Тиббий таълим, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ касблар ва илмий тадқиқотлар

5486
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Соғлиқни сақлаш борасидаги масала ва қоидалар

 Тиббий таълим, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ касблар ва илмий тадқиқотлар

Тиббий таълим

  Халифалик давлатидаги тизимли таълим мақсадларидан бири аҳоли фарзандларини турли соҳаларда, жумладан тиббиёт ва унга алоқадор соҳаларда мутахассис олимлар сифатида етиштириб чиқаришдир. Шунинг учун таълим талабани Аллоҳ таъоло инсон учун бўйсундириб берган коинот билан муомала қилишга тайёрлайди. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

وَسَخَّرَ لَكُم مَّا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِ جَمِیعࣰا مِّنۡهُۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ

  “У Ўз томонидан (яъни Ўз ҳоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир”. [45:13].

  Шунинг учун мусулмон киши улардан фойдаланиш ва уларни Ислом уммати манфаъатига ишлатиш учун тажриба илмларини ўрганади. Соғлиқни сақлаш учун таълим ва тажрибани йўлга қўйиш Халифалик давлатига вожибдир. Давлат соғлиқни сақлаш таълимини тартиблаши ҳамда соғлиқни сақлаш касб-хунарлари билан шуғилланишга ижозат бериладиган ҳар қандай шахс учун касб-хунар меъёрларини белгилаб бериши лозим. Табиблар, фармацевтлар, шифокорлар, радиографлар ва фаолиятлари соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган бошқа касб эгалари ишларини тартибга солиши лозим.

Табиблар, шифокорлар ва тўғри таълим олган тажрибали, хизмат кўрсатувчи бошқа кучлар билан таъминлаш

  Халифалик давлати табиблар, шифокорлар ва бошқа соғлиқни сақлаш хизматини тақдим этувчи барча мутахассисларнинг етарли ададини таъминлаб бериши лозим. Шунингдек, давлат бу соҳадаги хизмат кўрсатиш сифатини ҳам таъминлаши лозим. Тиббиёт ҳодимларининг маҳорат ва лаёқатларини ҳамда хизмат кўрсатишдаги соддаликни кафолотлаши керак. Табиблар ташхис қўйишда, жисмоний ва руҳий касалликларни даволашда илм ва тажрибага эга бўлган кишилардир. Абу Довуд, Нисоий, Ибн Можжа ва бошқалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:

مَنْ تَطَبَّبَ وَلَمْ يُعْلَمْ مِنْهُ طِبٌّ قَبْلَ ذَلِكَ؛ فَهُوَ ضَامِنٌ

  “Ким табиблик қилса ва бундан олдин унинг табиблиги билинмаган бўлса, бас у  зоминдир, яъни етказган талофатига жавоб беради”. Ҳоким бу ҳадисни исноди саҳиҳ деган ва унга Заҳабий ҳам қўшилган.

Хамширалик ва бошқа тиббий касблар

Хамширалик беморларни, ногиронларни, жарохат олганларни парваришлашни ҳамда уларнинг соғлигини тиклашда ва касалликлардан сақланишда уларга ёрдам кўрсатишни англатади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврида аёллар Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чиққанларга хамроҳ бўлардилар. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки;

كان رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم يغزو بأمِّ سُلَيمٍ ونسوةٍ معها من الأنصارِ يَسقين الماءَ ويُداوين الجرحَى

 “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умму Сулайм ва у билан бирга ансорийлардан бўлган аёллар билан ғазотга чиқардилар. Аёллар мужоҳидларга сув берар ва жароҳатланганларни даволар эдилар.” Абу Исо бу ҳадисни ҳасан саҳиҳ деган.

 Муслим Умму Атийя ал-ансориядан ривоят қилади, Умму Атийя разияллоҳу анҳа айтадики;

غزوتُ معَ رسولِ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ سبعَ غزواتٍ أخلُفُهم في رحالِهم وأصنَعُ لَهمُ الطَّعامَ وأداوي الجرحى وأقومُ على المرضَى

 “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан етита ғазотда жанг қилдим. Мен мужоҳидларнинг ортидан борардим. Уларга таом тайёрлардим, ярадорларни даволардим ва беморлар устида турардим”.

