بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жўлоний разведка хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини ўғирлаб, унинг аёли ва бир ярим ёшли ўғилчасини калтаклади
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:
«Таҳрири Шом дея аталаётган ҳайъатнинг разведка хизмати 2023 йил 13 июл пайшанба куни Идлиб вилояти Салқин шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Нуриддин Ҳивронийни калтаклаб, ўғирлаб кетишди… Бу билан ҳам кифояланмай, ўзларидан олдин қонхўр Башарнинг хавфсизлик ходимларидан бошқа ҳеч ким содир этмаган қилмишларга қўл уриб, Нуриддиннинг аёлини ҳамда унинг бир ярим ёшли ўғилчасини калтаклашди. Аёл кўчада хушидан кетиб қолди. Разведка хизмати бундан олдин Ариҳ шаҳрида аёлларга ҳужум қилиш ва Килили шаҳрида аёлларнинг уйларига бостириб кириш каби қилмишларни содир этган эди. Улар даъватни етказаётган Ҳизб аъзолари ва уларнинг аҳли-оилаларига қарши олиб боришаётган ўзларининг навбатдаги ифлос-разил ишларини шу йўсинда давом эттиришмоқда. Бу билан Нуриддинни иккинчи марта ўғирлаб кетишлари. Аввал 2019 йилда ҳам Сочи келишуви ортидан Идлиб жануби ва жануби-шарқи таслим этилган пайтда, Нуриддин мудофаа хизматини тугатиб, уйига қайтаётган пайтда ўғирлаб кетишган эди».
Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Разведка хизматининг қасддан содир этаётган нопок қилмишлари турк муаллимини рози қилиш учун амалга ошираётган ўзининг тил бириктирувлари ҳажмини акс эттиради. Даъватни кўтариб чиқаётганларга нисбатан бугун содир этган ишлари Аллоҳ ваъда қилган нусрат соати яқинлашиб, малайлар замони тугай бошлаганидан дарак бермоқда. Ўша кунда золим кимсалар қандай оқибат сари кетаётганларини билиб олурлар».
Роя газетасининг 2023 йил 19 июл чоршанба кунги 452-сонидан