АҚШ айбловларга жавоб қайтарди

591
0

АҚШ айбловларга жавоб қайтарди

 Пентагонда АҚШ “ИШИД” гуруҳини қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги баёнотларни бемаъни гап, деб аталди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

 “АҚШ ИШИДни қўллаб-қувватлайди деган гап ёлғон ва бемаъни. Биз ИШИДни тайёрламаймиз. Биз ҳамкорларимиз билан ИШИД жангариларини йўқ қилиш устида ишлаймиз”,- деди Америка идорасининг расмий вакили Ребекка Риберих.

 Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова жангарилар 27 декабр куни Латакия халқаро аэропорти ва Россия кучларининг Хмеймимдаги базасига бир нечта ракеталарни учиргани ҳақида хабар берганди. Мудофаа ва хавфсизлик бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франс Клинсевич ушбу ҳужум АҚШ иштирокисиз амалга ошиши мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.

 Пентагон вакилининг қайд этишича, бу борада ҳеч қандай исбот йўқ. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Россия амалдорлари томонидан билдирилган бемаъни баёнотларга ишонишига бирор-бир асоси йўқ.

 Аввалроқ SANA ахборот агентлиги АҚШ вертолётлари ИШИД етакчиларини Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидан Ҳасака вилоятига эвакуация қилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Туркистон: 

“Ойни этак билан ёпиб бўлмайди”. Нафақат АҚШ, балки мавжуд халқаро сиёсатда таъсир кучига эга бўлган барча давлатлар ҳам бир бирлари билан мустамлака талашиш мақсадида ҳамда Ислом мафкураси ва мусулмонларга қарши ҳаммаси бир бўлиб мабдаъий курашда сиёсий алдов ва найранглар асосига қурилган ифлос услублардан фойдаланишади!

Улар оламий куфр системаси воситасида, барча халқаро сиёсий ҳаракатларидан фақат ўз юртларининг манфаатларини кўзлашади! Натижада куфр юртлари билан исломий юртлар ўртасида яшаш даражаси бир-бирига нисбатан ўта кескин ва катта фарқ юзага келди. Куфр системаси ўз принципи бўйича даъво қилаёган “тенг ҳуқуқлилик”, “умуминсонийлик”, “тенглик” каби ёлғон шиорлари, ҳаётдаги риал воқеъликда ўз тасдиғини топмади. Улар ўз мустамлакаларидаги ўта тубан яшаш даражаларини асосий сабаби халқаро сиёсат таъсири остидаги мавжуд куфр системасининг ғирром ва нотўғри сиёсати оқибатидан эканини яшириш мақсадида, учинчи олам мамлакатларида манфаатлар талашиш, ҳокимият талашиш ва дунёқарашлар ўрталарида ҳар хил кўламдаги инқилобий урушлар пайдо қила бошлашди.

Исломий ўлкаларда эса, исломий мабдаий ҳаракатларга қарши моддий кураш олиб боришяпти. Лекин бу курашлар ўта нозик ва мураккаб эканлиги боис, куфр олами бу курашда ҳозирча бевосита иштирок этишдан мумкин қадар ўзларини четга олишга ҳаракат қилишяпти. Улар исломий мафкурага асосланган Ислом мабдасига қарши, мабдаий ҳаракатни тушуна олмаган бир қатор исломий шахс ва жамоалар пайдо қилиб, уларни бир бирларига қарши ҳаракатлантириш услубларидан фойдаланиб келишмоқда. “Мўътадил ислом” лоиҳаси асосида ҳатто диний шахсларни ҳам куфрга хизмат қилдиришга ҳаракат олиб боришяпти! Етакчи гуруҳ вакиллари ва бошқа исломий ўлка ҳокимлари ҳам куфрнинг бу сиёсий найрангларида фаол иштирок этмоқда. Улар ҳам билиб туриб, исломий мухолиф кучларга ҳар кандай ёлғон айбловлар ва бўҳтон тошлари отишда куфр системаси билан бир қаторда фаол иштирок этиб боришяпти! Оламий ва маҳаллий куфр системаси асосан мана шу хоин гуруҳ вакилларидан фойдаланиб келишади.