  Маҳмуд ибн Лубайддан ривоят қиилинади, айтадики;

لما أصيب أكحل (١) سعد يوم الخندق فثقل، حولوه عند امرأة يقال لها رفيدة، وكانت تداوي الجرحى، فكان النبي – صلى الله عليه وآله وسلم – إذا مر به يقول: «كَيْفَ أَمْسَيْتَ؟» وإذا أصبح قال: «كَيْفَ أَصْبَحْتَ؟» فيخبره ….

   “Хандақ куни Саъднинг елкаси жарохатлангач, у оғирлашди. Шунда уни Руфайда деган аёлнинг олдига олиб келишди. Руфайда яраланганларни даволар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам агар Саъднинг олдидан ўтсалар; “Кунинг қандай ўтди”, деб сўрар, тонгда эса, “Тунни қандай ўтказдинг”, деб сўрардилар. Саъд эса, куни билан тунини қандай ўтказганини айтарди”.

  Асрлар ўтиб, соғлиқни сақлаш ривожланиши билан мутахассис фармацевтлар, тиббий радиографлар, хамширалар, наркологлар, лабарантлар, оптикачилар, вирусологлар, протезчилар, табиий терапевтлар, стоматологлар, томографлар, ядро терапиячилари каби тиббий касб-хунар эгалари етишиб чиқди. Лазер ва жарроҳлик ускуналари мутахассилари, психолог, диотолог, соғликни сақлаш ва акушерлик мутахассислари, тез ёрдам, нутқ ва эшитиш терапияси, литерал реабилитация ва литерал терапия, физиотерапия ва булардан бошқа касб-хунарлар пайдо бўлди. Халифалик давлатига Уммат ишларини бошқаришни вожиб қиладиган шаръий далиллар Давлатга соғлиқни сақлаш учун қўйилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш учун мана бундай касб-хунар эгаларини ҳам етарли даражада етиштириб чиқаришини вожиб қилади. Шунингдек, табиб бўлиш учун шахсда етарли билим ва тажриба бўлишини вожиб қиладиган шаръий далиллар ўзининг белгиланган вазифасини бажариши учун ҳар қандай касб хунар эгасида етарлича билим ва тажриба мавжуд бўлишини вожиб қилади. Зеро, Ислом табиб бўлмаган кишини табиблик билан шуғилланишидан қайтарар экан, табиийки, тиббий соҳа касб-хунар эгаларини ҳам ўз касбларида билимсиз ва тажрибасиз шуғилланишларидан қайтарди. Шунинг учун Ислом давлати ким табиб эканлиигини, табиблик мақомини  белгилайдиган меъёрларни қўйиши лозим. Бу меъёрларга  тушмаган кишиларни тиббиёт соҳасига яқинлаштирмаслиги лозим. Чунки, агар бундай шахс ўзининг билими ва мутахассислиги доирасига кирмайдиган бирон харакат қилиб қўйса ва бунинг натижасида беморга зарар етказса, у жиноий жавобгарликка тортилади. Етказган зарарини тўлайди. Чунки, у бу иши билан ҳаддидан ошган, тажавузкор, деб саналади ва етказилган зиённи ўз ёнидан тўлайди. Табибларнинг ёрдамчилари хамширалар, рентген ва фармацевтика мутахасислари ва бошқалар ҳам ўз ишларини лаёқатсиз бажаришса ва беморга зарар етказишса, улар ҳам зомин дейилади ва жавобгарликка тортиладилар.

