Аёлларнинг ҳақиқий муаммоси уларнинг устидан татбиқ қилинаётган капиталистик тузумдадир

523
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аёлларнинг ҳақиқий муаммоси уларнинг устидан татбиқ қилинаётган капиталистик тузумдадир

Ғарб аёллар муаммоси улар билан эркаклар ўртасидаги ишлаш имкониятларининг тенг эмаслигида, эркаклардан мустақил бўлиш имкониятини берадиган мутлақ эркинликнинг унга берилмаганлигида, деб ўйлади. Ғарбнинг бундай тушунчаси ҳеч қачон тўғриланмайдиган қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Натижада аёллар озодлиги ва мустақиллиги жамиятни йўқотишларга олиб келди. Бу билан жамият одамлар ўртасини бирлаштирмайдиган, номаълум томонга кетаётган, ахлоқ ва қадриятлардан узоқлашган ва парчаланган ҳолдаги жамиятга айланди. Аёл киши хавфсизлик нималигини билмайдиган, бахтни ҳис этмайдиган робот бўлиб қолди. Ҳатто унинг учун раҳм-шафқатли ва соғлом ҳаётни кафолатловчи қадриятлардан узоқдаги истаклари амалга ошадиган, унинг ўзи йиртқичлар томонидан бошқарилувчи оммавий ахборот воситаларида материал сифатида ишлатиладиган бўлди. Ваҳоланки, бу йиртқичларнинг мақсади, қанчалик олижаноб бўлишидан қатъий назар, бошқа мақсадларни ҳисобга олмасдан, фақатгина дунёвий манфаатларга эришишдир.

Биз ўзимиз яшаётган воқеликни тубдан ўзгартиришимиз, аёлларнинг таҳқирланишини давом этишига восита-сабабчи бўлиб қолмаслигимиз керак. Шунингдек, бутун жавобгарликни ёмонлашиб, кескинлашиб бораётган воқеликка юклашни қабул қилишимиз мумкин эмас. Зеро, Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّ اللهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»                                                                                                                              [Раъд 11]

Аёл кишига ғурур, қадр-қиммат ва ифтихорли ҳаётнинг асоси бўлган ўзига хос қадриятларини берадиган Ислом ҳокимиятини қайтариш учун жиддий ҳаракат қилиш лозим. Бу эса, аёлларнинг инсон сифатидаги мавжудлигини инобатга олиб, унга ўзига хос муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини берадиган шариат аҳкомларини татбиқ қилиш билан бўлади.

Роя газетасининг 2023 йил 19 июл чоршанба кунги 452-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here