давлат компанияси “Шимолий оқим” қувури орқали газ етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатиб қўйди. Компания Европага зангори олов етказиб берувчи қувур турбинасида техник хизмат кўрсатишда носозликлар борлигини баҳона қилмоқда. Еврокоммисия раиси Урсула Фон дер Ляйен бу борада берган баёнотида Россиянинг манипулация ҳаракатлари самарали бўлмаслигига ишонтирмоқчи бўлди.

 Россия Европага газни Украина ҳудудидаги қувурлар ва Болтиқ денгизи остидан ўтувчи “Шимолий оқим-1” қувури орқали олиб ўтилган қувур орқали етказиб беради. Москва Киевга бўлган қарамликни бартараф этиш учун денгиз тубида иккинчи йўналиш сифатида “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга оширди. Бироқ, Украинадаги инқироз туфайли бу лойиҳа тўхтаб қолди.

 Минтақадаги энергия инқирози туфайли Германия канцлери Олаф Шольц ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Россия газига муқобил йўл топиш мақсадида Канадага ташриф буюрди. Уч кунлик ташриф давомида томонлар водород энергетикаси бўйича келишув имзолади. Европа энергетика вазирирлари эса энергетика соҳасидаги инқирозни зудлик билан ҳал қилиш учун 9-сентябр куни Брюсселда учрашишни режалаштирмоқда.

 Душанба куни Европа биржасида минг куб метр газ нархи 3 минг евродан ошди. Бошқача айтганда 9 фоизга қимматлади. Август ойининг ўзида электр энергияси нархи деярли олти баробар қимматлади. Инфляция ҳам рекорд даража – 8,9 фоизга етди. Натижада Германия ҳукумати яқин ойларда энергия нархи ва инфляция ошишига қарши курашиш учун 65 миллиард евро ажратадиган бўлди. Бироқ шунга қарамай, Германия канцлери Олаф Шольц ва Бундестагдаги ҳукмрон коалиция рейтинги 2021-йил декабридан бери энг паст даражага тушиб кетди. 21-авгус куни эълон қилинган сўров натижаларига кўра, Германияда аҳолининг деярли учдан иккиси – 62 фоизи Олаф Шольц фаолиятидан қониқмаяпти. Бу март ойида сўровномага солиштирганда деярли икки баробарга кўп. Ҳукмрон коалицияниг рейтинги ҳам рекорд даражада тушиб кетди. Респондентларнинг 65 фоизи ҳукумат фаолиятидан норози.

 Булардан маълум бўлганидек, Украина инқирози натижасида энг кўп зарар кўраётган томон Европа иттифоқи бўлмоқда. Бошқача айтганда, АҚШ Украина урушини тарғиб қилиш орқали Россияни дунёга аҳмоқдек кўрсатаётган бўлса-да, асосий зарба Европага қаратилган. Шу тариқа АҚШ рақобатчи кучни иқтисодий жиҳатдан синдириб ташлаб, ўз таъсири остида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, ҳар доим ўз манфаатларига қарши бўлган ҳаракатларда Россия таҳдидини ишлатишни кўзламоқда. Бошқа томондан Тайван инқирозини кучайтириб, Хитой таъсирини чеклашга интилмоқда.

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here