Менга алла қачон жиҳод эълон қилинган – А. Атамбаев.

453
0

images (1)

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Манасга ҳайкал ўрнатишликка чақирганлиги учун ўзига диний оқим намоёндаларининг бири томонидан алла қачон жиҳод эълон қилинганлигининг баёнотини берди.

Атамбаев 3 апрел куни бир студентнинг диний таълимот муаммолари ҳусусидаги саволига жавоб бера туриб, дин охирги ўн йилларда ўз қолига ташлаб қўйилганини айтди. “Агар биз хозир дин масаласи билан шуғулланмас эканмиз, катта бало рўй беради”, – деди у.

“Чиройли иборалар остида мамлакатга террорчилик мақсадларини кўзлаган турли оқимлар кириб келмоқда, – деди президент. – Биз Қирғизистонликлар ҳанафийлармиз, кўпчилик буни ҳатто билмайди ҳам. Ҳанафийларнинг асосий ўзгачилиги – сабрлилик. Мазҳаб асосчиси, ким гуноҳкор эканлигини фақат Аллоҳ ҳал қилади, деган эди. Баъзи оқимларда эса ким гуноҳкор эканлигини инсонлар ўзлари ҳал қилиб уларга қарши жиҳод эълон қилишади”.

Дин ҳусусидаги масалани, президент, мудофаъ Кенгаши йиғинига киргизишликка ваъда берди.

“Гоҳида муфтиётдагилар қайси байрамни нишонлашлик керагу, қайсисини нишонлаб бўлмаслиги ҳақида айтишади. Баъзи кимсалар маданият билан диннинг фарқига бормайдилар”, – қайд қилди Атамбаев.

Туркистон:

Илгари Атамбаев, Такабаев ва бошқа хозирдаги ҳокимият вакиллари мухолифотда бўлганларида, дин ва диндошлари ҳақида бошқачароқ фикрда эдилар.

Лекин бу инсонларнинг ўринларида ўтирган илгаригилари ҳам, шуларнинг позицияларидан туриб, диндош биродарларига кўп озорлар беришган.

Буларнинг шу ҳаракатларидаги деярли ўзгармай келаётган мусулмонларга қарши стротегия, ҳаммасида бизларга қарши деярли бир хил фикр пайдо бўлаверганидан эмас. Балки улар ўзгаргани билан, уларни шу ишларга ундай оладиган, бизларнинг устиларимизда ҳар хил тармоқладан босимлар бера оладиган куфр қувватлари ўзгармай келишаётганидан.

Улар Қирғиз ҳукумати каби кичик ва заиф давлатларни сиёсий, иқтисодий ва харбий томонлама ўзларига мухтож бўладиган вазиятларни пайдо қиладилар.

Атамбаевга нисбатан суиқаст элон қилиш масаласи эса, бу фуқороларнинг бир бирларидан олиши вожиб бўлган қасос ёки хун олиш хаққида бўлса керак. Асосий жабр кўраётганлар Хизбут таҳрир йигитлари бўлаётганидан, биз бу масалага шундай қараймиз.

Биз бу ва шу каби барча шаръий ҳукмларни инкор қилмаймиз, аксинча уларни хаётда амал қилишлигимиз вожиб деб биламиз. Лекин ҳар бир ҳукмнинг ижро қилиш тариқати (йўли) хам вожиб эканлигидан, Аллоҳга осий бўлмаслик учун ўша тариқатдан заррача оғмасликни ўзимиз учун хаётий масалага айлантирдик.

Демак шахс ёки жамоаъ, давлат томонидан қилиниши вожиб бўлган ишларни, амалга ошириши мумкин эмас. Холис одам сайтимиздаги табанний қилинган китобларни ўқиб, шу фикрларимиз тасдиқини топиши мумкин.

Дин билан маданият ўрталаридаги фарқ хақида, биз шундай деймиз.

Маданият икки хил бўлади: хос ва умумий маданият.

Хос маданият бирор бир дин ёки мабдаъга алоқаси бор бўлиб, бошқаларга унинг тегишли томони бўлмайди. Масалан хайит байрамларининг Исломдан бошқага алоқаси йўқ. Рождествони христианлардан бошқага алоқаси йўқ бўлганидек. Шу каби хос маданиятларни бир бирларига мажбурлаб тиқиштиришга бўлган ҳаракатлар эса, шу дин ёки мабдаъни бошқа дин вакилларига мажбур тиқиштириш хисобланади.

Умумий маданият эса, бирорта дин ёки мабдаъга алоқаси бўлмаган маданий шакллар ёки ананалар киради. Масалан ғарб маданиятидан бўлган стол стулларни бизларга кириб келиши, динга алоқаси бўлмаган миллий кийимлар….

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here