Хитойлик шифокорлар 600 кишига бепул кўз операциясини ўтказади

363
0

Хитойлик шифокорлар 600 кишига бепул кўз операциясини ўтказади

Хабар: Хитойлик шифокорлар 600 нафар Қирғизистон фуқаросининг катарактасини бепул операция қилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

25 июл куни Соғлиқни сақлаш вазири Гулнора Баатирбекова Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дюен билан учрашиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Халқаро ҳамкорлик марказининг “Экспресс саломатлик” лойиҳаси сентябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. “Ушбу лойиҳа доирасида 600 нафар Қирғизистон фуқароси катаракта бўйича бепул жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўриб чиқилмоқда. Бишкекдаги Миллий госпиталда 300, Ўшдаги вилоят касалхонасида яна 300 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади”, — дейилади ахборот хизмати хабарида.

Изоҳ: Хитой ҳукумати Ўрта Осиё минтақасида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўзининг мавқейини кучайтиришда давом этмоқда. Ўз халқи учун текинга хизмат қилмайдиган бутпараст Хитой ҳукумати нима мақсадда ўзи учун душман саналган мусулмонлар учун миллионлаган доллар ажратмоқда ва яна бепул хизматлар кўрсатмоқда?! Аслида у мана шундай лойиҳалари билан, гўёки қирғизистонликларга бепул ҳизмат кўрсатаётгандек кўриниб, аста-секинлик билан халқнинг ишончига кириб боришни ва ўтган йиллар мобайнида ўзига қарши шаклланган нафратни йўқ қилишни кўзлайди. Вақт ўтиши билан иқтисодий ва сиёсий ва сақофий жиҳатлардан ўз таъсирини кучайтириб олгандан кейин ҳақиқий башарасини кўрсата бошлайди.

Хитой ҳукумати Шарқий туркистонни мустамлака қилишда ҳам худди шу услубни қўллаган эди. Яъни аввалида ишчи ва савдогарларни юборди. Улар мусулмон уйғур халқига бепул ёки арзон нархларда узоқ йиллар хизмат кўрсатишди. Бу билан Шарқий туркистон халқининг ишончини қозониб олишга ҳаракат қилишди. Мана ҳозир Уйғур мусулмонлари қандай аҳволга келиб қолгани маълум.

Агар Хитой Қирғизистонни ҳам Шарқий туркистон каби ўзига тобе минтақага айлантириб олса, аҳли илмларини кўчаларда аёллари билан рақсга тушириш, муборак рамазон ойида мажбурлаб чўчқа гўштини едириш, мусулмонларни қийноқ лагерларига ташлаб, оиласи ёнига биттадан хансуни жойлаштириш каби ифлос сиёсатини қўлланмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Зеро, Хитой ҳукумати Шарқий Туркистондаги репрессиясини бир онда бошлаган эмас, балки бугунги кунда “ёрдам севарлик”, “дўстона ҳамкорлик” ва “бепул хизматлар” ниқоби остида Қирғизистонга кириб келаётгани каби ҳаракатини узоқдан бошлаган эди.

Шундай экан, Қирғизистон мусулмонлари Хитойнинг молиявий ёки бошқа жиҳатдан ўлкага таъсир ўтказишига асло йўл қўймасликлари зарур. Бунинг учун мусулмонлар авваламбор ўзлари эътиқод қиладиган Ислом ҳукмларига қайтиб, Халифалик давлатини тиклаш орқали мустамлакачиларнинг қонли панжаларини чопиб ташлашлари лозим. Фақат Халифалик давлатигина нафақат Қирғизистон, балки бутун исломий юртларга зулукдек ёпишиб олиб қонини сўраётган, бойликларини талон-тарож қилаётган, шунча бойликлар устида яшашларига қарамай, мусулмонларни бир бурда нонга зор қилаётган еб тўймас очофатларни тийиб қўйишга қодирдир. Агар Қирғизистон халқи мушриклар ёки мулҳидлар қўлида қўғирчоқ бўлишни истамасалар Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишлари шарт.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here