Тиббий таълим бўйича ўқув дастурларини яратиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида мутухассисларнинг малакасини ошириш

Билим ва тажрибаси йўқ кишиларни тиббиёт билан шуғилланиши мумкин эмаслигини инобатга олиб, давлат мутахассис табиб-врачлар ва дарс берувчи ўқитувчилар лажна(қомита)сини ташкил этади. Уларнинг вазифаси университетларда тиббий таълим програмааларини тузиш, табиб-врачга тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатишига рухсатнома бериш учун табиб-врачдан талаб қилинадиган маҳоратни ҳамда ўқув материалларининг минимал сонларини белгилашдан иборат бўлади. Яна бу лажна шу соҳадаги мутахассислар томонидан ҳар бир мутахассислик учун дастурлар ишлаб чиқади. Ушбу мутахассисликни мустахкам эгаллаган табиб-врачларга рухсатномалар берилади. Жарроҳлик, ички касалликлар, болалар шифокорлари ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Давлат тиббий касб-хунарлар, фармацевтика бошқа тиббиётга алоқадор мавзуларга алоқадор лажналарни ҳам ташкил қилади.

Ушбу лажнанинг вазифаси қуйидагилардан иборат бўлади:

1 – Ўқув юртларида таълим программаларини тузиш. Академик илмнинг қуйи қисмини ва лозим техник маҳоратни ўз ичига оладиган программа тузиш ҳам   шу лажнанинг зиммасида бўлади.

2 – Асосий тайёргарлик ва асосий малака учун стандартларни белгилаш.

3 – Ушбу стандартларга тўла жавоб берилган махалда табиблик билан шуғилланишга рухсатнома бериш.

4 – Малакадан кейин сифат стандартларига мувофиқликни назорат қилиш.

5 – Лозим стандартларга жавоб беришдаги нуқсонларни чеклаш.

 Ушбу лажна батафсил таълим усуллари ва програмаларини ишлаб чиқишга муҳтож бўлмас, бироқ, у турли таълим програмалари рўёбга чиқариши лозим бўлган лаёқат ва мукамалликни таъминлайдиган пироварди мақсадларни олдига қўйишга муҳтож бўлади. Ушбу лажна илм ва маърифатни ҳамда илмий маҳорат ва зарур тажрибанинг энг пастки даражасини белгилаб қўйиши лозим. Тиббиёт соҳаси кишиларини   ушбу стандартлар мувофиқлигини таъминлашга йўналтириши лозим. Шунингдек, бу лажна агар асосий талабларнинг энг пастки даражасини эгаллаган бўлсалар маҳаллий таълим программаларини тасдиқлаш  учун назорат салоҳиятига ҳам эга бўлиши лозим. Ана шундан кейин бу лажна  ушбу маҳаллий програмалларни муносиб вақт оралиғида ўзи қўйган стандартларга жавоб бериши сари йўналтиради.

Етарли даражадаги тренинг(тажриба асосидаги таълим)

  Муайян таълим ёки муайян мутахасисликка эга бўлган табиб, шифокор ёки фармацевт бажариши мумкин бўлган айрим амалий кўникмалар, маҳоратлар мавжуд. Гоҳида маҳаллий эҳтиёжларни қондириш  мақсадида турли маҳоратларни ривожлантириш учун янгидан  маҳаллий программалар ишлаб чиқилади. Айниқса, давлат қурилганидан кейинги кўчиш даврида зарур пайтда етарли даражадаги муайян касб эгалари топилмай қоладиган ҳолатда  таниқли касб эгаси муайян вазифаларни бажаришга ўқиган кишилар жамоасига доимий назорат остида бўлишлари учун уларга етакчилик қилиши мумкин бўлади.

  Шунингдек, Халифалик давлатида аёллар соғлиғини сақлаш эҳтиёжларини қоплаш учун катта сондаги табиба-аёл врачлар, соғлиқни сақлашдаги касб-хунар эгалари ва доялар етиштириб чиқарилиши лозим. Бу ишда аёлнинг она ва уй бекаси деган ролини унитмаслик лозим. Аёл сақланиши вожиб бўлган номус эканлигини ёддан чиқармаслик керак. Шунинг учун аёллар узоқ муддатли меҳнат таътилларига ёки ярим кунлик меҳнатга муҳтож бўладилар. Улар ўзларининг асосий вазифаларини сақлаб қолганлари ҳолда тажриба алмашиш ишларини бажаришларига ҳам тўғри келади. Бу кўп сонли аёлларни эҳтиёжни ёпиш учун ва мутахассис аёллар етишмаётган пайтда профессионал ўқув дастурларига киришларини тақазо қилади. Негаки, эркаклар ва аёллар соғлиғини сақлаш эҳтиёжларини шаръий аҳкомларга мувофиқ  муносиб тадбирларни қўллашга лаёқати бор соғлиқни сақлаш ходимлари қондирадилар.

