Маълумотлар банки, бюролар ва електрон шахсий файллар

5613
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

       Маълумотлар банки, бюролар ва електрон шахсий файллар

  Ислом давлатидаги Соғлиқни сақлаш Бошқармаси лоақал ҳар бир бемор учун унинг соғлиғи билан боғлиқ барча маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумот реестрини-рўйхатини ишлаб чиқиши лозим. Яна бу рўйхат беморнинг бошидан ўтган барча соғлиқ муаммоларини, хизматларни, қабул қилган дори-дармонларни ҳам ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар “Она ва болани асраш марказлари”, мактаб хамширалари, шифохоналар, оилавий шифокорлар ва мамлакатдаги бошқа соғлиқни сақлаш маъмурларидан олинади ва шундай қилиб, у битта электорон ёзувда қайд этилади. Бундай кодлаштиришдан мақсад ушбу беморга тиббий хизмат кўрсатишни истаган ҳар бир кишига унинг олдинги соғлиғи хақида маълумот беришдир. Бу малумотлар шифокирга унинг соғлиқ муаммоларини аниқлашни, тўғри ташхис қўйишни ва тегишли муолажани белгилашни осонлаштиради.

  Шифокор маслахатчидир. Маслахатчи Абу Довуд ривоят қилганидек, амонат юклатилган шахс бўлгани учун ундаги бемор хақидаги маълумотлар махфий бўлиши лозим. Бу маълумотга фақат беморнинг ўзи ёки у ваколат берган кишигина хабардор бўлиши мумкин. Чунки, касаллик одатда яширилади, бундан инсонларнинг хабардор бўлиши исталмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

إذا حَدَّثَ الرجلُ الحديثَ ثم التَفَتَ فهي أمانةٌ

  “Агар киши бирор гапни гапирса ва гапира туриб, у ёқ-бу ёққа қараса, унинг бу гапи амонатдир”. Термизий ривоят қилган  ва уни ҳасан ҳадис деган. Беморнинг шифокорга гапирган гапи ҳам мана шу амонат турига киради. Беморнинг гапи амонат. Муслим Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

لا يَستُرُ عبدٌ عبدًا في الدنيا إلا سَتَره الله يوم القيامة

  “Бирор банда дунёда бирор банданинг сирини яширса, албатта Аллоҳ таъоло қиёмат кунида унинг сирини ҳам яширади.”

Беморнинг сирларини гапириш яхшимас. Шифокор бу сирни сақлашга амр этилган. Юқумли касалликни яшириш, иши жамоатга хавф туғдириши мумкин бўлган бемор хақида хабар бермаслик эса, соғлик маълумотларини яшириш вожиблиги доирасига кирмайди. Масалан, агар учувчи ёки оғир юк машанаси хайдовчиси қутириш касалига мубтало бўлса, албатта буни билган шифокор бу хақда тегишли жойларга хабар бериш лозим. Бу – зарарни олдини олиш ва уни бартараф этиш туркимига киради. Бу ердаги истисно мухтамал зарарни олдини оладиган ва уни дафъ қиладиган жиҳатларни етказишгагина чеклангандир.

     Соғлиқни сақлаш сифатини таъминлаш

  Исломий давлатдаги соғлиқни сақлаш мақсадларидан бири камолот ва тараққиётдир. Шунинг учун Ислом давлати соғлиқни сақлаш соҳасида етакчи давлат бўлиши зарур. Соғлиқни сақлаш учун зарур бўлган усул ва воситаларни янгилаш учун илмий ва самарали малакага эга бўлган шифокорлар, олимлар ва мутахассислар жамоасини етиштириб чиқариши лозим. Уларни тадқиқот ва илмий инновацияларнинг максимал имкониятлари билан таъминлаши лозим. Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ўзининг барча аппарат ва шахобчалари билан соғлиқни сақлаш хизмати сифатининг барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган чора-тадбирларни бажаради ва изланишларни олиб боради. Ушбу чора-тадбир ва тақвимий изланишлардан бири (Medical Audits) Тиббиёт Аудитларидир. Бу ишлар билан тизимли равишда  беморларнинг соғлигини тиклаш учун соғлиқни сақлаш соҳасининг профессорлари шуғилланадилар. Кейин эса, тиббий хизматлар сифатини таъминлашда ( Accreditation) aккредация стандартларини қўллаш орқали профилактика ва диогнозтика ва даволаш  сифатини таъминлаш  (Quality Assurance) – Сифат кафолати такоммиллаштирилади.  Ва ниҳоят, барча соғлиқни сақлаш муассасалари учун клиник бошқарув қоидалари учун асос яратилади.  Клиник бошқарувга (Clinical Governance) соғлиқни сақлаш ўзининг хизматлари сифатини доимий яхшилаб боршидан масъул бўлган тизим деб таърифлаш мумкин. Уни клиник ва клиник бўлмаган ёрдам кўрсатишда муваффақият қозонишдан, хавфни камайтириш, соғлиқни сақлаш  муассасаси ходимлари орасида умумий маъмурий мувофиқликни яратишда энг юқори меъёрларни салаб қолишдан масъул тизим дейиш мумкин.

  Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ушбу тартиб қоидалар меъёрларини шу мавзуга алоқадор шаръий аҳкомлардан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Чунки Халқаро Соғлиқни сақлаш институтлари ва Ғарб давлатлари томонидан ўрнатилган стандартлар ўз методологиясида солиқлар ва улардан қочиш каби фойдали иқтисодий жиҳатларни ҳисобга олади. Уларнинг қўйган стандартлари капитализм асосланган эркинликлардан иборат бузуқ ва инсон фитратига зид қийматларга асосланади. Шунинг учун Халифалик соғлиқни сақлаш соҳасини ўз назоратига олиши ва ўзини ўзи таъминлашга эришиши лозим

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here