Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ислом давлатида соғлиқни сақлашнинг барча жабҳаларига алоқадор бўлган меъёр ва шаръий аҳкомларни қўйиш учун мутахассислар комиталари
Биология, инсон эмбриологияси ва генлари, ситология, тиббий биология, генетик муҳандислик ва клонлаш соҳасидаги улкан илмий ишлар ақлларни лол қолдирадиган даражада ривожланди. Олимлар эришган бу ютуқлар Аллоҳ таъоло ўз махлуқотларида қўйган айрим қонунлар, низомлар ва хусусиятларнинг оддий кашфиёти, холос. Илм юксалган сари Холиқнинг буюклигига, Унинг камоли қудратига ва етук ҳикматига бўлган далолат зиёдалашиб бораверади. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:
سَنُرِیهِمۡ ءَایَـٰتِنَا فِی ٱلۡـَٔافَاقِ وَفِیۤ أَنفُسِهِمۡ حَتَّىٰ یَتَبَیَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّۗ
“Биз уларга ўз оятларимизни уфқларда ва уларнинг ўзларида кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақ эканлиги маълум бўлсин”.
Илм оламий бўлиб, у муайян дунёқарашга хосланмайди. Бугунги кундаги олимлар эришган ютуқ ва кашфиётлар илмий тажрибалар натижалари бўлса-да, бироқ, бу илмий тажрибалардан фойдаланиш ва уларни ишлатиш ҳаётдаги дунёқарашга асосланган бўлади. Шу асосда профилактика, даволаш,тиббий таълим ва шунга алоқадор янги пайдо бўлаётган ишларда мана шу илмий ютуқлар, меъёрлар ва кўрсатмалар бўйича иш юритиш лозим. Шунинг учун бор куч ғайрат билан шаръий нассларни ўрганиб чиқиш, кейин эса, қайси нарсани олиш шаръан дуруст ва қайси нарсани олиш шаръан ҳаром эканлигини билиш учун шу мавзуга алоқадор шаръий ҳукмни истинбот қилиш лозим. Бунга эришиш учун Халифалик давлатидаги Соғлиқни Сақлаш Бошқармаси фақиҳлар, тиббиёт мутахассислари, фармацевтлар, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар, ҳамширалик ва бошқа ёрдамчи тиббиёт касблари ва шунга алоқадор кишилардан иборат бир неча комиталар ташкил қилади. Ушбу комиталар қуйидаги асосларни, меъёрларни, соғлиқни сақлаш ва тиббий кўрсатмаларни ҳамда соғлиқни сақлашга алоқадор шаръий аҳкомларни қўйиш иши билан шуғилланадилар:
1-Атроф муҳит саломатлиги, сув, озиқ-овқат, ҳаво учун соғлиқ меъёрлари, меҳнат саломатлиги, санитария ва чиқиндиларни қайта ишлаш, дарахтзор ва ўрмонларни сақлаш, ҳайвонлар саломатлиги, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш.
2-Давлатнинг бошқа органлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда фавқулодда вазиятлар ва инқирозларни бошқариш билан боғлиқ меъёрларни ва кўрсатмаларни белгилаш. Вабо ва юқумли касалликларни бошқаришга алоқадор бўлган кўрсатмаларни бериш.
3-Она ва болани парваришлаш марказлари, тишларнинг соғломлиги, мактаб ҳамширалиги, эмлаш ва сканер текширув марказлари каби индивидуал профилактик саломатликка оид кўрсатмалар.
4- Хавф омиллари, даволаш усуллари ва асоратларни камайтириш ва даволашдан кейинги реабилитация нуқтаи назаридан, юқумли бўлмаган, сурункали ва кам учрайдиган касалликларни даволаш стандартларини ва кўрсатмаларини белгилаш. Бу янги пайдо бўлган илмий далиллар ва тиббий тажрибаларнинг кучли далилларига биноан белгиланади. Бу кўрсатмалар саратон, юрак-қон томирлари касалликлари, қантли диабет, инсулт ва шу каби сабаби номаълум бўлган, жисмоний ва руҳий саломатликни бузадиган сурункали касалликлар учун берилади.
5- Соғлиқни сақлаш таълимидаги асосларни ҳамда энг сўнги, ишончли тиббий маълумотларга кўра, жамиятнинг барча гурухлари учун соғлиқни сақлаш бўйича хабардорликда оммавий ахборот воситаларининг ролини белгилаш. Ишончли тиббий маълумотлар профилактика, даволаш ва соғликни тиклашда иштирок этиш орқали беморнинг ролини фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бунга қўшимча, Халифалик давлатида мавжуд бўлган тиббий соғлиқни сақлаш хизматларига ҳам шундай умумий таъриф берилади.
6- Таълим дастурларини ва тиббий таълим стандартларини табиблар учун ва ёрдамчи тиббий касб-хунар эгалари учун энг янги тиббий таълим асосларига ҳамда табибларга рухсатномалар бериш учун уларни тиббий синовлардан ўтказиш асосига мувофиқ равишда ўрнатиш. Ислом давлатидан ташқарида тахсил олганларнинг мақомини белгилаш, шунингдек, узликсиз тиббий таълим программаларини тузиш ҳамда энг замонавий услуб ва воситалар орқали тиббиёт талабаларининг билимларини ошириш ва маърифатларини юксалтириш.
