Ниҳоят бир йилдан сўнг эсга олди

511
0

 00

 

 

 

 

БМТ ташкилоти Бирманинг Рахин штатида буддавий экстримистларнинг аёвсиз ҳужумидан бирйил ўтиб, ниҳоят мумулмонларни эсга олди. БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги бу ўлкада 140 минг киши қочқинликда кун кечираётганлигини эълон қилди.Аммо у ердаги қирғинлар ва оммавий равишда тириклайин ёқиб юборишлар учун буддистларни дастаклаб турган ҳокимиятга нисбатан бирор фикр билдирмади. Ўшанда мусулмонларга қарши полицичилар, армия кучлари, ҳатто буддистларнинг руҳоний художўйлари ҳам бу жиноятларга шерик бўлган эди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги бу борадаги хабарни эълон қилиб, Бирма ҳукуматидан қочқинларнинг ўз уйларига қайтишлари учун шароитни муҳайё қилишни истади.

Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссарлиги БМТнинг Бирмада влатига бу масалада ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади ва хавфсизлик чекловлари ва босимлари сабабли Рахин штатининг кўплаб аҳолиси ўз уйларини таркэтишга мажбур бўлганлигини айтди.

Рахин штатидаги мусулмонлар ўтган бир йилда буддавий экстримистлар ва армия кучларининг аёвсиз ҳужумининг гувоҳи бўлди.

Бу ҳақида турк журналисти Пирмуҳаммад Холмуҳаммад куйиниб шундай деб ёзган эди:

“Саудия раҳбарияти нефт қувурларини ёпиб қўйиб БМТни фавқулодда қурултойга тўплай олмайдими? Эрон икки лофнинг брида Fарбга қарши арслондай ташланиши ўрнига бу мавзуни кун тартибга олиб чиқса бўлмайдими? Ёхуд биз Туркия ўлароқ дунёни титрата олмаймизми?

Kўп нарса қўлимиздан келади, аммо негадир ҳеч нима қилинмайди, қандайдир махфий қўл бизни тутиб туради, “жим бўл!” деб…

Инсониятга қарши жиноят” содир этаяптилар буддистлар! – Биз жиммиз!

Динга, ислом динига қарши очиқдан-очиқ уруш эълон қилдилар – биз гумроҳмиз!

Геноцид қилишяпти – бизлардан яна сас-садо чиқмаяпти! Mуте бўлиб тураяпмиз қатор-қатор, путлар каби..

Ҳукуматлардан наф чиқмаса балки халқлардан чиқар?
Бошимизга бало тушгандагина уйғонамизми?

Бу инсонлар бизнинг “яқинимиз” эмасми? Ёхуд бизлар улардан шунча ҳам “узоқ”мизми?

Бу инсонларнинг муслумон эканини қўятуринг, ҳатто ҳайвонга ҳам бу ваҳшийлик раво кўрилмас эдику!!”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here