Байден “Бир камар ва бир йўл”га муқобил АҚШ лойиҳасини эълон қилди

8046
0

Байден “Бир камар ва бир йўл”га муқобил АҚШ лойиҳасини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден ва иттифоқчилари, яъни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен G20 йиғилишида Хитойнинг Ипак йўли лойиҳасига муқобил равишда ўз лойиҳаларини эълон қилди. Мазкур лойиҳа Ҳиндистонни Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган темир йўл ва юк ташиш коридорини ўз ичига олади.

Байден “Бу катта иш! Бу ҳақиқатан ҳам катта иш!” дея эълон қилган бу лойиҳа Хитойнинг “Бир камар ва бир йўл” деб номланган замонавий Ипак йўли лойиҳасига муқобил сифатида кўрилмоқда. Уларга кўра бу лойиҳа савдони ривожлантириш, энергия ресурсларини ташиш ва рақамли алоқани яхшилашга ёрдам беради.

“Бу лойиҳа иқтисодий ўсишни кучайтиради, Яқин Шарқдаги мамлакатларни бирлаштиришга ёрдам беради ва минтақани яқин тарихда бўлгани каби “қийинчилик, можаро ёки инқироз манбаи” эмас, балки иқтисодий фаоллик марказига айлантиради”, деди Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

Эслатиб ўтиш лозимки, Хитой Европани қамраб олган “Бир камар ва бир йўл” лойиҳаси учун 150 га яқин давлат билан шартнома имзолаган эди. Ипак йўлининг замонавий варианти бўлган “Бир камар ва бир йўл” учта қитъа, қуруқлик ва денгиз ўртасида қўш йўлак яратишни мақсад қилган. Ташаббус ортида турган Хитой 1 триллион долларлик лойиҳа Европа, Осиё ва Африка ўртасида савдо каналларини очишни мақсад қилганини айтади.

Изоҳ: АҚШ конгреси “Ипак йўли” стротегиясини ўтган асрнинг 90 – йилларида қабул қилган эди. Таҳлилчиларга кўра АҚШнинг бундан кўзлаган асосий мақсади Россия ва Хитой ўртасида совуқчиликни кучайтириш билан бирга Ўрта Осиёда ўзининг таъсир қувватини ошириш ва унинг бойликларини ташиб кетиш бўлган.

«Юнокал» нефт ширкатининг халқаро алоқалар бўйича бошлиғининг ўринбосари Жон Марио Америка конгрессининг халқаро алоқалар бўйича комиссияси олдида 1998 йил 12 феврал куни сўзлаган нутқида Ўрта Осиё, жумладан унинг нефт ва газ захиралари ҳамда янги «Ипак йўли» лойиҳасининг бу масалада ўйнайдиган роли ҳақида сўз юритиб, жумладан қуйидагиларни таъкидлаган эди:

“Ўрта Осиё, улкан табиий ресурсларга бой ўлкадир. Бу ресурслар ижобий сиёсий фаолият ва минтақавий ҳамкорликка ундовчи омилларни вужудга келтириб, ҳудудлараро тижоратни жонлантиришга ўз ҳиссасини қўшади”. “Ўрта Осиё табиий газининг мўл-кўл етказиб берилишини эътиборга олиб, биз мазкур табиий манбани эҳтимол тутиладиган энг яқин бозор билан боғлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйяпмиз”. “Ўрта Осиё ва Каспий денгизи минтақаси нефт ва газга жуда бой бўлиб, бу энергия Европа ва Осиёнинг энергияга тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириши мумкин. Бу манбаларнинг Америка тижорий манфаатларига ва ташқи сиёсатига ўтказадиган таъсири ҳам жуда катта ва уларга чамбарчас боғлиқдир”. “Икки минг йилдан кўпроқ давр давомида “Ипак йўли” Ўрта Осиё, Европа ва Осиёнинг туташиш нуқтаси ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қадимий тижорат йўлларининг кесишув жойи бўлиб келди”. “Ўрта Осиё, ўтмишда Европа ва Осиёни туташтирувчи нуқта бўлганидек, ҳозир ҳам ана шу икки минтақа бозорларига хизмат кўрсатиш имкониятига эга жуда муҳим мавқени эгаллаб турибди”. “Албатта, янги «Ипак йўли» Ўрта Осиёдан етказиб бериладиган нефт ва газни талаб мавжуд бўлган бозорлар билан боғлаш имкониятига эга.

