Марказий Осиё – Германия муносабатлари

4661
0

Марказий Осиё – Германия муносабатлари

Германия Европа иттифоқи давлатлари орасида биринчи бўлиб Марказий Осиё давлатларининг раҳбарларига мезбонлик қилди. Берлинда ташкил қилинган саммитда Марказий Осиё президентлари Федерал канцлер Олаф Шольц ҳамда президент Франк Вальтер – Штайнмайер билан учрашуви ўтказди.

Учрашувда Қирғизистон президенти Садир Жапаров геосиёсий вазиятда халқаро ҳамжамият эътибори Марказий Осиёга қаратилаётганини таъкидлади. Унга кўра, бу ҳолат ўзаро иқтисодий ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратмоқда. “Буларнинг барчаси сиёсий декларациялар қабул қилиш билан чекланиб қолмай, савдо-иқтисодий ва сармоявий ишларни мазмунли олиб бориш учун яхши имконият яратмоқда”, – деди Жапаров.

Германия сўнгги бир йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини саммитга тўплаган олтинчи давлатдир. Статистик маълумотларга назар ташланадиган бўлса, сўнгги икки йилда товар айирбошлаш ҳажми кескин ошганини кўриш мумкин.

 Изоҳ: Украина уруши туфайли Россия ҳолдан тойиб борган сари унинг Марказий Осиё республикалари устидаги сиёсий ва иқтисодий таъсири тобора камайиб бораётгани, бунинг муқобилида Ғарб давлатларининг Марказий Осиёга қизиқиши ортиб бораётгани сир бўлмай қолди. Яъни, ҳар бир мустамлакачи давлат янги бўшаб бораётган майдонни ўз таъсири ва нуфузи билан тўлдириб боргани каби Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг сиёсий ва ҳарбий заифлашувидан унимли фойдаланиб, Марказий Осиёда ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда. Зеро Ғарб сиёсатчилари Марказий Осиё стратегик аҳамиятга эга минтақа ҳисобланишини, бу ерда улкан иқтисодий имкониятлар мавжудлигини ва бунга бефарқ қарай олмаслигини аввалдан таъкидлаб келади.

Марказий Осиё минтақаси мустамлакачи давлатлар, яъни АҚШ, Ғарб давлатлари, Россия ва Хитойнинг манфаатлари кесишган муҳим минтақада жойлашганлиги учун ҳам унинг устида мустамлакачилик кураши тобора кучайиб бормоқда. Бундан ташкари бу минтақа мустамлакачи давлатларни ўзига ром этувчи минерал ресурслар ва табиий ер ости бойликларига эга. Бу кетишда Марказий Осиё давлатлари бир мустамлакачининг таъсиридан қутулиб, бошқасини таъсири остида тушиб қолишдан боши чиқмайди. Мустамлакачи давлатлар эса, ўз табиатларига кўра, бойликларини талон-тарож қилиш, халқларидан арзон ишчи кучи сафатида фойдаланишда давом этаверади. Бунда асосий ролни ўзимиздан чиққан малай раҳбарлар ўйнаб беради.

Шундай экан, ўз келажагимиз ва тақдиримизни мустамлакачилар қўлида қўғирчоқ бўлган малай раҳбарларга топшириб қўйишимиз биз мусулмонларга асло жоиз бўлмайди. Аксинча, биз бундай ҳолатда икки дунё азизлигига олиб борувчи Исломий Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарурдир. Фақат Халифалик давлатигина бу мустамлакачиларнинг мусулмонлар ва Исломий юртлар устида олиб бораётган жирканч ўйинларига чек қўя олади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here