Баҳчали: Европа Иттифоқи биздан узоқ турсин

8593
0

Баҳчали: Европа Иттифоқи биздан узоқ турсин

Туркияда миллатчи ҳалқ партияси (МҲП)  раҳбари Давлат Баҳчали Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик талаби тўхтатилиши кераклигини айтиб чиқди. Баҳчали бу ҳақида партиянинг марказий ижроия кенгашида баёнот берди. Унга кўра, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик мавзуси ёпилиши ва умуман қайта очилмаслиги лозим.

Туркиянинг бир қарорга келиш арафасида турганлигини таъкидлаган Баҳчели жумладан қуйидаги сўзларни тилга олди: “Ўзларича, бизни юпатиш орқали уларнинг атрофида гирдикапалак булиб туришимизни исташмоқда. Модомики Европа Иттифоқи бизни хоҳламас экан ва “кўзингни тепасида қошинг бор” каби баҳоналари тугамас экан, биз ҳам асло уларни истамаслигимиз ҳақидаги партиямиз фикрини севимли халқимизга етказиб қўймоқчимиз. Европа Иттифоқининг ифлос, гина-кудуратга тўла музокаралар китоби қайта очилмайдиган қилиб ёпиб ташланиши керак. Биз учун Европа Иттифоқи тугади. Биз Европа Иттифоқи билан туғилмаганмиз, Европа Иттифоқисиз ҳам ўлиб қолмаймиз. Борлигимиз ҳам Европа Иттифоқига боғлиқ эмас ва Европа Иттифоқисиз ҳам йўлда қолиб кетмаймиз. Европа Иттифоқи йўлида 60 йилимизни зое кетгаздик, яна 60 йилимизни зое кетгазиш ниятимиз йўқ, уни-буни оғзига қараб ўтирмаймиз. Юртимизни пастга урадиган, миллий шаънимизга тил тегизадиган иттифоқ ичида – гарчи улар хоҳласалар ҳам – бўла олмаймиз. Дунё Европа Иттифоқидан иборат эмас. Туркия ўзининиг тарихий ёдгорликлари, цивилизацияси, беқиёс маданий бойлиги, биродарлик ва яхши қўшничилиги билан атрофида дўстлар майдонини яратишга қодирдир. Турк Давлатлари Ташкилоти тарих ва географияни бирлаштирмоқда. Турк ва Ислом жамиятлари Африка ва Болқон давлатларини ўз ичига олган ҳолда янги дунёнинг йўл харитасини чиза олади. Европа Иттифоқи ишини қилсин. Алдовига ишониб, ортидан юрадиган янги итоаткор давлатлар топсин-да, биздан умуман узоқ турсин”.

Изоҳ: Давлат Баҳчалининг ушбу баёноти бундан икки кун аввал Европа Иттифоқи ҳақида ўз муносабатини билдирган Эрдоганнинг баёнотидан сўнг янгради. Эрдоған АҚШга жўнаб кетиш олдидан уюштирган матбуот анжуманида Европа Иттифоқининг Туркия ҳақидаги ҳисоботига тўхталиб: “Европа Иттифоқи Туркиядан ўзини узоқ тутишга ҳаракат қилмоқда. Биз ҳам бу масалага ўз муносабатимизни билдирамиз, керак бўлса, Европа Иттифоқи билан йўлларимизни ажратамиз”, деган эди. Бунга Европа Иттифоқининг “Туркияни иттифоққа тўлақонли аъзо қилиш ўрнига у билан стратегик шерикликни таклиф қилган” ҳисоботи сабаб бўлди.

Дарҳақиқат Туркия иттифоққа аъзо бўлиш учун Европанинг Исломдан узоқлаштириб, европача ҳаётга олиб борадиган бир қанча талабларини иккиланмай қабул қилди. Ҳатто лаънати Мустафо Камол даврида ҳам бекор қилинмаган зинони тақиқловчи қонун банди Европанинг талаби билан Эрдоған даврида бекор қилинди.

60 йил ҳорликдан кейин, энди бугунга келиб, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши мамлакат учун ягона вариант эмаслиги, балки Турк Давлатлари Ташкилоти каби бошқа муқобил вариантлар ҳам борлигига ишора қилиш орқали Европа Иттифоқига ўзига хос бир эслатма йўлланмоқда.

Бироқ шуни унутмаслик керакки, Мусулмон Туркия халқини фаровон ҳаётга олиб чиқиш учун Турк Давлатлари Ташкилоти ҳам, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳам ва бундан аввал Эрдоған олға сурган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш ҳам асло ечим бўла олмайди. Ягона ечим Халифаликдир. Халифалик давлати нафақат Туркия халқининг келажаги учун, балки барча мусулмонлар келажаги учун, ҳатто инсоният келажаги учун ҳақиқий ечимдир. Зеро, бутун инсоният учун бахтли ҳаётни инъом этишга қодир давлат ёлғиз Халифалик давлатидир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here