Шунингдек, Марио конгресс вакилларига Афғонистонда Американинг манфаатларига ҳамнафас барқарор ҳукумат вужудга келиши Ўрта Осиёдаги нефт ва газни ташиб кетиш учун катта аҳамиятга эгалигини баён қилиб шундай деган эди: “Афғонистон орқали ўтиши кўзланаётган нефт қувури йўли, озгина техник тўсиқларни ҳисобга олмаганда, энг афзал бўлиб кўриняпти. Чунки у денгизга олиб чиқадиган энг қисқа йўлдир ва бошқа жойларга нисбатан қувурлар ётқизиш учун қулайдир. Афғонистон орқали ўтадиган қувур Ўрта Осиё нефтини Осиё бозорига яқин жойга етказиб бериш имконини беради. Бинобарин, нефтни узатиш сарф-харажатлари ҳам камроқ бўлади. Аммо Афғонистондаги низоларни ҳал қилмай туриб, ҳудудлараро нефт ва газ қувурларини ётқизиш лойиҳасини амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун биз Америка маъмурияти ва Конгрессни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича БМТ етакчилигида олиб борилаётган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирамиз”.

Кўриниб турибдики, АҚШ Афғонистон масаласини ҳал қилгандан сўнг Хитойнинг “Бир камар ва бир йўл” ташаббусига зарба беришни кучайтирмоқда. Чунки Америка Хитойни халқаро миқёсда ўзининг биринчи рақамли рақиби, деб билади. Бунга сабаб Хитой иқтисодиётининг Америка иқтисодидан кўра тезроқ ўсиб бораётгани ва яқин йиллар ичида, дунёнинг 1-рақамли иқтисодий қудрати ўрнини эгаллаш билан таҳдид солаётганидир. Хитой иқтисодий қудратининг аста-секин ортиб бориши унинг ҳарбий қудратининг кучайишига олиб бораётгани яққол кўриниб турибди. Бугунги кунда Хитойнинг ҳарбий харажатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани ва Хитой армиясининг анъанавий ва ядровий салоҳияти ривожланиб бораётгани ҳам буни тасдиқламоқда. Бунга қўшимча равишда, Хитой 2010 йилда ишлаб чиққан ва 2013 йилдан буён ишга оширишга ҳаракат қилиб келаётган “Бир камар ва бир йўл” лойиҳаси ҳам бир қатор мамлакатларда, хусусан, Осиёда Хитойнинг сиёсий ва иқтисодий таъсирини оширмоқда. Буларнинг барчаси АҚШни Хитойга қарши ҳаракатга келишга ундаши табиий. Шунинг учун Америка Хитойни жиловлаш учун унинг минтақавий қудратининг ўсишига йўл қўймасликка, шу жумладан Ўрта Осиё томон кенгайишига ҳам йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

Афсуски, бугунги кунда Ислом ўз давлатига эга эмас. Аммо – инша Аллоҳ – унинг тикланиши ҳеч шубҳасиз муқаррардир. Халифалик давлати тикланиши биланоқ Шаръий ҳукм талабига биноан “Ипак йўли” лойиҳаси ва “битта камар ва битта йўл” лойиҳаси таркибига кирувчи барча Исломий ўлкаларни ўз нуфузи остига олади. Ана шунда Халифалик давлати АҚШга ҳам, Хитойга ҳам ва бошқа душман давлатларга ҳам ўз ўрнини кўрсатиб қўяди.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here