Маъмурият билан яҳудий вужуди Фаластин аҳлига душманликда баробардир!

286
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Маъмурият билан яҳудий вужуди Фаластин аҳлига душманликда баробардир!

Ал-Жазира телеканали ўнг қанотдан ҳисобланган «Channel 14» иброний телеканалидан иқтибос келтирган ҳолда «Фаластин маъмурияти билан «Исроил» ўртасида Жаниндаги ҳарбий операцияларни тўхтатишга оид келишув» сарлавҳали хабар тарқатди. «Channel 14»да бундай дейилади: «Биньямин Нетаньяху армия ва «Шабак» разведка хизматига босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Жанин ҳудудидаги ҳарбий операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқ берди. Бу иккала томон ўртасида бўлиб ўтган мулоқотдан сўнг содир бўлди. Мулоқотда «Исроил» ўзининг ҳарбий операцияларини мумкин қадар тезроқ тўхтатиши борасида келишувга эришилган. Унга кўра, «Исроил» операциялари уларнинг таъбири билан айтганда «вақтли бомба»га чекланади. Бу Фаластин хавфсизлик кучларига Жанин ҳудуди устидан йўқотган назоратларини қайта тиклаш имкониятини бериш мақсадида қилинди».

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бунга нисбатан ўзининг веб-сайтларида қуйидагича изоҳ нашр қилди:

«Бу каби хабар ва ҳодисалар шуни аниқ кўрсатиб турибдики, гарчи шармандалик бўлса ҳам, Фаластин маъмуриятнинг позицияси нафақат унинг ожизлигида ва фаластинликларни умуман ҳимоя қилмаслигида ифодаланади, балки, босқинчи вужуднинг Фаластин аҳлига қарши режалаштираётган ва содир этаётган ишларида унинг ҳам қўли борлигида ўз аксини топади. Маъмуриятнинг ўзи буларни яширадиган бўлса, яҳудий вужуди фош қилиб қўймоқда. Дарҳақиқат, Ақаба ва Шармуш Шайх саммитлари, уларда қабул қилинган хавфсизлик режалари, америкалик генералларнинг тинмай келиб-кетиши ва бу келиб-кетишлар натижасида Жанин, Наблус ва бошқа ерлардаги мужоҳидлар ўчоғини йўқ қилишга оид қарор ва режалар қабул қилиниши… буларнинг барчасида Фаластин маъмурияти иштирок этиб, ҳозиру-нозир турди. Бу ҳақиқатларга эртаю кеч яҳудий вужуди раҳбарлари оғзидан чиқаётган гаплар ҳам далолат қилмоқда. Зеро, улар ағдарилмаслиги учун маъмуриятни қўллаб-қувватлашаётгани, жирканч яҳудий вужуди ва уларнинг манфаатлари учун бу маъмуриятнинг бўлиши зарурлиги тўғрисида кечаю кундуз баёнотлар беришмоқда. Ҳисоботларида ҳам маъмуриятни мустаҳкамлаш ҳамда унинг сохта нуфузини қайта тиклаш зарурлиги ҳақида гапирилмоқда. Афтидан, яқиндаги Жанинда содир бўлган операциядан икки мақсад кўзланган кўринади».

Матбуот изоҳида қуйидагича қўшимча қилинди:

«Юқорида айтилган хабардан маълум бўлганидек, маъмурият билан яҳудий вужуди ўртасида мужоҳидларнинг нишонга олиниши (уларнинг тили билан айтганда «вақтли бомба») сақланиб қолгани ҳолда операцияларни тўхтатиб туришга келишилган. Демак, икки томон ўртасидаги муносабат Фаластин аҳлини йўқ қилиш ва унга қарши урушда ҳамкорлик қилиш ёки энг камида шу жиноятни тан олиш, унга рози бўлиб сукут қилиш муносабатидир. Хулоса шуки, маъмурият лойиҳаси ўнлаб йил олдинги Осло шартномасидан бери фақат жирканч яҳудий вужуди лойиҳасини такомиллаштириш сари ривожланди. Фаластин аҳли номуслари топталиб, ўлдирилаётган бир пайтда, бу вужуднинг саратондек шишиб кенгайиши ва янги уй-жойлар қуриши давом этмоқда. Гўё бу маъмуриятнинг Фаластин аҳли устидан назоратни кучайтиришдан, оёқ-қўлларига кишан солиб, душманларига қарши жанг қилишларига йўл қўймасликдан бошқа вазифаси йўқдек. Маъмурият бир томондан Фаластин аҳлининг душманга қарши жанг қилишига йўл қўймаётган бўлса, бошқа томондан, душманнинг унга қарши жиноятларини давом эттиришига йўл очиб беряпти».

Изоҳда яна бундай дейилди:

«Фаластин маъмуриятининг «миллий лойиҳа»си яҳудий вужудининг машъум лойиҳасига хизмат қилаётган экан, Фаластин аҳли учун ўз масаласини Уммат бағрига қайтаришдан, шунингдек, Уммат армиялари хоин ҳукмдорларни қулатиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш сари ҳаракатга келишлари учун улардан нусрат сўрашдан бошқа нажот йўқ. Зеро, ушбу давлатда Уммат ва унинг кучлари босқинчи яҳудий вужуди ва у билан боғлиқ ҳар бир нарсани илдизи билан қўпориб ташлаш билан шуғулланади».

Роя газетасининг 2023 йил 19 июл чоршанба кунги 452-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here