Россия Ўзбекистонда бир нечта мактаб қуришга тайёр

8241
0

Россия Ўзбекистонда бир нечта мактаб қуришга тайёр

Россия Ўзбекистонда рус тилида ва Россия дастурлари асосида таълим бериладиган бир нечта мактаб қуришга тайёр. Бу ҳақида Россия бош вазири Михаил Мишустин Москвада ташкил қилинган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида маълум қилди.

“Шу тарзда, ўқувчилар рус маданияти ва анъаналари билан яхшироқ таниша олади. Сиз томондан қизиқиш билдирилса, бу борадаги таклифни кўриб чиқамиз”, – деди Россия ҳукумати раиси.

Ўз навбатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов “Рус тилида таълим бериладиган мактаблар қуриш таклифини катта мамнуният билан қабул қиламиз”, дея Россия таклифини қабул қилишини билдирди. Ариповнинг таъкидлашича, “Класс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги рус тилида таълим бериладиган мактаблар учун педагогларини кўпайтириш лозим.

Шунингдек, Россия Қирғизистонда ҳам, қиймати 500 млн долларга тенг тўққизта мактаб қурилишини молиялаштирмоқда. Икки давлат президентлари Владимир Путин ва Садир Жапаров 1 сентябрь куни мактаблар қурилишига старт берди.

Изоҳ: Мустамлакачи давлатлар бошқа халқларни ўзига тобе қилишнинг энг самарали йўлларидан бири ўша халқнинг онгига ўз сақофатини сингдиришдир. Бу эса, таълим-тарбия тизимини қўлга олиш билан амалга ошади. Шунинг учун мустамлакачи давлатлар ўзлари “учинчи дунё” деб атаб олган давлатларнинг таълим тизимини ўзларига тобе қилиб олиш учун кўплаган маблағлар ажратаётганига ва мактаблар қуриб бераётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Чунки, таълим орқали инсоннинг тушунчалари ва дунёқараши шакллантирилади.

Бир давлатнинг таълим тизими мустамлакачи давлат томонидан маблағ билан таъминланганидан кейин, демак таълим дастурини ҳам албатта мустамлакачи ўзининг сақофатидан келиб чиқиб тузиб беради ва ўсиб келаётган ёш авлодга қайси фандан қандай сабоқ бериш йўл-йўриқларини ҳам ўзи тартиблаштиради. Ҳатто ўқитувчиларни ҳам ўзи юборади.

Шундай экан, табиийки, Россиядан Ўзбекистонга келадиган ўқитувчилар ўзи билан бирга рус сақофати, рус маданияти ва дунёқарашини ҳам олиб келади ва ўсиб келаётган маҳаллий ёш авлодни шу асосда тарбиялайди. Чунки уларнинг асосий мақсади ёш авлодга ўзларининг сақофатини сингдириш орқали келажакда ўз сақофати билан суғорилган кадрларни етиштириб чиқаришдир. Бу – Мишустиннинг “Шу тарзда, ўқувчилар рус маданияти ва анъаналари билан яхшироқ таниша олади”, деган гапларидан ҳам кўриниб турибди. Керак бўлса улар – пулини тўлаб қўйгандан кейин – бу соҳанинг икр-чикиригача киришиб, ўқувчилар қандай кийиниши кераклигигача аралашади. Шунинг учун айтиш мумкинки, Таълим тизимини назорат қилиш сақофий мустамлака қилишнинг энг қулай ва ишончили воситасидир.

Маълумки, Россия Марказий Осиё республикалари устидан сиёсий ва иқтисодий нуфузини йўқотиб бораётгани сир эмас. Шундай бўлишига қарамай, Россия нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада рус тили ва рус сақофатини сақлаб қолиш ҳамда рус маданияти ва рус дунёси мавқеини мустаҳкамлаш учун республикаларда рус мактаблари қуришга зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Чунки унинг табиий ресурсларга бой ўлкани осонликча бериб қўйиш нияти йўқ.

Бугунги кунда нафақат Ўрта Осиёдаги, балки барча Ислом оламидаги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозим бўлиб қолди. Бунинг учун Ислом таълим тизимини жорий қилишдан бошқа чора йўқ. Зеро Исломнинг Уммат фарзандларини тарбия қилиш, ўсмирларни онгини очиш ва ёшларни зиёли қилиш бўйича алоҳида ўз йўли бор. Иншааллоҳ Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тикланиши биланоқ биринчи даражали Ислом таълим тизимини шаръий аҳкомларига мувофиқ татбиқ этади. Халифалик давлати ўзининг бундай беназир исломий таълим тизими орқали дунёдаги таълим маркази бўлган ўрнини қайта қўлга киритишга муваффақ бўлади. Натижада, тадқиқот, янгилик яратиш ва илмий кашфиётларда олтин маданият бунёд этилади. Демак бир сўз билан айтганда, бугунги кунда куфр сақофати таъсири остига тушиб қолган таълим тизимини тозалаб асл ҳолатига қайтаришнинг ягона йўли Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилишдир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here