Эрдоған: “НАТО бизга юклаган вазифаларни нуқсонсиз адо этиб келмоқдамиз”

5398
0

Эрдоған: “НАТО бизга юклаган вазифаларни нуқсонсиз адо этиб келмоқдамиз”

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Конкордия саммити доирасидаги саволларга жавоб берар экан, НАТОга содиқлиқ ва АҚШга дўстлик масаласида қарори қатъийлигини таъкидлади.

Президент Эрдоған ўзига берилган: “Сиз НАТО аъзоси сифатида ҳамда Қўшма Штатларнинг стратегик ҳамкори сифатида миллий манфаатлар ва улкан геосиёсий тангликлар ўртасида қандай йўл тутяпсиз?”, деган саволга жавоб беришдан аввал, Туркия ҳарбий қудрат ва молиявий ёрдам жиҳатдан НАТОнинг энг кучли беш давлатидан бири эканлигини эслатиб ўтди ва шундай жавоб берди:

“Биз НАТО йўлида сарфлаган ҳарбий куч ва молиявий ёрдам билан НАТО ичида мана шундай мавқега эгамиз. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай ён бермадик. НАТО доирасидаги бу кучимиз НАТОга аъзо давлатлар тарафидан ҳам қадрланади. Ҳозиргача НАТО бизга юклаган вазифаларни нуқсонсиз адо этиб келаётган давлатмиз ва келажакда ҳам бурчимизни худди шундай бажаришда давом этамиз”, “Америка билан хавфсизликдан тортиб савдогача кўп қиррали алоқаларимиз бор. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32 миллиард доллардан ошди. Америка ширкатларининг Туркиядаги сармояси 14,5 миллиард долларни ташкил этади. Албатта, Американинг Туркияга киритган сармояларининг яна-да ортишидан умидимиз катта”.

Изоҳ: АҚШ бошчилигидаги НАТО ҳарбий блоги 1949 йилда ташкил топган бўлса, орадан уч йил ўтиб-ўтмай Туркия унга аъзо бўлди. Ҳозирда НАТО таркибида Америкадан кейин энг катта қўшинга эга бўлган ва шу кунгача НАТО таркибидаги халқи мусулмон бўлган ягона давлат Туркиядир.

НАТО блоги аввал бошда Совет иттифоқининг ВАРШАВА блогига қарши ташкил этилган, бироқ Совет иттифоқи қулагандан кейин Исломга қарши кураш унинг асосий вазифасига айланганига қарамай, ҳақиқатдан Туркия НАТОнинг ривожи учун катта ҳисса қўшди. Ҳатто 70 йилдан ортиқ давр мобайнида унинг ифлос манфаатларига хизмат қилиб келмоқда.

Туркияда АҚШ ва НАТОнинг 15та ҳарбий базаси мавжуд бўлиб, уларнинг энг каттаси Инжирлик шаҳрида жойлашган. Америка Афғонистон ва Ироққа қарши ифлос урушида Инжирлик базасидан унумли фойдаланди. Хусусан, Сурия қўзғолонига қарши Инжирлик базасидан кўтарилган АҚШнинг ҳарбий самалётлари «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Сурия аҳолисини қирғин қилди.

Шундай экан, Эрдоганнинг НАТОга хизмат кўрсатаётгани билан фахрланиши аслида шармандаликдир. Аллоҳ Субҳанаҳу кофирлар билан дўст тутинган кимсалар ҳақида, гарчи улар мусулмонликни даъво қилса ҳам, кофирлардан фарқ йўқлигини айтиб, бундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ‏

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]

Демак, Ислом Уммани ўзининг кимлар томонидан бошқарилаётганига жиддий эътибор қаратишлари лозим. Акс ҳолда куфрга малай бўлган бу раҳбарлар Умматни ҳалокат сари етаклашда давом этаверади.

Зоҳид Заргар

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here