7-Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш хизматларини юксалтириш ва тиббий илмий имтиёз учун кўрсатмалар ва меъёрлар қўйиш. Бу иш дори-дармонларни ва касалликлар учун ташхис қўйиш воситаларини яратишда илмий баҳсларни ривожлантириш ҳамда узуликсиз янги изланишларни олиб бориш натижасида амалга ошади. Баҳс ва изланишлар олиб бораётган имтиёзли шахсларни мукофотлаш, уларни рағбатлантириш орқали юзага келади.
8-Оламда кундан кунга пайдо бўлаётган илмий, тиббий ютуқларга ва янгиликларга алоқадор бўлган шаръий аҳкомларни ва меъёрларни қўйиш. Бу ишлар олдинлари бўлганидек, барча илмий ютуқлар Халифалик давлатидаги мусулмонларнинг қўл остига ўтадиган вақт келгунига қадар давом этади.
Албатта мана бу меъёр ва кўрсатмалар табиблар ва бошқа тиббий ходимлар томонидан тиббий хизматларни тақдим этишдаги имтиёз ва диққат-эътибор жиҳатидан Халифалик давлатидаги соғлиқни сақлашнинг барча соҳаларини бирлаштиради. Айниқса, Ислом давлати кенг қулоч ёйган пайтда тиббий хизмат кўрсатувчи киши хамма жойда шу кўрсатма ва меъёрларга амал қиладиган бўлади. Бу ҳолат беъморларга ҳам давлатнинг барча соғлиқни сақлаш бўлимларида терапевтик ва соғлиқни сақлаш хизматларидан бемалол фойдаланишни қулайлаштиради.
Оммавий ахборот воситалари билан биргаликда тиббий таълим ва кўрсатмалар бериш ҳамда тушунтириш ишларни олиб бориш
Давлат хусусий ва текин курсларда биринчи ёрдам ва кардиопулмонер реанимацияси каби асосий тиббий кўникмаларни ўргатишга эътибор қаратади. Бундай курслар миршаблар, аскарлар, мадраса муаллимлари ва шуларга ўхшаганларга мажбурий бўлади. Аҳолининг бошқа қатламига эса, ихтиёрий бўлади. Соғлиқни сақлаш Бошқармаси биринчи ёрдам, нафас олиш ва юрак реанимацияси ҳамда чўкаётганларни қутқариш ишлари учун зарур бўлган қулайликларни, жихоз ва воситаларни барча жойларда – оломон жойларда, олис маконларда ва ташқи йўлларда шай аҳволга келтириб қўяди.
Соғлиқни сақлаш Бошқармасига бўйсунувчи ва оммавий ахборот воситалари Бошқармасига боғланган, соғлиқни сақлашга доир кўрсатмалар бериш билан шуғилланувчи алоҳида бир жиҳоз-аппарат ташкил этилади. Бу жиҳознинг вазифаси оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига соғлиқни сақлаш хақида умумий кўрсатмалар бериб боришдан иборат бўлади. Хусусий сектор учун эса, ўзларига зарур бўлган хос кўрсатмалар беради. Масалан, кончилар, қуролли кучлар, хайдовчилар ва бошқалар учун уларнинг ўзларига хос кўрсатмалар беради. Шунингдек, ушбу кўрсатмалар бериш жиҳози умумий соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган тиббий огоҳлантиришларни бериб боради. Тиббиётнинг профилактика ва даволаш соҳасида чиққан барча янгиликларини давомий равишда ахолига тушинтириб боради
Умумхалқ Соғлиғини сақлаш Бошқармаси Халифалик давлатида Соғлиқни сақлаш сиёсатини бошқариш ва уни амалда татбиқ этиш билан шуғилланади. Бу Бошқарма жамият ва жисмоний шахслар учун соғлиқни сақлаш, даволаниш ва реабилитация хизматларини тақдим этиш орқали омма соғлиғини муҳофаза этиш ишларини олиб боради. Ушбу Бошқарма ўзига тобеъ бўлган барча идора ва бўлимлар устидан назорат қилади. Ҳар бир идора ва бўлим учун мудир тайинлайди. Бу мудир бевоста ушбу идоралардан ва уларнинг тармоқ ва қисмларидан жавобгар бўлади. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Ислом давлатидаги барча Соғлиқни сақлаш муассасаларини назорат қилади. Соғлиқни сақлашга алоқадор бўлган бошқа тармоқларни мувофиқлаштиришни ўз қўлига олади. Ушбу бўлимнинг масъулияти остига соғлиқни сақлаш ишларини тартибга соладиган бошқа идоралар ҳам киради. Масалан, шу соҳага алоқадор муассасалар билан ҳамкорлик қилувчи “Инқироз ва табиий офатлар идоралари”, “Ахборот-технологиялари Банки”, “ Соғлиқни сақлаш Бошқармаси Огоҳлантириш ва Соғлиқни сақлаш ахборот воситалари”, “Соғлиқни сақлаш ва даволаш стандартлари”, “Йўриқномалар бўйича эксперт компаниялари”, “Тиббий таълим ва Соғлиқни сақлаш касб-хунар таълими методологияси”, “Тиббий лицензиялаш ва сифат назорати бўлими”, “Соғлиқни сақлаш бюджети Департаменти”, “Молия ва харидлар, Ҳарбий бўлим билан мувофиқлаштирилган дори-дармон ва фармацефтика саноати Бошқармаси”, “Ҳисба аппарати билан ҳамкорликдаги Халқ саломатлиги назорати” шулар жумласидандир. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш бўлими Жаҳон Соғлиқни сақлаш Департаментини назорат қилади. Илмий масалалардаги, тиббий технологиялардаги ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш тенденцияларидаги ўзгаришларни кузатиб боради.