Илмий тадқиқот ва узликсиз тиббий таълим

  Тадқиқот таълими – институн ва университетларда таҳсил олингандан кейин бериладиган таълимдир. Тадқиқот таълимида талаба илмий тадқиқотда янгилик яратиш соҳасини ўрганади ва у сақофат ва илмнинг муайян соҳасида мутахассис бўлиб етишади.  У махсус ва ўта нозик тадқиқотларни олиб боради ва бунинг натижасида янги тушунчага келади, янги ихтиролар яратади. Бугунги кунда тиббиёт илми катта-катта  ютуқларни қўлга киритмоқда. Давлат табиб-шифокорларни изланишда давом этишларига ва топаётган кашф ва ихтироларнинг барчасини синчиклаб ўрганишларига тарғиб қилиши лозим. Шунда улар соғлиқни сақлаш хизматларининг энг афзалини, энг илғор ва энг тараққий этганини тақдим этишга имкон топадилар. Бунинг учун даврий илмий нашраларни чоп этиш ва уларни табиб-шифокорларга тарқатиш, конфренциялар уюштириш, шифокорлар учун ҳар бирининг мутахассислиги бўйича мунтазам интенсив курслар ташкил этиш лозим бўлади. Янгиликни кузатишни ўзи етарли бўлмайди. Балки, Ислом давлати илмий тадқиқот ва илмий янгиликлар яратишда, шу жумладан тиббиёт соҳасида янгиликлар кашф этишда пешқадам давлатлар қаторида бўлиши лозим. Аҳолининг барча шахсларига ҳаётда учрайдиган барча ишларда ва жумладан тиббиёт соҳасида ҳам илмий кашфиётлар яратиш ҳуқуқи берилган бўлса-да, бироқ, кашфиётлар яратиладиган лабораторияларни Ислом давлатинг ўзи ташкил қилиши лозим. Тиббиёт ва бошқа илм-маърифатларда тинимсиз тадқиқот ўтказишга, янгиликлар яратишга  қизиқувчиларга имкон яратиб бериш учун мадраса ва инстутлардан ташқарида ҳам маърифат ўчоқларини хозирлаб бериши зарур. Шунда уммат ичидан мужтаҳидлар, янгилик яратувчи ихтирочилар жамоаси етишиб чиқади. Давлат ҳатто олим ва шифокорларни ҳам илмий соҳада пешқадамликни қўлга киритиш учун янгиликлар яратиш ва ихтиро қилиишда ўз кучларини аямасликка рағбатлантиради.

   Бироқ, Ислом давлати тез тарқалувчи вабо касалликлари, даволаб бўлмайдиган касалликлар каби айрим касалликларни ва айрим тиббий ҳолатларга алоҳида эътибор қаратади. Бундай ҳолатларда кашфиёт ва илмий ихтиролардан келадиган молиявий даромадга қарамасдан уларда илмий тадқиқот юритади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даволанишга ва даво излашга тарғиб қилдилар: Аъробий даволаниш хақида сўраганида  шундай марҳамат қилидар;

نَعَمْ يَا عِبَادَ اللَّهِ تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلَّا وَضَعَ لَهُ شِفَاءً،أَوْ قَالَ دَوَاءً إِلَّا دَاءً وَاحِدًا

  “Ҳа, эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар. Албатта Аллоҳ таъоло бирор дардни шифосиз қолдирмаган.” Бошқа ривоятда “…битта дарддан бошқасини шифосиз қодирмаган”. Шунда; я Расулаллоҳ, у қандай дард, деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “у қарилик дарди”, деб жавоб бердилар. Термизий ривоят қилган ва уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here