Ҳа, юқоридаги Риберихнинг гаплари тўғри. Кофирлар нақадар ишончсиз ҳамкор ва вакиллардир! Улар Ислом ва мусулмонлардан фақат ўз манфаатлари йўлида ва муайян вақтда фойдаланиб олишади! Кейин алданган мусулмонларни имкониятлари борича йўқ қилиб юборишга ҳаракат қилишади. Бугинги кунда Куфр билан ҳамкорлик асосида бирор исломий манфаатни рўёбга чиқариб бўлмайди!! Бу ҳар бир мусулмон учун асосий қоида бўлиши керак!

Куфр ўзи учун манфаатли деб билган пайтда “ИШИД”ни ҳар томонлама дастаклаб келди. Уни ҳатто баъзи нефт қувирларига эгадор қилиб, ўзига тегишли оламий кампанияларга яширин нефт сотиб, маблағ тўплаб олишига имкониятлар яратиб берди! Яна ўзига тегишли яширин жиноий тўдалар орқали уни қурол аслаҳа ва озиқ-овқат билан таъминлаб турди, баъзан билвосита ушбу шароитларни унга яратиб берди! Юзлаган танкларни жангда қўлга киритишига ясама имконият яратиб берди! Ёдингизда бўлса, “Ироқ расмийлари банкларда бир неча юзлаган миллион долларларини ташлаб, қочиб кетди деган” чўпчаклар билан “ИШИД”га иқтисодий имкониятлар яратиб берган эди! Энди, эса ўша булоқларни бирин кетин ёпиб, “ИШИД”га алданган минглаган мусулмонларни қириб юборар эмиш!

Яъни ўзларига кераклигини Авғонистонга олиб ўтиб, қолганини қириб юборар эмиш! Уларга қолса шундай қилишади ҳам! Чунки биз, олам мусулмонлари ҳам куфрнинг матбуот найрангларига ишондик ва “ИШИД”га қарши барча матбуот ҳужумларини тасдиқлаб, уларнинг ҳаракатларини оқлай бошладик! Зулмдан қочиб нима қилишини билмай, куфрнинг найранг тўрига тушиб қолган минглаган мусулмонларни қириб юборишига рози бўлдик! Кўз ўнгимизда улар тавба қилиб, ўз юртларига қайтиб келишларига имкон берилмаётганини кўриб, сукут билан шунга ҳам рози бўлдик! Ваҳолангки уларни Шомга сафар қилишларида ҳар бирининг ўзича сабаб ва шарт-шароитлари бор эди!

Ахир, ҳатто бу мусулмонлар қаттиқ адашган бўлсалар ҳам шаръан улар бизнинг биродарларимиз эмасми?! Улар ҳатто бизни инкор қилган бўлсалар ҳам, уларни кофирга ташлаб бериш ҳаром эмасми?! Гарчи шаръан ўлимга маҳкум қилинган мусулмон бўлсалар ҳам бундай қилиш жоиз эмас. “Кофирга” деганда биз бевосита кофирни назарда тутмадик, балки куфр тузуми бўйича татбиқ қилинаётган барча аҳкомларни айтаяпмиз. Яъни мусулмонлар томонидан ижро қилинаётган куфр системасини ҳам назарда тутиб, ўша тузумларга мусулмонларни ташлаб бериш ҳаром эканини айтдик!!

Бутун дунё куфр системасининг ифлос сиёсати оқибатидан ўта хор ҳолатга тушиб, тубсиз жарликка қулаб боряпти! Демак айта оламизки, оламий куфр системасини Ислом оламий системаси билан алмаштириш вақти яқинлашиб қолди, инша Оллоҳ!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here