Саудия шаҳзодаси (Исроил) билан “нормаллашув” хиёнатини оқлашга  уринди

2549
0

Саудия шаҳзодаси (Исроил) билан “нормаллашув” хиёнатини оқлашга  уринди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШнинг Fox News телеканалига берган интервюсида “Исроил” билан муносабатларни нормаллаштириш cиёcати ҳақида сўз юритди. Шахзоданинг такидлашича, Саудия Арабистони ва “Исроил” ўртасида алоқаларни нормаллаштириш фаластинликларнинг манфаатларини кўзлаш ва уларнинг ҳаётларини енгиллаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Фаластин масаласи биз учун жуда муҳим масаласидир. Бу борада яхши натижаларга эришиш ва фаластинликларнинг қийинчиликларини енгиллаштириш учун америкаликлар билан учрашяпмиз” деди валиаҳд шаҳзода.

Саудия Арабистони билан “Исроил” ўртасида келишув Байден маъмурияти тарафидан имзоланса, бу келишув Совуқ уруш тугаганидан кейинги энг катта келишув бўлишини таъкидлаган бин Салмон, “АҚШ билан тузиладиган келишувлар икки мамлакат, минтақа ва дунё хавфсизлиги учун фойдали бўлади”, дея алоҳида урғу берди.

Маълумки, Миср, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Судан, Марокаш, Туркия, Саудия Арабистони каби бир қанча Исломий ўлкаларни ўз ичига олган “(Исроил) билан нормаллашув” сиёсати Вашингтоннинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Изоҳ: Босқинчи яҳуд вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш бу – Исломий ўлкалар ҳукмдорларининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнатларини фош қилмоқда. Уларнинг Ғарбга малайлигини, хусусан Сауд оиласининг малайликда муккасидан кетганлигини ва сўнгги пайтларда Саудия халқига фисқ-фужурни олиб киришдан бошқа нарса ҳақида бош қотирмаётганлигини исботламоқда. 

Бу нормаллашувнинг мусулмон халқларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Чунки Ислом Умматининг ёшу қариси яҳуд вужуди билан муносабатларнинг нормаллаштириш амалиётига қарши чиқмоқда. Зеро, бу нормаллашув хоин ҳукмдорларнинг нормаллашуви бўлиб, мусулмонлар бундан мутлақо покдирлар. Ислом Уммати яҳудий вужудига муборак заминни босиб олган душман, деб қарайди ва имкон топди дегунча, бу вужудни йўқ қилиш йўлини излаб келади. Қолаверса, яҳуд вужуди билан нормаллашув масаласида ўз халқининг истагини эмас, балки ғарблик хўжайинларининг истакларини амалга ошираётган ҳукмдорлар бундай келишувларга журъат қилишда мусулмонлардан қўрқиб, қадам ташламоқда. Чунки  Исломий халқларнинг бунга қарши ғалаёнга келиши табиий. Масжидул Ақсо яҳудлар ишғоли остида инграр экан, мусулмонлар ҳеч нарса бўлмагандек, яҳудлар билан нормал ҳаётга қайтиши асло мумкин эмас. Чунки  Уммат яҳудийларга музокараларда учрашадиган рақиб эмас, балки фақат жанг майдонларида учрашиладиган душман, деган эътиборда қарайди.

Муҳаммад бин Салмоннинг “Фаластин масаласи биз учун жуда муҳим. Фаластинликларнинг қийинчиликларини енгиллаштириш учун америкаликлар билан учрашяпмиз”, деган даъвосига келсак, бу ўзининг хиёнатини оқлашга уринишдан бошқа нарса эмас. Чунки Фаластин масаласи ғарбпараст шахзоданинг марҳаматига қараб қолгани йўқ, балки у Умматнинг ақидасидан келиб чиққан сиёсий ҳарбий масаладир. Шунинг учун бу масала яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш ёки музокаралар ўтказиш билан ҳал бўлмайди. Аксинча,  армияларни ҳаракатга келтириш ва яҳуд вужудини Муқаддас тупроқлардан қўпориб ташлаш билан ҳал бўлади. Чунки шаръий нусуслар босқинчи яҳуд вужуди билан алоқаларни нормаллаштиришни эмас, муборак заминни яҳудийлардан тозалаш ва (Исроил) давлатига барҳам беришни талаб қилади. Бу эса Муҳаммад бин Салмон каби малай ҳукмдорлар орқали бўлиши асло кутилмайди, балки олдин бўлганидек рошид Халифалик давлати орқали амалга ошади. Халифалик давлати Аллоҳни ва мўминларни қўйиб, яҳудий ва насронийларни дўст тутган аҳмоқ хоинларнинг қилмишларига барҳам беради. Ана ўшанда нафақат Қуддус, балки бугунги кунда Ғарб мастамлакаси остида эзилаётган барча Исломий ўлкалар капитализм зулматидан қутилиб, Ислом нурига қайтади.

Зоҳид Заргар

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here