Путиннинг янги хавфсизлик стратегияси: Америка Россияга бўлган таҳдидлардан биридир

508
0

Россиянинг хавфсизлик билан боғлиқ янги стратегиясида биринчи марта АҚШ рус миллий хавфсизлигига таҳдид, дея баҳоланди. Бу эса сўнгги йилларда Россия билан Ғарб ўртасидаги алоқаларнинг бузилганлиги белгисидир.

Россия президенти Владимир Путин «Россия Федерацияси миллий хавфсизлик стратегиясига оид», дея номланган янги стратегия ҳужжатига янги йил кечаси имзо чекди.

Бу янги стратегия 2009 йил имзоланган собиқ стратегия ўрнига қабул қилинди. Ўша пайтда Россия президенти бўлган бош вазир Дмитрий Медведев томонидан имзоланган собиқ стратегияда АҚШ таҳдиди ҳам, НАТО таҳдиди ҳам қайд этилмаган.

Ҳужжатда қайд этилишича, Россиянинг халқаро муаммолар ва давлатлараро курашларни ҳал этишдаги ўз ролини кучайтиришга муваффақ бўлиши Ғарб реакциясига сабаб бўлди.

Ҳужжатда яна «миллий хавфсизликка нисбатан … янги таҳдидлар хавф солгач, Россия ўз стратегиясини кучайтирди», дея қайд этилди.

Кейин ҳужжатда мустақил сиёсат юргизиш «хоҳ ҳалқаро, хоҳ ички сиёсатда бўлсин, АҚШ ва унинг иттифоқчиларида қарши реакция пайдо қилгани, чунки улар халқаро масалалардаги ўз ҳукмронликларини сақлаб қолишга уринишаётгани» ҳам қўшимча қилинди.

Ҳужжатда бу нарса Россияга нисбатан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва ахборотга оид босимларни олиб келиши эҳтимолдан холи эмаслиги ҳам таъкидланади (Рейтер ахборот агентлиги).poya

Роя газетасининг 2016 йил 6 январ

чоршанба кунги 59-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here